Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Руҳий зўравонлик учун жазо борми?

Руҳий зўравонлик учун жазо борми?
15 Yan 2021

Аёл руҳий зўравонликка учраса, судга бериш учун уни қандай қайд этиши лозим? Руҳий зўравонликнинг қандай турлари мавжуд ва уларга МЖтК,...

Аёл руҳий зўравонликка учраса, судга бериш учун уни қандай қайд этиши лозим? Руҳий зўравонликнинг қандай турлари мавжуд ва уларга МЖтК, Жиноят кодекси ва бошқа кодексларда қандай жазо белгиланган?

#ЮристЖавоби: Руҳий зўравонлик ижтимоийлашувнинг бузувчи омили сифатида тушунилади. Руҳий зўравонлик оғзаки ҳақорат, шантаж, жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилиш, жабрланувчининг фаолияти устидан назорат, жабрланувчининг турли манбалардан фойдаланишини назорат қилиш ва таъқиб қилишни назарда тутади. Бошқача қилиб айтганда, бундай зўравонлик шахсий ривожланиш имкониятларининг чекланиши билан боғлиқ.

Руҳий зўравонликнинг фаол жиҳати руҳий босим ўтказишда намоён бўлади:

😡 таҳдидлар

😡 камситишлар

😡 таҳқирлашлар

😡 ҳаддан ташқари чиқувчи талаблар

😡 ҳаддан зиёд танқид

😡 ёлғон

😡 яккалаш

😡 ҳиссиётларга тақиқ

😡 салбий баҳолаш ва ҳ.

 

‼ ️ Агар турмуш ўртоғингиз томонидан руҳий зўравонлик элементларини (ҳақорат қилиш, камситиш, туҳмат, таҳдид, яккалаш) топсангиз, албатта ички ишлар органларига мурожаат қилиб, сизга нисбатан руҳий зўравонлик ўтказилаётганини қайд этишингиз керак.

‼ ️ Агар ақлий зўравонлик элементлари телефон қўнғироғи, хабарлар ёки мессенжерларда намоён бўлса, сиз скриншот, аудио ёзувларни турмуш ўртоғингиз топа олмайдиган жойда сақлашингиз керак. Дугонанингизга юборишингиз ёки электрон почтада сақлашингиз ҳам мумкин.

Ички ишлар органлари зўравонликдан жабрланганларга Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунига мувофиқ ҳимоя ордерини беришади. Ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда, зўравон маъмурий жавобгарликка тортилади.

Афсуски, ЎзР қонунчилигида руҳий зўравонлик учун санкциялар кўзда тутилмаган. Сиз жиноий ишлар бўйича судга қуйидаги моддалар бўйича ариза беришингиз мумкин:

➡️ туҳмат (ЎзР ЖК 139-модда)

➡️ ҳақорат қилиш (ЎзР ЖК 140-модда)

➡️ қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЎзР ЖК 109-модда)

➡️ ўзини ўзи ўлдиришга ундаш (ЎзР ЖК 103-модда)

➡️ руҳий зўравонликни қамраб олувчи фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича.

Руҳий зўравонлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи модданинг ўзи, афсуски, қонунда йўқ.

 

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар

 

Oldingi maqola

Бирга қўрқмаймиз: Шаҳар кўчаларини аёллар учун хавфсиз қилиш йўллари
14 Yan 2021
Бирга қўрқмаймиз: Шаҳар кўчаларини аёллар учун хавфсиз қилиш йўллари

Keyingi maqola

Болалар билан жинсий зўравонлик ҳақида қандай гаплашиш керак
15 Yan 2021
Болалар билан жинсий зўравонлик ҳақида қандай гаплашиш керак
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top