Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ота 15 яшар қизини зўрлаган шахс очиқда юрганидан шикоят қилмоқда

Ота 15 яшар қизини зўрлаган шахс очиқда юрганидан шикоят қилмоқда
28 May 2020

Қашқадарё вилоят, Ғузор туманида яшайдиган 8-синф ўқувчиси 3 май куни ўғил туғди. Қизнинг иддао қилишича, чақалоқ уни зўрлаган 53 яшар...

Қашқадарё вилоят, Ғузор туманида яшайдиган 8-синф ўқувчиси 3 май куни ўғил туғди. Қизнинг иддао қилишича, чақалоқ уни зўрлаган 53 яшар кўзи ожиз поччасидан бўлган. Қиз отасининг айтишича, гарчи туман ИИБга бу ҳақда шикоят қилинган бўлсада, қизини зўрлаган шахс очиқда юрибди ва унга нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилмаган.

Ғузор тумани ИИБ терговчиси бу иш юзасидан суриштирув олиб борилаётганини айтди. Ғузорлик 15 яшар 8-синф ўқувчисининг(қиз ва унинг яқинларининг исмлари Озодликка маълум – таҳр.) иддао қилишича, уни ўтган йилнинг август ойида аммасининг 53 яшар эри зўрлаган.

“Кўзи яхши кўрмайдиган катта киши эди. Уйимизга роса кўп келарди. Ўша куни отам сариқ касал бўлиб шифохонада ётган, онам уни кўргани кетган эди. Опам ва укаларим далада эди. Поччам келиб одатдагидек уйга кириб ўтирди. Кейин мени олдига чақириб, қўлимдан ушлади ва мажбурлаб ўша ишини қилди. Бақирсам ҳам тўхтамади, у катта одам, жуда кучли эди, тагига босиб олди, қимирлай олмай қолдим”.

Қизнинг айтишича, поччаси ишини қилгач, бировга айтсанг ўлдираман деб қўрқитгани учун у қўрқиб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмаган:“Орадан бир неча кун ўтиб ҳеч ким йўқ пайтда келди-да, яна зўрлади. Шу билан бошқа келмади. Апрель ойида духтурга олиб боришганда ҳомиладорлигимни билдим”.

Ўқувчи қиз ўғил фарзанд кўрган, лекин уни олишдан воз кечиб, тилхат ёзиб берган. Қиз отасининг сўзларига кўра, поччасини ўз оиласининг яқини сифатида кўргани учун ҳам, ҳеч қачон унинг бундай қабиҳликка боришини хаёлига ҳам келтирмаган.
“У доим уйимизга келиб кетарди, кунига ўн мартадан ҳам келарди. Туғишган опамнинг эри, шунинг учун ҳурмат қилардим. Кўзи ғира-шира кўради, ногиронлиги бор. ўша куни қизим бақирган, дод деган. Лекин ҳамсояларимиз узоқроқда яшайди, ҳеч ким эшитмаган. Хуллас, қорни катта бўлганини ўзимиз сезиб, 16 апрель куни дўхтирга олиб бориб текширтирсак, шунақа бўлиб чиқди. Участковойларга айтдим, ўзим эса 4 май куни, қизим туққанидан кейин ариза ёзиб бердим. Отанинг айтишича, бу воқеа ошкор бўлганидан сўнг аҳоли поччасини маҳалладан бадарға қилган.

“Шу кетганича йўқ. Қариндошларининг уйида яшаб юрган эмиш. Очиқда бемалол юрибди экан. Опамдан сўрасам, бўлган иш бўлди, аризангни қайтариб ол, дейди. Кеча хотинимга терговчи уни қамай олмаймиз, у ногирон деган экан. Очиқда бемалол юрибди. Мен терговчидан сўрасам ҳам, ҳеч бир тайинли жавоб айтмайди. Бундай одамлар жамият учун катта хавф, агар очиқда юрса, яна бошқа ёш қизларни зўрлаб қўймайди деб, ким кафолат бера олади?”.

Отанинг айтишича, қизини зўрлаганликда гумонланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128 моддаси («16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш») биринчи қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манба: https://t.me/kashuvd

Oldingi maqola

Жияним эринининг зўравонлиги яшириб келмоқда
26 May 2020
Жияним эринининг зўравонлиги яшириб келмоқда

Keyingi maqola

Карантин аёл ходимларни "йиқитди"
01 Iyun 2020
Карантин аёл ходимларни "йиқитди"
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top