Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Кўзи ожиз Фемида: ҳақиқий жиноят ва номус ҳимояси ўртасида фарқ борми

Кўзи ожиз Фемида: ҳақиқий жиноят ва номус ҳимояси ўртасида фарқ борми
30 Yan 2021

Ўзбекистоннинг суд ва тергов тизимлари вақти-вақти билан бизни ўз қарорлари билан ажаблантиради. Фемида кўр ёки ухлаб ётибди, деган хаёлга ҳам...

Ўзбекистоннинг суд ва тергов тизимлари вақти-вақти билан бизни ўз қарорлари билан ажаблантиради. Фемида кўр ёки ухлаб ётибди, деган хаёлга ҳам борасан киши. Мамлакатда жиноятчилар жазоланмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, жабрланувчи аёл бўлса. Ҳатто жиноий иш қўзғатмаслиги ҳам мумкин.

Хоразмда эркак қизни ечинтириб, буни видеога олган ва жазосиз қолган. Бош прокуратура эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Боғот тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими маълумотларига кўра, жорий йилнинг 23 феврал куни текширув ўтказилди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эркакка нисбатан жиноий иш қўзғамаган. Маълумотларга кўра, қиз 2017 йилдан бери эркак билан яқин алоқада бўлган. Ушбу воқеадан кейин у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига даъво аризалари билан мурожаат қилмади. Эркакни жиноий жавобгарликка тортилганда қиз терговни тугатиш тўғрисида туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилди.

Фарғонада эса репетитор вояга етмаган қизни енгил наркотик қабул қилишга ундаган. Кейин “уқалаш” баҳонасида ич кийимини ечмоқчи бўлганида қизнинг ўртоқлари уни чақириш учун синф хонасига келиб қолишади. Қизнинг онаси экспертиза ўтказилмагани, жиноий иш қўзғатилмаганидан шикоят қилади (у шилқимлик ҳолати бўйича ариза ёзган, унинг айтишича, бу биринчи марта бўлиши эмас).

Айрим ҳолатларда ички ишлар органлари ходимлари негадир жиноий иш қўзғатишга шошмайдилар. Ҳудди Саййхунободдаги воқеадаги каби. Ўтган йилнинг июль ойида илгари судланган эркак саккиз ёшли қизчани мактаб ҳожатхонасига олиб кирди. Бу ҳолатни уйининг деразасидан кўриб қолган эркак дарҳол ҳожатхонага бориб, эркакни қўрқитиб юборади ва у чиркин ишини амалга оширолмайди (https://t.me/SukutSaqlama/430).

Аммо хотин-қизлар ўз шаънини ҳимоя қилса, тергов жуда тез авж олади.

Сурхондарё вилоятида 2019 йил 3 июн куни кечки пайт бир неча қиз уйларига қайтаётган бўлади. Улардан энг каттаси С.Х. 29 ёш, Н.А.17 ёш ва Н.Ш. 15 ёшда эди (https://nuz.uz/sobytiya/41734-zaschischaya-podrug-ot-napadeniya-chetyreh-muzhchin-17-letnyaya-devushka-ubila-odnogo-iz-nih.html).

24 ёшли И.О., 23 ёшли М.И., 19 ёшли О.Т. ва 22 ёшли И.М. қизларнинг йўлини тўсади. Уларни ҳақорат қила бошладилар ва ўтишга қўймадилар.

Н.А. уйга кириб, ошхона пичоғини олади ва кўчага қайтиб, М.И.га жароҳат етказади. Қиз уйда яширинишга уринганда уч эркак дарвозадан ошиб, унга ҳужум қилишади. Улардан ўзини ҳимоя қилиб, у яна М.И. га пичоқ билан зарба етказади. Эркак етказилган шифохонада вафот этади. Қизни қамоққа олишади.

Жиноят ишлари бўйича туман суди қизни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми, «Д» банди билан икки йилга озодликдан маҳрум қилади. 2020 йил декабр ойида у 1,5 йилдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига мувофиқ муддатидан олдин озодликка чиқарилади.

Ўзини ва дугоналарини ҳимоя қилган вояга етмаган қиз жазоланди… Ўзбекистон аёллари, афсуски, кўчадаги таъқиблардан (шилқимлик, тегажоғлик, ҳақорат, босқинчилик) ҳимоя қилинмаган. Айни пайтда Олий Мажлис ҳузуридаги комиссия тегажоғликларга қарши петицияни маъқулламади. Комиссия таркибидаги саккиз эркак (!) Ўзбекистон қонунлари аёлларни тўлиқ ҳимоя қилади, деб ҳисоблашади.

Сал қолса Наманганлик қиз ҳам адолатсизликка учраган бўларди.

Ўтган йилнинг июнь ойида содир бўлган Гулсанам воқеасини ҳеч ким унутмаган бўлса керак. Қиз опачасини кузатаётганда қўлида унинг 10 ойлик чақалоғи, сумкалари бор эди. Опаси таксичи билан гаплашаётганда уларга Спарк машинаси яқинлашади. Унинг ичидаги йигитлардан бири футболка ва шортикда бўлгани учун Гулсанамга масхаромуз қилиқ қилади, қиз эса қилиғига яраша жавоб беради. Шунда у сўкиниб ўтиб кетади. Гаплашилаётган такси машинасида ортларидан етиб боришади. Сўкинган йигитнинг олдига бориб, тортишиб турса, у футболкасига ёпишди. Шундан кейин олатасир бошланиб кетади. Улардан бири гўё ажратмоқчи бўлиб, қизга қапишиб олади, Гулсанам унга ҳам жавоб қайтаради. Таксининг олдига қайтиб борса, машинада қолган йигитлар ҳайдовчини ўртага олиб, дўппослаётган экан. Қизларни кўриб, машиналарига ўтириб, қочиб кетишади. Гулсанамнинг опаси бўлган ҳолатни телефонига олган. Видео интернетда тарқалиб кетади.

8 сентябрь куни ИИВ ҳузуридаги Тергов қўмитаси Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-модда 3-қисми “г” банди билан жиноий иш қўзғатилганлиги ҳақида хабар беради (безорилик). У уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Наманган вилояти Норин тумани ички ишлар бўлими унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси учинчи қисми билан жиноят иши тугатганлигини маълум қилади. Қиз учун Ёшлар агентлиги кафил бўлган.

Гулсанам 24-29 ноябрь кунлари таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, унда 73кг вазн тоифасида барча рақибаларидан устун келиб чемпионликка эришади.

Олий Мажлис ҳузуридаги комиссия Ўзбекистондаги аёллар Гулсанам сингари ўзларини ҳимоя қила олади ва уларни ҳимоя қилиш керак эмас деб ҳисобласа, афсус, янглишади. Ҳар бир қиз жанг санъатини эгаллагани йўқ. Мамлакатимизда қизларга (аксарият оилаларда) ўзини ҳимоя қилиш эмас, келажакда яхши келин бўлиш ўргатилади. Бу эса алоҳида мавзу.

Ушбу ҳолатлар хотин-қизларнинг шаъни ва хавфсизлиги қийматга эга эмаслигини аниқ кўрсатмоқда. Эҳтимол, аёлларнинг хавфсизлигига раҳна солиб, уларни таъқиб қилаётганларга эътибор бериш вақти келгандир?

 

Oldingi maqola

Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»
29 Yan 2021
Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»

Keyingi maqola

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари
01 Fev 2021
Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top