ЁЛҒИЗЛИК – ҲУКМ ЭМАС: ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БАХТЛИ МУНОСАБАТЛАР ҚУРИШ МУМКИН

Ўзингизни ёлғиз ҳис этасизми? Муносабатларингизда бошқа маъно кўрмаяпсизми? Бу кўпчиликка таниш ҳолат. Аслида 50% га яқин инсон ёлғизликни ҳис қилади ва тахминан 40% и муносабатлари боши берк кўчага кириб қолганини айтади. Бундан ташқари, инсониятнинг атиги ярми мулоқот орқали муаммоларига ечим топа олади.

Ёлғизлик эпидемияси
Американинг Cigna соғлиқни сақлаш ташкилоти 200 минг нафар одам орасида тадқиқот ўтказганда, АҚШда ҳақиқий ёлғизлик «эпидемия»сига дуч келди. Қизиғи, энг ёлғиз одамлар 18 ёшдан 22 ёшгача бўлса, бу туйғудан энг кам азият чекадиганлар 72 ёшдан юқори кексалар экан. Ёлғилик ҳисси кўп ҳолларда тўлақонли уйқу, жисмоний фаоллик ва бошқа инсонлар билан муносабатларга боғлиқ. Яна бир нарсани ёдда тутиш керак, ёлғизлик доимий ҳолат эмас.
Ҳиссиётлар вирус каби тез тарқалади
Олимларнинг эътироф этишича, бахтли инсонлар билан суҳбатлашиш оқибатида биз ўзимизни 15,3%га бахтлироқ сезамиз ҳамда бахтли бўлиш имкониятимиз 9,8% га ортади. Фақат бир шарти бор, масофадаги мулоқот ҳисобга ўтмайди. Фақат юзма-юз суҳбатлар орқали бахтиёрлик ҳиссини узатиш мумкин.

Ёлғизликдан бахт сари уч қадам
1. Ҳиссиётларингизни даврга мосланг
Агар ичингизда мувозанатингиз бўлмаса, атрофдагилар билан ҳам мулоқот ўрната олмайсиз. Шунинг учун вазиятга қараб иш тутинг. Аввало ички хотиржамликка эришинг.

2. Шахсий мулоқотга ҳар куни вақт ажратинг
Энг яқин инсонларингиз билан мулоқот қилиб туринг. Юрагингизни уларга бўшатинг.

3. Бахт онларини қайд қилиб юринг ва ижобий ҳодисалар билан бўлишинг
Энг кичик ютуқларингизни ҳам назардан четда қолдирманг. Ҳар бири учун қувонишни ўрганинг. Қолаверса, бахтли онларни атрофдагилар билан бўлиша олинг.

Мана шу оддий уч қадам ёлғизлик ҳиссини енгишга ёрдам беради ва ҳаётингизни мазмун билан тўлдиради.

Манба: https://www.psychologies.ru/standpoint/odinochestvo-ne-prigovor-kak-vyistroit-schastlivyie-otnosheniya/