Эътибор белгиси деб қабул қилинадиган, лекин аслида сталкингнинг 8 белгиси

Сталкинг – кенг тарқалган ва кўпчиликка таниш бўлган муаммо. Биз у ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Масалан, Америка Қўшма Штатларида хар олти аёлдан бири ва ўн тўққиз эркакдан ҳар биттаси таъқибга учрар экан. Ўзбекистонда аниқ статистика ҳам, алоҳида қонун ҳам йўқ: таъқибчиларнинг ҳаракатлари жиноят кодексининг айрим моддаларига тўғри келиши мумкин, аммо ҳар доим ҳам эмас. Оммавий маданиятда сталкинг одатда романтикага йўйилади: таъқиб қилиш, мияга ўрнашиб қолган хатти-ҳаракатлар ва одоб доирасидан четга чиқишларни кўпинча «кучли севги»билан изоҳлашади. Сталкинг сифатида қаралиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ёки камида доимий назорат) кўпчилигимиз томонидан содир этилади. Энг аниқ мисол – ажримдан сўнг собиқ эр ёки хотиннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини доимий равишда кузатиб бориш. Биз аслида «зиёнсиз» ҳаракатлардаги қандай зўравонлик белгилари бўлиши мумкинлигини тушуниб олайлик.

  1. Сизга доимо қўнғироқ қилишади ва хабарлар ёзишади.

Албатта, ҳар қандай қизғин ёзишма хавотирланиш учун сабаб бўла олмайди.. Қўнғироқлар ва хабарлар орқали мулоқот қилишни талаб қиладиган Сталкер аёл (эркак)га бегона, уни бир оз таниган ёки собиқ эри (аёли) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, қурбонлар Сталкер уларга шунчаки эътибор қаратяпти ва гўёки бутун вазият уларга хуш келиши керак, деб ўйлашлари мумкин. Инсон бошқа одамнинг чегараларини бузаётганини тушунмаса ёки уларни менсимасликни афзал кўрса, бу ерда зўравонлик хақида гап кетяпти.

  1. Сиз эски расмлар ва постлар учун бир талай “лайк” олдингиз

Келинг, виждонан тан оламиз: бирон инсон билан учрашувга чиқишдан олдин унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганиб чиқамиз. Сталкинг оддий ҳаракатлардан мунтазамлиги ва ҳаракатлар кўламининг кенглиги билан ажралиб туради: сталкер саҳифангиз билан чегараланмасдан, барча собиқ дўстларингиз, оила аъзоларингиз ва бошқаларнинг саҳифаларини ўрганиб чиқади. Эски фотосуратларга кўп “лайк” қўйишларидан ҳам огоҳ бўлинг.

  1. Одам сиз ҳақингиздаги арзимаган тафсилотларни хам белгилаб боради.

Бошқа одамлар билан қизиқиш, хаётини батафсил ўрганиш ёмон эмасдир. Ахир бизга ёққан инсон ҳақида кўпроқ нарса ўрганишга харакат қилишда ёки қарши томоннинг сиз ҳақингизда батафсил маълумот олишга харакат қилишида хеч қандай ғайриоддийлик йўқ. Лекин сталкер ҳаётингизнинг унча-мунча одамга айтмайдиган тафсилотларни қаердандир ўрганиб, билиб олади. Суҳбатдошингизнинг сиз ҳақингиздаги кутилмаган билимлари сизни яқиндан кузатаётганини ёки паролингизни бузиб махфий маълумотларингизни олиш имкониятини қўлга киритган бўлса. Буни ёқимли эътибор деб ҳисоблаб бўлмайди.

  1. Одам «севги учун охиригача курашаман» дейди

Уй зўравонлиги ёки унинг кўринишларига доим ҳам жиддий қаралмайди. Ваҳоланки шулар кетидан янгиликларда “ўлдирилган севгилиси” ёки “рашк туфайли содир этилган қотиллик” ҳақида ўқиб қоламиз. Фильмлар ва адабиётда тўсиқларга қарамасдан севги учун охиригача курашиш керак , деган ғоя илгари сурилади. Ҳақиқий ҳаётда бундай «тўсиқ» муносабатларни ўрнатишни иккинчи томон шунчаки истамаётган бўлса-да, бошқа томон унинг чегараларини бузишда давом этади. Шу йўл билан «севгини асраб қолиш» учун ҳаракат қилаётганига ишонган собиқ партнёрларнинг Сталкер бўлишини тез-тез учратамиз. Лекин буни зўравонликдан бошқа нарса деб аташ мумкин эмас.

  1. Сиз учун сиз истамаган мулозаматлар қилишади

Мунтазам равишда сиз учун сиз истамаган мулозамат қилишади. Қиммат совғалар, мунтазам равишда юбориладиган гуллар ҳам сталкинг белгилари бўлиши мумкин – агар бу ҳолатда буларнинг барчасини тўхтатиш хақида илтимослар ва тўғридан-тўғри рад этишларга қарамай Сталкер ўз ишида давом этса. Вазият ичида бўлган киши бунақа совғалар ва харакатларни романтик эътибор ва кучли севгининг далили эмас шахсий чегараларига рухсатсиз бостириб кириш каби хавфли белги сифатида қабул қилиши керак.

  1. Сиз ҳар доим кутилмаган жойларда “тасодифан” учрашиб қоласиз

Одатда Сталкинг жисмоний таъқиб ҳисобланади – у ижтимоий тармоқлар ва киберсталкингдан олдин мавжуд бўлган ва бугунги кунда хам давом этмоқда. Агар доимо турли жойларда тасодифан учрашиб колаверсангиз, бунқа жиддий эътибор қаратинг. Албатта, тасодифий учрашувлар бўлиб туради, лекин Сталкер яна учрашиш учун керакли одами қаерда ва қачон бўлишини кузатади.

  1. Сизни қатъият билан учрашувга таклиф этади

Қатъият ижобий сифат ҳисобланади. Бу, шунингдек, муносабатлар учун амал қилади: эркак аёлнинг севгисини қозониши шарт, деб ҳисобланади. Ҳақиқатда эса бу муносабат зўравонлик маданиятининг маҳсулидир. Сталкер жабрланувчи бўлган ерда огоҳлантиришсиз пайдо бўлади, мустақил равишда аёл яшайдиган жойга киришга ҳаракат қилади, ёки у билан учрашиш учун рози бўлмаса, таҳдид қилишга ўтади. Буларнинг барчаси севги эмас, балки бошқа одамни назорат қилиш истагидир.

  1. Сизни назорат қилишга ҳаракат қилишади.

Ғамхўрлик муносабатларнинг муҳим қисмидир. Лекин уни кўпинча назорат қилишга уриниш сифатида қабул қилишади. Мисол учун, киши синчиклаб сиз қаерда ва ким билансиз ёки ҳар бир дақиқада кун тартибингизни билишни истайди. Ўз-ўзидан бундай назорат партнёр зўравонлиги каби бошқа ҳолнинг белгиси хам бўлиши мумкин. Лекин у ҳам Сталкинг билан боғлиқ бўлиши мумкин — айниқса, у сизнинг кун тартибингизни билиб олгандан сўнг, таклифсиз сизни кузатиб ёки ўша жойда пайдо бўлиб қолаверади.