Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

«Эрим қимор ўйнайди, нима қилай?»

«Эрим қимор ўйнайди, нима қилай?»
09 Fev 2021

“Яқинда эрим қимор ўйнашини билиб қолдим. Бир дўсти билан гаплашганда, билмасдан оғзидан чиқиб кетди. Илгари ҳам бунга шубҳа қилгандим, лекин...

“Яқинда эрим қимор ўйнашини билиб қолдим. Бир дўсти билан гаплашганда, билмасдан оғзидан чиқиб кетди. Илгари ҳам бунга шубҳа қилгандим, лекин ёлғончига чиққанман. Ўша пайтда мени ҳам ўз ёлғонига ишонтира олганди. Қўлимда чақалоғим бор, уйда ўтираман, эримнинг қимор ўйнаб юришида рўзғоримиз икки бўлармиди? Кеча қаттиқ уришиб қолдик. Турмуш ўртоғим бошқа қимор ўйнамасликка қасам ичди. Аммо унга бошқа ишонолмайман. Ажрашиб кетайми деб ўйлайман, лекин ишсиз аёлни ким ҳам қарамоғига оларди…”
Нафиса, 25 ёш

✅Психолог маслаҳати: қиморга берилиш, бу биринчи навбатда ҳақиқий ҳаёт, инсоннинг ўзидан ва шахсий ҳиссиётларидан қочишга бўлган уринишидир. Агар эрингиз мана шу йўлга ўтган бўлса, демак, у ички руҳий ҳолати, зиддиятлари билан кураша олмаяпти. Афсуски, қасам билан бу муаммони ечиб бўлмайди.

Қарамлик қандайдир кучли эҳтиёжни «яшириб туради» ва унга қарши курашиш учун, эҳтиёжнинг табиатини тушуниш керак. Уни эркакнинг ўзи уддалаши лозим. Агар турмуш ўртоғингиз чиндан ҳам ўзгаришни истаса, унга психотерапевтга мурожаат қилишни маслаҳат беринг. Ўзингиз эса оилавий психологга бориб, ичингизда тўпланиб қолган салбий ҳисларни муҳокама қилиб олинг. Бизнинг жамиятда руҳият билан ишлайдиган мутахассис олдига боришга ҳамманинг ҳам жасорати етмайди. Аммо сизнинг ҳолатингизда энг самарали йўл шу.

Ўйлаб кўринг, турмуш ўртоғингиз бугун ёмон бўлиб қолмагандир. У билан ҳаётингизни боғлаганингизда, қувончли дамларни бирга ўтказгансиз. Қарамлик – бу инсоннинг чорасизлиги, кучсизлигидан дарак беради. Энг муҳими, турмуш ўртоғингиз ўзгаришни хоҳлаяпти. Агар истаганингни қил, деганида, вазият анча оғир бўларди. Ҳозирги пайтда оилангиз эркаги учун мутахассис ёрдами билан бирга сизнинг эътиборингиз, меҳрингиз керак. Эрни ташлаб кетиш қийин эмас, қизингизни ҳам боқа оларсиз. Лекин турмуш ўртоғингиз оиласиз узоққа бора олмайди. Унинг ҳаёти ачинарли тугаши ҳам мумкин. Йўлингиз осон бўлмайди, буни ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз керак. Аёллик иродангиз, кучингиз ва меҳрингизни йиғиб, ҳаракат қилиб кўринг. Фарзандингиз ҳам сизга қувват бўлади.

 

Oldingi maqola

Зўравонлик маданиятига қарши туриш - фойдали маслаҳатлар
08 Fev 2021
Зўравонлик маданиятига қарши туриш - фойдали маслаҳатлар

Keyingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Яқин одамингиз тушкунликка тушса, қандай ёрдам кўрсатиш керак
10 Fev 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Яқин одамингиз тушкунликка тушса, қандай ёрдам кўрсатиш керак
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Жиззахдаги мактаб директори қизларига тазйиқ ўтказиб, уларни мажбурлаб турмушга чиқарган, ўқиш, ишлашдан маҳрум қилган ва эркинликларини чеклаган.
10 Yanvar 2025
Жиззахдаги мактаб директори қизларига тазйиқ ўтказиб, уларни мажбурлаб турмушга чиқарган, ўқиш, ишлашдан маҳрум қилган ва эркинликларини чеклаган.

Немолчи.уз таҳририятига бир қиз мурожаат қилиб, у ва синглиси (қизлар вояга етган) онаси, Жиззах шаҳридаги 18-мактаб директори бўлмиш Шахноза Хасанова томонидан бир неча бор зўравонлик ва тазйиққа учрашганини маълум қилди. Қуйида опа-сингиллардан бирининг хабарини эълон қиламиз: «3 йилдан буён Тошкент шаҳрида ҳам ўқиб, ҳам ишлайман. 2024 йил 31 октябрь куни мени умуман норози бўлган йигитга […]

Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Tegishli barcha maqolalar
top