БОЛАНГИЗ АСАБИЙЛАШЯПТИ, ҚАНДАЙ ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАК

Фарзандингиз ўзини ёмон тутяпти, сиз эса бунинг учун ўзингизни айбдор ҳис қиляпсиз. Бу ҳолатдан қандай чиқиб кетиш мумкин?

Айбдорлик ҳисси самарали эмас
Сизни кўрган фарзандларингиз янада дард чекади. Ахир улар сизга оғриқ етказганидан сиқилади. Сиз эса керакли вақтда ёрдам беролмаслигингиздан азият чекасиз. Биз асосан кучсизлик ҳисси туфайли асабийлашамиз, чорасизлигимизни юракка яқин оламиз ва аҳволни янада чуқурлаштирамиз.

Энг катта хато
Боланинг ҳаракатлари ва сўзларидан мантиқ изламанг, тополмайсиз ҳам. Мантиқий фикрлаш учун жавоб берадиган мия қисми унда ҳали яхши ривожланмаган. Унда хаёллар ақлий таҳлил натижасида эмас, балки ҳиссий ҳаяжонлари оқибатида пайдо бўлади. У кўпинча атрофдаги оламга қараб фикрлайди. Ҳамма туғилганидан бошлаб ғазабни ҳис қилиш қобилиятини сезади, фақат бу ҳаммамизда турлича намоён бўлади.
Дейлик бола кундузи ухлагиси келмай асабийлашади, ота-она унга ён босади. Бундан хулоса қиладики, демак, бироз жанжал қилсам, ота-онамни кўндира оламан. Улғайганда эса у жаҳл қилишни харҳаша орқали билдирмайди, тўғридан-тўғри ифодалашга ўтади ва бу табиий ҳолатга айланади. Ана унда сиз болангизни бошқара олмай қоласиз.

Бола нима учун асабийлашади?
Асабийлик сабабини тушуниб етиш учун уни таҳлил қилишнинг кераги йўқ. Бола нимага эришмоқчи, шуни тушуниб етинг. Балки у…
– етказган оғриғимиз учун бизни жазоламоқчидир;
– ёмонлик билан жавоб бермоқчидир;
– етарли даражада яхши фарзанд бўлолмаётгани учун балки ўзига жазо бераётгандир;
– ичидаги дардни носамарали усуллар ёрдамида ташқарига чиқармоқчидир.

Асабий болага қандай ёрдам бериш керак?
Боланинг қўлига қоғоз-қалам беринг. Албатта ёзишга салоҳияти бўлса. Ҳиссиётларини қоғозга туширсин. Бу усул стресс, оғриқ, кучсизликни енгишга ёрдам беради. Муаммоларни тасвирлаб бериш орқали уларга бошқача нуқтаи назар билан қараш мумкин. Шунда қийинчиликлар сал енгиллашади.

Қуйидаги тасалли сўзларни ҳам айтишни унутманг
«Ҳаммамиз инсонмиз, асабийлашамиз. Мукаммал эмасмиз, бу табиий ҳолат».
«Кел, бир-биримизни кечирамиз!»
«Ҳозир бир-биримиздан ранжиганмиз. Лекин ҳурматимизни сақлаб қолайлик».
«Сенга етказган оғриқ учун жуда афсусдаман. Ўзинг ҳал қил, болам. Кечирасанми ёки йўқ? Биласанми, нима учун кечиримлилик керак? У хафагарчиликларни ортда қолдириб, олдинга қадам ташлашда ёрдам беради. Хатоларимиз бизни қадрсизлантирмайди, буни унутма».
«Биз оиламиз, нима бўлмасин, сенга бўлган меҳрим бир хил бўлиб қолади».
«Ҳаммаси 100 фоиз сен кутгандай бўлмайди. Барчадаги каби ҳаёт оқ ва қора чизиқлардан иборат».

Манба: https://www.psychologies.ru/roditeli/rebenok-zlitsya-kak-pravilno-reagirovat/