Болаларни гендер стереотиплардан ҳоли тарбиялаш

Гендер стереотиплар – эркак ва аёллар қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги тушунчалар.

Психологларнинг фикрича, бола ўз гендерини 3-4 ёшдан англай бошлайди. 7 ёшга келиб унинг тушунчалари янада барқарорлашади.

Жамият қандай гендер стереотиплардан қутулиши керак?

 

1️⃣ Пушти – қизлар учун, мовий – ўғил болалар учун

Бу стереотипнинг салбий томонлари: кимдир ўйлаб меъёрларга солиб қўяди. Қиз бола мовий рангни ёқтириши мумкин, ўғил бола эса – қизил, сариқ, истаган рангини. Бу шунчаки ранг. У боланинг тарбиясини бузиши даргумон. Қандай курашиш керак: болалар учун нейтрал рангларни танлаш мумкин – яшил, сариқ, оқ ва ҳоказо. Каттароқ болалар ўзлари истаган рангни танласин.

 

2️⃣ Ўғил болаларга конструкторлар, қизларга – қўғирчоқ

Стереотипнинг салбий томонлариу танловни чеклайди. Ўғил фарзандингиз қўғирчоқлар учун болалар аравачасини итармоқчими, тақиқламанг, ўйнасин. Қизингиз ўйинчоқ самолётча ўйнамоқчими, бемалол. Қандай курашиш керакэҳтимол, ўғлингизнинг қўғирчоқ ёки аравачага қизиқиши бир ҳафтага ҳам бормас. Яхшиси болангиз ўзига ёққан ўйинчоқни ўзи танласин. Шунда унинг нимага қизиқишини билиб оласиз.

 

3️⃣ Қизни мусиқага, ўғил фарзандни – боксга.

Унинг салбий томонлари: яна танловда чеклаш. Ўғил болалар ва қизлар учун тўгарак тушунчаси йўқ. Эҳтимол, қизингиз зўр боксчи бўлар. Ўғлингиз эса жаҳонга машҳур скрипкачи бўлар.

Қандай курашиш керак: бола ёқтирган машғулотини ўзи танласин. Унинг қизиқишларини ўрганинг ва бефарқ бўлманг.

 

4️⃣ Қизларга ўхшаб йиғлама!

Салбий томонлари: биринчидан, қизларни ҳақорат қилиш демак. Ўғил болаларга қизлар – уятли бир маҳлуқотлар ва уларга ўхшаш айб эканлиги уқтирилади. Иккинчидан, ўғил болаларга ўз ҳиссиётини кўрсатиш тақиқланади, улардан чидаш талаб этилади. Келажакда бу агрессия ва золимлик кўринишини мумкин.

Қандай курашиш керак: болаларга хиссиётларини намойиш этишни тақиқламанг, кўз ёшлари учун уялтирманг. Яхшиси уни қучоғингизга олиб, ёнида эканлигингизни билдиринг.

 

5️⃣ Қизлар курашмаслиги керак!

Стереотипнинг салбий томонлариқизларни уларнинг ҳуқуқ ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи муайян чегараларга солиб қўяди. Қизларга уни хафа қилишлари мумкинлиги ва у сукут сақлаши керак деган тушунчани сингдиради. Ҳеч ким курашиши керак эмас – на ўғил бола, на қиз бола. Фақат иккита ҳолат бундан мустасно: спорт ва ўзини ҳимоя қилиш.

Стереотип билан қандай курашмоқ лозим: 
қизингиз уни хафа қилган одамга жавоб қайтарган бўлса, хурсанд бўлинг, демак ўзини ҳафа қилдириб қўймайди. Яхшиси, уни спортга беринг.

 

6️⃣ Қизлар тикади, ўғил болалар ясайди. Кўпинча мактабда учрайди. Қизлар меҳнат дарсида тикади, тўқийди, таом тайёрлайди, ўғил болалар эса – нимадир ясайди. Албатта бундай стереотип билан оиладан ҳоли равишда курашиш қийин масала. Лекин сиз фарзандингизга унга ўргатилаётган нарса ёқиш-ёқмаслиги ҳақида сўрашингиз мумкин. Меҳнат дарсида бошқа гуруҳга бориши мумкинлиги ва бу уятли эмаслигини тушунтиринг. Масалан, Финляндияда қизлар ва болаларни меҳнат (технология) дарсида гуруҳларга ажратишмайди: ҳамма нимадир тикади ёки табурет ясайди.