«Беназир Хеди Ламарр ҳикояси»

Бунга ишониш қийин, лекин бугунги кунда деярли ҳар биримиз у ёки бу тарзда унинг ихтироси қўлланиладиган алоқа тизимидан фойдаланамиз. Бутун дунёдаги одамлар Хеди Ламаррнинг ғайриоддий ақли маҳсули бўлган ихтиросидан ҳар куни баҳраманд бўлади.

Хеди Ламарр (Хедвиг Ева Мария Кислер) (1914 йил 9 ноябрь – 2000 йил 19 январь) – Голливуд диваси, модель, мусиқачи, продюсер ва ихтирочи.

Хеди Ламарр ўзининг қатъиятлилиги, истеъдоди ва гўзаллиги туфайли, оиласи ва турмуш ўртоғининг фильмларда суратга тушишга қаршиликларига қарамай кино санъатида юқори чўққиларни забт этди. Хеди нафақат ўзининг гўзал кўриниши ва актёрлик қобилияти билан машҳур эди. Унинг ғайриоддий ва ўткир ақли туфайли у дунёнинг машҳур ихтирочиларидан бири ҳисобланади.

Хеди Ламаррнинг Жорж Антейл билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган торпедаларни масофадан бошқариш имконини берувчи «сакровчи частоталар» технологияси ғояси 1942 йилда патентланган. Бироқ, аёлни жиддий қабул қилишмади ва ихтирочиларга аралашмаслик тавсия қилинди. “Сакровчи частоталар” технологияси кўп йиллар ўтгач муносиб қабул қилинади. Ярим аср ўтгач, ушбу патент мобил телефонлардан Вай-файгача кенг қўлланилади.

Фақат 1997 йилга келиб Хеди Ламарр ўз ихтироси учун расман мукофотланади ва 2014 йил бошида, ўлимидан 14 йил ўтгач, Хеди Ламарр АҚШ Миллий ихтирочилар шон-шуҳрат залига киритилади.

Умид қиламизки, ёш аёллар Хедининг номасини илғаб олишади: нимадир қилмоқчи бўлсангиз, шунчаки қилинг. Орзунгизга интилинг. Нафақат ўз манфаатингиз, балки бутун жамият манфаати учун, чунки айнан сиз келажагимиз қиёфасини шакллантираётган ўша янги, ранг-баранг жамоанинг бир қисмига айланасиз.

Немис тилида сўзлашувчи мамлакатларда актрисанинг туғилган куни – 9 ноябрь “Ихтирочилар куни” деб номланган.