АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛ – ЖИГАРЛАРИМИЗ: УЛАРНИНГ ҲАЁТИМИЗГА БЎЛГАН ТАЪСИРИ

Қадим-қадимдан бир оилада дунёга келган болаларни бежиз “жигарлар” деб аташмайди. Бунинг ўзига хос сабаблари кўп. Энг каттаси уларнинг бутун ҳаёт давомида бир-бирига таъсир кўрсатишидир.

1. Феъл-атворимиз шаклланишида ёрдам беради
Ёлғиз фарзандга қараганда, оилада опаси ёки акаси бўлган болалар тезроқ улғаяди, уларнинг етакчилик хусусиятлари яхшироқ шаклланади, мустақил иш тутиш кўникмалари ривожланади. Ҳеч сезганмисиз, катта қизингизга қараганда кичик қизингиз ишларга тез киришиб кетади. Ака-укаларда ҳам шундай бўлади. Демак, опаси, акаси борлар хурсанд бўлса арзийди.

2. Дидимизни тарбия қилади
Иштаҳамизни ҳам. Ота-она берган тарбия бошқа. Лекин фарзандлар ўртасида тарбиянинг кўргазмали кўриниши акс этади. Катталар мисолида кичиклар нима кийиш, нима ейишни ўрганиб боради.

3. Биринчи устозларимиз
Ака-сингиллар турли ижтимоий вазиятларда бир-бирига ёрдам қўлини чўзади. Шунинг учун ҳам кичик фарзандлар бегона жамоага кирганда бемалол киришиб кета олади. Энг қизиғи, опаси ёки синглиси бўлган ўғил болалар ҳаётда жуфт топишда қийинчилик сезмайди. Афсуски кўп болали оилаларда бир муаммо борлигини тан олиш керак. Яъни барча болалар ҳам сўзамол бўлавермайди. Бунга сабаб ота-она ҳаммага тенг вақт ажратиб, мулоқот қилишга имкон топа олмайди. Лекин бундай оилаларда опа ёки акалар гапга чечан бўлса, укаларини албатта гапиртириш йўлини топади.

4. Ҳаёт йўлида қоқилтирмайди
Олимларнинг ўрганишларига қараганда, кўп болали оила фарзандларининг никоҳлари мустаҳкамроқ бўлади. Улар муроса йўлини шахсий ҳаёт қургунга қадар кўпроқ ўрганади.

5. Тушкунлик сабабчилари
Ака-ука, опа-сингиллар орасида низолар, жанжаллар ҳам бўлиб туради. Бу эса кейинчалик уларнинг тушкунликка тез тушиш эҳтимолини оширади.

6. Сизни бахтли қилади
Ва аксинча, бахт топишингизда жигарларингизнинг ўрни катта. Улар қийин дамларда елкасини тутиб беради, қўллаб-қувватлайди, ўзингизга бўлган ишончингизни оширади. Ҳаёт чорраҳаларида суянч бўлади. Бир оила фарзандлари ўртасида яхши муносабат шаклланган бўлса, бу опа-сингил, ака-укалар ўзини чинакам бахтиёр ҳис этади.

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди