Вазиятни тасаввур қилиб кўрайлик: ижодий касб эгаси, катта аудиториясига эга хонанда бир неча бор ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилган.
Масалан, 2019 йилнинг апрель ойида танишига пичоқ билан ҳужум қилиб, таҳдид қилади-да, мулкига моддий зарар етказгани учун 15 кунга ҳибсга олинади. Хонандамиз уч марта машинаси билан тўппа-тўғри бировнинг уйи дарвозасига бориб уради.
2020 йил май ойида карантин ўрнатилган пайтда ниқоб тартибини бузиб, кўчада бақиради ва машинасининг эшикларини тепиб уради. Буларнинг барчаси суратга олинган-у, аммо бу сафар ҳеч қандай жазо қўлланмаган.
2020 йил октабрь ойида ҳам айнан шу йигит бошқа хонандани ҳақорат ва таҳдид қилган видеосини тарқатган эди. Ва яна, жазо йўқ.
2020 йил октябрь ойида хонанда вояга етмаган қиз – лицейнинг 1-курс ўқувчисини зўрлаганликда айбланди. Бироқ унинг икки дўсти ўзларининг айбсизлигини тасдиқлагач, иш ёпилиб кетади, лекин қизнинг отаси ОАВга ёрдам сўраб, мурожаат қилади. Шундан сўнг прокуратура эркакка нисбатан яна тергов бошлади.
У ўз айбини тан олмасдан, 16 ёшли қизни жиноят вақтида ўша уйда бўлган дўстлари зўрлаганини айтди. Аммо суд шунга қарамай, гарчи қурбон атиги 16 ёшда бўлгани ва бу хонандага аён бўлгани аниқ бўлса-да, яъни тергов жиноятни шу модданинг 3-банди (Вояга етмаганни зўрлаш) бўйича таснифлаб турган бўлса ҳамки, уни 118-модданинг 1-банди (Зўрлаш) бўйича айбдор деб топади. Суд оғирлаштирувчи ҳолатни эътиборсиз қолдиргани эса мутлақо номаълум.
Суд жиноятчини 5 йилга, унинг дўстларини эса ёлғон гувоҳлик бергани учун 1 йилга озодликдан маҳрум қилди, аммо 4 ойдан сўнг хонанда озод қилинди, чунки жиноятчи уйлангани туфайли жабрланувчи ва унинг вакили «Унга қарши даъволари йўқ»лигини билдирган. Жазо озодликни чеклаш билан алмаштирилган.
Нега “Ўзбекконцерт” бошқа ижрочиларнинг лицензиясини тўхтатиб қўйганидек, Жасур Умировнинг лицензиясини бекор қилмаяпти, ҳеч бўлмаганда тўхтатиб қўймаяпти? Масалан, 2019 йилда “Ўзбекконцерт” Жаҳонгир Отажоновнинг номақбул хатти-ҳаракати учун лицензиясини тўхтатиб қўйган эди-ку. “Алоҳида ижрочиларнинг ўзбошимчалик қилиши, ўзини тутиши, кийиниш маданияти, суҳбати, яъни мулоқот маданиятида миллий қадриятларимизга зид бўлган ҳолатлар пайдо бўлаётгани сабабли, – дейди “Ўзбекконцерт” – халқ эътиборини тортади, уларга тақлид қилинади, айниқса ёшлар улардан ўрнак олади”. Ўзбек эстрадаси ижрочиларининг кийимлари, суҳбатлари, мулоқот маданияти миллий қадриятларимизга зидлигини тушунишса-ю, наҳотки вояга етмаганларни зўрлаш миллий қадриятларимизга мос келади деб билишса?
Жасур Умировнинг жинояти ва унга нисбатан суд томонидан ҳам, касбий ҳамжамият томонидан ҳам, жамоатчилик томонидан ҳам қўлланилмаган жазо мамлакатимизда вояга етмаганларга ҳамда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича индамаслик ва унинг яширилаётганига ёрқин мисолдир. Бироқ нега?
Бир йил вақт ўтди. Хонанда концертлар беришда ва турли сафарлар уюштиришда давом этиб келяпти. Унинг афишалари шаҳар бўйлаб осилган, концертлари радио ва Интернетда тинмай айланади.
“Қаҳрамонимизни” яхши таниган бўлсангиз керак, бу ўзбек хонандаси – Жасур Умиров. Бир неча безориликлари билан танилган, одамга ташланган, зўрлашда айбланган, озод қилинган ва мамлакатнинг асосий жойларида концертлар бериб келади.
Мамлакатимизда содир бўлган бу ҳикоянинг барча иштирокчиларига саволлар бор.
Агар қурбонларнинг “даъволари бўлмаса” нега жиноятчига зўрлашдек жинояти учун жазони алмаштириш имконияти бериляпти, ҳамма жиноятдан бохабар-ку, бунинг нима эканини тушуна туриб, наҳот никоҳ факти қурбонларнинг норозилигини юмшатган бўлса?
Нега “адолатли тергов” учун курашган жабрланувчининг отаси атрофдагиларнинг қоралаётган фикрларини қизининг бахтидан устун қўйиб, ўз норасидасини зўрловчига турмушга берди?
Қизнинг ўзи эса воқеа ҳақида мутлақо изоҳ беришдан бош тортмоқда. Қизиғи ҳам шунда: қиз бу никоҳдан бахтлимикан?
Нега Умировнинг концертлари ташкилотчилари жинсий зўрлов учун жазо муддатини ўтаётган шахсга одатий концерт дастурларини уюштириб беришяпти? У айбсиз деб топилмаган, вояга етмаган жабрланувчига уйланиш ўз айбини ювди дегани эмас. Нега зўрловчини тарғиб қилиб унинг эълонларини сайтларга қўйиш одатий ҳол бўлиб қолиш керак экан?