Тўғри, Интернет саҳифаларида аёлларга қарама-қарши жинс вакилларининг эътиборини жалб қилиш бўйича кўплаб тавсиялар мавжуд. Аммо эркаклар учун деярли ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Биз адолатни тиклашга қарор қилдик ва эркаклар учун фойдали тавсиялар тайёрладик.
👉Қанча кўп шовқин кўтарсангиз шунча яхши. Ўзингизни маймунлардай тутинг – тушунарсиз товушлар чиқаринг, бу айниқса гўзал қизларга ёқади.
👉Рулда бўлсангиз, ҳамма аёлларга сигнал чалинг.
👉Йўлларда аёлларнинг йўлини кесинг.
👉Чиройли кийиниб олган қизларни кўрсангиз, уларни кўздан қочирманг.
👉Жамоат жойларида оёғингизни катта очиб ўтиринг, қизларга бу ёқади.
👉Интернетда бирон қизни ёқтириб қолсангиз, албатта унга жиддий ниятларингизни билдиринг ва мумкин бўлса жинсий аъзоларингиз суратини юборинг.
👉Ҳар қайси ёқтириб қолган қизингизга «Онангизга куёв керакми» деган савол билан албатта мурожаат қилинг.
👉Кафеда бирон қиз ёлғиз ўтирса-ю, албатта унга гап ўтинг. Сизга эътибор қилмасдан, унга гапирмасликни сўраса ҳам албатта гап ўтинг. Қизлар кафега фақат йигитлар билан танишиш учун киради.
👉Аёлга бурун-томоқ йўлларингиз соғлом эканлигини кўрсатинг. Бунинг учун кўчада тез-тез туфлаб туринг.