Инсонларни қийноққа солувчи хусусиятлардан бири уятчанлик ҳисобланади. Баъзилар бу туйғуни ёлғиз ҳолда енгиш мумкин эмас, деб ўйлашади. Аслида эса одам ўз устида ишлаш орқали уятчанликни жиловлашга ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Қуйида сизга ўзига ишончни ошириш ва уятчанликдан халос бўлишнинг 15 усулини тақдим этамиз.
1. Кучли ва нозик томонларингизни англаб, муносиб мақсадларни ўз олдингизга қўйинг.
2. Сиз учун қадрли бўлган нарсаларни белгилаб олинг. Имкониятларингизни ўлчаб, истакларингизга аниқлик киритинг. Ўтган кунларнинг сценарийларини бугунгиси билан солиштиринг, ўтмиш хатолари сизга халал бермасин.
3. Шахсиятингизни йўқотманг. Сизга ёрдам бера олмаган инсонларни кечиринг, ўз хатоларингиз, камчиликларингизни ҳам унутинг. Барча салбий таассуротларингизни кўминг, аммо аввалига керакли хулосани чиқаринг. Унутманг, токи ёмон хотиралар оғушида яшар экансиз, улар сизни доим бошқаради. Уларни зудлик билан ҳайдаб юборинг. Хонангизни кам бўлса ҳам олдинги муваффақиятлар билан тўлдиринг.
4. Айбдорлик ва уят ҳисси сизни ижобий мақсадлардан четлаштиради. Ижод қилишдан маҳрум қилади. Шундай экан, ўзингизга бўлган ишончингиз йўқолмасин.
5. Кенгроқ тафаккур қилинг. Фақат ўзингизга ўралашиб қолмай, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётга ҳам шўнғинг.
6. Ҳаммаси нисбий. Қанча инсонлар бўлса, фикрлар ҳам шунча. Ҳар бир ҳодисага нисбатан муқобил нуқтаи назар бор. Шуни англаб етсангиз, бировларнинг гапларига хафа бўлаверишни тўхтатасиз.
7. Ҳеч қачон ўзингизни пастга урманг. Сиз асло «аҳмоқ», «хунук», «омадсиз» эмассиз.
8. Шахсий фазилатларингизни танқид қилишларига имкон берманг. Майли ҳаракатларингизни муҳокама қилишсин, лекин шахсиятга тегишмасин. Муносабат билдиришдан қўрқманг.
9. Омадсизлик баъзида яхшиликка хизмат қилади. Сиз эса чексиз кучингизни мутлақо фойдасиз лойиҳаларга сарфлайсиз. Омадсизлик мана шу ҳақиқатни англаб етишингизга ёрдам беради.
10. Ёқимсиз инсонлардан четда юринг. Мабодо вазиятни ўнглай олмасангиз, ундан узоқлашинг. Акс ҳолда ўзингизни айблай бошлайсиз. Ҳаёт жуда қисқа, уни ғам-қайғуга тўлдирманг.
11. Ҳордиқ чиқариш, тин олиш, севимли машғулотни бажариш учун вақт топинг. Шунда ёлғизликда ўй суриш имконига эга бўласиз.
12. Атрофдагиларнинг муваффақиятига шерик бўлинг, яқинларингиз қувончига қувонинг. Сиз уларга, улар эса сизга керак. Ёрдам бериш учун доим шай туринг.
13. Ўта худбин бўлманг. Гоҳида омадсиз бўлишингизни тан олишга ўрганинг. Бу ҳаволаниб кетмаслигингизга ёрдам беради.
14. Узоқ ва қисқа муддатли мақсадларни ажратиб олинг. Аввало яқин мақсадлар сари ҳаракат қилинг. Ҳар кунги натижангизни қайд қилиб туринг. Ютуқни баралла айтинг, хатони тўғриланг.
15. Сиз фақат ёмонлик кўриш учун туғилмагансиз. Чигиртка сингари бировлардан қочиб яшашингиз ҳам шарт эмас. Сиз ота-онангиз умиди, Аллоҳ севиб яратган бандасисиз. Жамиятда ўз ўрнингиз бор, воқеаларга таъсир қилиш имконига эгасиз. Истасангиз, ўз ҳаётингизнида ўзгартира оласиз. Ўзингизга ишонинг, шунда ҳаёт чақириқлари ғалабаларингизга айланади.
www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди