Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ортиқча овқатланиш

Ортиқча овқатланиш
20 Fev 2021

Ресторанлар бир неча таомларни махсус нархларда таклиф қилса, супермаркетлар озиқ-овқатни акциялар орқали сотиб олишни таклиф қилади. Бундан ташқари жамиятимизда  ўз...

Ресторанлар бир неча таомларни махсус нархларда таклиф қилса, супермаркетлар озиқ-овқатни акциялар орқали сотиб олишни таклиф қилади. Бундан ташқари жамиятимизда  ўз вазнимизни назорат қилишга ундашади ва мўжизавий оздирувчи дориларини таклиф қилишади. Алал-оқибат парҳез таъсирида кучли портлаш ёки аксинча меъёрдан ортиқ овқатланишимиз мумкин.

Олдинлари ортиқча таомланиш касаллик ҳисобланарди, эндиликда бу холат депрессия оқибатида содир бўлиши аниқланди.

Ортиқча таомланишни қандай аниқлаш мумкин:

– қанча миқдорда еяётганини мутлақо назорат қила олмаслик

– одатдагидан шошиб таомланиш

– қорни тўқ пайтда хам нимадир еб олиш

– овқатланиб бўлгачгина ўз-ўзини ёмон кўриш хиссиёти қийнайди

Юқоридаги рўйхатдан ҳеч бўлмаганда учтаси бўлса ҳам мутахассис сизда семиришга мойиллик борлигини аниқлайди. Бунинг асл сабаби – стресс, қаттиқ парҳез, овқатланишдан қаттиқ тийилиш, ўз-ўзига қадди-қомати борасида қатъий талабларни сингдиришдан содир бўлади.

Ҳолатдан чиқиш – когнитив-хулқ атвор терапияси

Бу даволаш курси ортиқча овқатланмаслик учун энг самарали кураш усулларидан биридир. Беъморни даволаш учун биринчи ўринда уни қандай негатив фикрлар қамраб олганини аниқлашимиз керак. Кейинги босқичда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш керак.

Даволаш курсининг асосий тамойиллари:

– парҳезга риоя қилишини бас қилинг ва тез вазн ташлаш ҳақида унутинг

– ўз организмингизни ҳурмат қилинг ва унинг талабини қондиринг

– таомланишни қанча инкор этсангиз, организм уни шунча кўп талаб қилади

– овқат инспектори хизматларидан воз кечинг, яъни миянгиздаги бу овқат яхши, буниси ёмон деган сигнални ўчиринг.

– тўйганлик хиссини тушунишни ривожлантиринг. Овқатланиш жараёнида бир муддат тўхтаб таомнинг таъмини хис қилинг ва ўзингизга “тўйдими” деб савол беринг

– ўз тана аъзоларингизни хурмат қилинг, агар сиз 39 размерли туфли кийсангиз, 36-чи размерли туфлига мажбурлаб оёғингизни тиқиш аҳмоқлик эмасми? Шундай экан, стандарт размерга мослашишни бас қилинг.

– ҳар бир ҳаракатдан рохатланишни ўрганинг, ўзингизни мажбурлаб жисмоний машқлар қидирманг, лекин доим ҳаракатда бўлишга интилинг.

– соғлигингизга эътиборли бўлинг. Сиз тўғри овқатланишингиз керак.

Ва албатта терапевтнинг маслаҳатлари билан ортиқча овқатланиш муаммосидан қутилишингиз мумкин. Яна бир маслаҳат: Ортиқча килограмларни йўқотиш учун ўз олдингизга мақсад қўйинг. Бу айнан журналларда модель қизларнинг фотосуратлари бўлиши шарт эмас.

Браун Университетиниг 20 йиллик тажрибалари шуни кўрсатдики, ўз олдига қўйилган мақсад, ортиқча вазн ташлашга ва шу вазнни бир меъёрда ушлашга ёрдам беради. Акс ҳолда сиз яна ва яна ортиқча вазнни йиғишда давом этаверасиз. Ўз олдингизга қўйган мақсадингиз мустаҳкам бўлиши керак.

Мутахассис ёқимли муҳитни ярата олиши керак.

Агар сиз ёки сизнинг яқинигиз овқатланишини назаротга олмоқчи бўлса, қуйидагиларга эътибор беринг:

  1. Мутахассиснинг айнан шу йўналишда дипломи бўлиши керак. Бирор бир натижага эришиш учун психолог, диетолог маслахатларини уйғунлаштирган ҳолда тана аъзолари устида ишласа аниқ бир натижага эриша олиши ва натижани сақлаб қолиши мумкин.
  2. Мутахассис хар бир беъморга индивидуал ёндошиб, унга қулай шароитларни ярата олиши керак. Ҳеч қачон мижознинг қад-қоматини ёки унинг овқатланиш режимини муҳокама қилманг. Бирор натижага эришиш учун секин-асталик билан ҳаракатланиш лозим.
  3. Мижоз ҳар ортиқча овқатдан ўзини тия олмаса уялишни бошлайди. Шундай пайтда мутахассис мижознинг ҳолатини тўғри тушуна билиш керак.
  4. Даволаниш курсларини энди бошлаган мижозлар қорни тўқ бўлса-да емайман деган сўзни айта олмайди. Шундай пайтларда мутахассис чиройли усулда мижозга очлик ва тўқлик хисси чегарасини тушунтира олиш керак.
  5. Мутахассис мижозга маълумотларни айнан у тушунадиган тилда аниқ, лўнда қилиб тушунтира олиш керак.
  6. Бу курсни ўташ чоғида мижоз албатта қаршиликлар қилиши табиий, шундай пайтларда мутахассис унга ресурсларни тан олиш ва мижозни унга таянишга ўргатади.
  7. Мутахассис мижознинг портлашига тайёр бўлиши керак ва у билан ишлай олиши керак. Айнан мижознинг портлаш ҳолатига келиши, унинг янги босқичга ўтганидан дарак беради. Ва ниҳоят мутахассис мижозга натижани кўрсата олиши керак.

Oldingi maqola

Одамлар сиздан фойдаланаётганини билдирувчи белгилар
19 Fev 2021
Одамлар сиздан фойдаланаётганини билдирувчи белгилар

Keyingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ота-она олдида айбдорлик ҳиссини енгиллатиш йўллари
23 Fev 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ота-она олдида айбдорлик ҳиссини енгиллатиш йўллари
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top