«Кўзларингиз чиройли, аммо қошларингиз ўта хунук, келинг уларни тўғирлаймиз»
«Тўйга бораяпсизми? Зўр, ҳозир сизни хунук ўрдакчадан чиройли оққушга айлантирамиз» — бу “гўзаллик фаришталари” томонидан камситилган инсонларнинг ҳаётидан лавҳалардир.
«Стоматологлар мен билан ишлашдан бош тортишади. Улар: “Ўзингизга бошқа шифокор топинг, сизга хизмат кўрсатишни истамаймиз” дейишади. Мен жуда ҳам сезгир одамман. Қаттиқ ёруғлик, шовқин, оғриққа чидай олмайман. Агарда стоматолог мижозига бир ампула оғриқсизлантирувчи дорини укол қилса, мен учун бу етарли эмас, камида 1,5 еки 2 ампула керак. Бундан ташқари тез-тез кўнглим айнийди. Албатта бу нарсаларни мен атайин қилмайман, аммо шифокорлар буни тушиниши ва менга ёрдам кўрсатишлари шарт. Бу уларнинг мажбуриятидир!