Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Перверз нарцисс билан учрашаётганингиз ҳақида 13 белги

Перверз нарцисс билан учрашаётганингиз ҳақида 13 белги
26 Avg 2020

Биз аввалги мақолаларимизда перверз нарцислар кимлар ва улар билан муносабат қуриш хавфларини кўриб чиқдик. Танлаган инсонингизда сизни огоҳ этиши керак...

Биз аввалги мақолаларимизда перверз нарцислар кимлар ва улар билан муносабат қуриш хавфларини кўриб чиқдик. Танлаган инсонингизда сизни огоҳ этиши керак бўлган айрим жиҳатларини келтириб ўтамиз:

  1. У олдинги эри/хотинини танқид қилади ва улар муаммоларни келтириб чиқаргани ва ажралишга сабабчи бўлганини айтади.
  2. Нимаики содир бўлмасин у масъулиятни ҳис қилмайди ва айбни бошқаларга ағдаради.
  3. Танишгандан сўнг сиз соғлигингиз ёмонлашганини сезяпсиз: оздингиз, камроқ ухлайдиган бўлгансиз, иштаҳангиз кетди, асоссиз хавотирлилик пайдо бўлди.
  4. У сизни тезроқ ўзига “боғлаб” атрофдагилардан яккалаб қўймоқчи: танишгандан ҳеч қанча ўтмай бирга яшашни, ишдан кетишни (гўёки у сизни боқади), дўстлар ва яқинлар билан гаплашмасликни таклиф қилади.
  5. Улар меҳрибонликни заифликнинг намоён бўлиши деб билишади, улар кимнидир жазолашгани, масхара қилгани, хўрлагани ҳақида бемалол гапириши мумкин (ва бу жуда ўринсиз кўринади).
  6. Улар патологик рашкчи (лекин ўзлари ҳиёнат қилади). Гап шундаки, нарцисс сизни шахс сифатида қабул қилмайди. Сиз унинг мулкисиз. Ва мулк ҳаракат эркинлигини танлай олмайди. Рашк эса манипуляция: агар сен менга ёқмайдиган нарсани қилган бўлсанг, демак сен ҳиёнат қилгансан.
  7. Улар жинсий алоқадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Кўпинча нарцисслар “жазо” сифатида ётоқларини айри қилиб, намойишкорона порно томоша қилади ёки ҳиёнат қилади ва бу ҳиёнатда фақат сиз айбдор эканингизга ишонтиради.
  8. Улар ўз ғазабини жиловлай олмайдилар, кейин сизни иғвогарликда айблайди ёки кечирим сўрайди (лекин ҳеч қачон тавба қилмаслигини унутманг). Ғазабланишни улар совға ва сюрпризлар билан алмашлаб туришади, ўз севгисини намойиш этиб, айбни сизга ағдариб қўя қолади. Шунинг учун, кейинги сафар сиз унинг кайфияти, ўзингизни қандай тутиш кераклиги ва бошқа нарсаларни олдиндан билишга интиласиз.
  9. Улар учун сизни назорат қилиш жуда муҳим: ким билансиз, қаердасиз, нима билан шуғулланяпсиз. Улар сизнинг ёзишмаларингиз, ижтимоий тармоқларда ким билан дўстлигингиз, сизга қандай шарҳлар ёзаётганларини текширади. Аввалига, бу ғамхўрлик деб кўрсатилади, аммо вақт ўтиши билан сиз ўзингизнинг барча ҳаракатларингиз ҳақида ҳисобот берасиз ёки унинг норозилигидан қўрқиб, бирор нарса қилиб қўйишдан қўрқасиз.
  10. Улар сизнинг шахсий чегараларингизга тупуриб қўйган ва қўрқувингизни сизга қарши ишлатади. Масалан, сизга тамаки ҳиди ёқмайди. Эртами-кечми, нарцисс сизнинг олдингизда атайлаб чекишни бошлайди. Ёки ўргимчаклардан қўрқасизми? Бир куни у устингизга ўргимчакни ташлаб, айбсиз ҳазил билан тушунтиришига шубҳа қилманг. Бунда сиз ҳаммасини нотўғри талқин қилиб, кўп эътибор қилаётганингизда айблайди ҳам.
  11. У ҳамдардлик қилишга қодир эмас. Агар сиз навбатдаги жанжалдан кейин ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, нарцсисс, сиз иғво қилаётганингизни айтади. Кўз ёши қилсангиз, заифлигингиз учун кулгуга қўйиб, томоша кўрсатканликда айблайди. Шу билан бирга, у ўзининг олижаноблигини шамойиш этади, ҳеч нарсага қарамай сиз билан яшаётганини пеш қилади.
  12. Улар кўп алдайди. Ҳамма нарсада алдаши мумкин: мактабдаги дўстларидан бошлаб кеча ўтирган ресторан номигача. Уларни ёлғонда қўлга туширишнинг иложи йўқ: улар ўз сўзларини инкор этишади ва сизга туюлган деб ишонтиришади. Буни шундай устамонлик билан қилишадики, сиз ҳақиқатда нотўғри тушунганингизга ишонасиз.
  13. Ўз обрўси улар учун энг муҳим нарсадир. Нарцисслар бошқаларнинг кўзи олдида қадрини йўқотишдан қўрқади. Сиз ўртангиздаги шундай муносабатлар ҳақида бировга айтишингиз мумкинлигини ҳис қилсалар, дарров таҳдидга ўтадилар ва сизни ҳамма нарсада айблашга ўтиши мумкин. Жуда бўлмаса ҳақиқат юзага чиқмаслиги учун гўё пушаймондай ўзларини кўрсатади.

Агар юқоридагилардан бир нечта банди яқин инсонингизда учраса, сизга бундай муносабатлар кераклиги ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Перверз нарцисслар ҳеч қачон ўзгармайди! Ўзимни бошқача тутсам, ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйламанг. Йўқ, йўқ ва йўқ. Бунда ягона йўл – шундай муносабатларни тўхтатинг, тамом.

 

____________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Психология #Кўмак

Oldingi maqola

Ўз онаси суймаган бир қиз ҳикояси
25 Avg 2020
Ўз онаси суймаган бир қиз ҳикояси

Keyingi maqola

“Қиммат” болалар. Нега Ўзбекистонда ота-оналар ўз фарзандларини сотмоқда
28 Sen 2020
“Қиммат” болалар. Нега Ўзбекистонда ота-оналар ўз фарзандларини сотмоқда
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top