Перверз нарцисслар кимлар ва улар билан муносабат қуриш хавфлари

Перверз нарцисслар – нарциссизмнинг олий кўринишидир. Нарцисслар ўзини ортиқча севадиган инсонлардир. Бу типдаги инсонлар улар дунё атрофида эмас, дунё уларнинг атрофида айланади деб хисоблайди. Умр йўлдоши сифатида танлаётган инсонингизда қуйидаги хусусиятлар бор-йўқлигини текширинг:

  • Ҳаддан ташкари мағрурлик;
  • Идеал севги ёки чексиз ҳокимият тўғрисидаги хаёллар;
  • Ўзининг “мутлақлиги”га қатъий ишонч;
  • Ўзлари ҳақида фақат бўрттирилган мақтовларни эшитиш;
  • Ўзининг мутлоқ ҳуқуқлари мавжудлигига ишонч;
  • Одамлардан фойдаланиш;
  • Ҳамдард бўлишга қодир эмаслик;
  • Бировнинг муваффақиятини кўра олмаслик;
  • Одамларга такаббур муносабат.

Агар сиз юқоридагиларга ўхшаш ҳолатни кузатсангиз, демак нарцисс билан яшаётган бўлишингиз мумкин. Бу нимани англатади? Психиатрияда «шахснинг нарциссистик бузилиши» атамаси мавжуд. Турли тадқиқотларга кўра, бу инсониятнинг 1-8 фоизида учрайди. Халқаро DSM-V таснифида бундай бузилишнинг бир нечта белгилари мавжуд, бу шахснинг хулқ-атворига ва унинг бошқалар билан қандай алоқа қилишига таъсир қилади. Нарциссизмнинг жинси йўқ: улар аёллар орасида ҳам, эркаклар орасида ҳам учрайди.

Бундай одамлар фақат ўзлари ҳақида ўйлашади, ўзларини бошқалардан устун деб билишади ва ҳамма нарса улар атрофида айланиши кераклигига ишонишади. Улар самимий ҳамдардлик билдиришни билишмайди ва ҳеч қачон ўзларини айбдор ҳис қилишмайди. Улар ўзларини мақташга мойил бўлиб, бошқаларнинг ишини қадрламайдилар. Нарцисслар билан яшайдиган одамлар бундай иттифоқдан азият чекишади.

Бир қарашда, нарцисс ўзидан яхши таассурот қолдиради: улар мафтункор, ўзига ишонган, ҳар қандай одамни ишонтира оладиган, доим диққат марказида. «Перверз нарцисслар» ҳавфлидирлар: уларга ўзларини севишлари етарли эмас, улар учун яқин бўлганларни рухан эзиш жуда муҳимдир. Аввалига яхши таассурот қолдирган шахс аслида моҳир манипулятор бўлиб чиқади. Ўзига қурбонни танлаб, уни эзиб, бўшатишга интилишади, уларни хавфсизлик ва ўзини ҳурмат қилиш туйғусидан маҳрум қилишади. Заиф одамлар нарциссларни қизиқтирмайди. Уларнинг мақсади – муайян мавқега эга бўлган шахслар.

Агар нарцисс сизни ўз қурбони сифатида танлаган бўлса, у сизни маънан йўқ қилиш учун барча имкониятларни ишга солади:

  • Сиз дўстларингиз ва танишларингиз билан мулоқот қилмай қўясиз
  • Ўз телефонингизни унинг назоратига бериб қўясиз
  • Ҳар бир ҳаракатингиз учун унинг тасдиғи ва маъқуллашини кутасиз
  • Унинг хоҳиш-истакларини доимо билишингизга қарамай доимо айбдор бўлиб қолаверасиз, ҳеч ҳам унинг кўнглини ололмайсиз, осмондаги ойни олиб берсангиз ҳам
  • Доимий қўрқув ва айбдорлик ҳисси билан яшайсиз

Ўз қурбонини барча кучлардан маҳрум қилиб, нарцисс унга қизиқишни йўқотади ва ўзига янги қурбон қидира бошлайди. Шундай қилиб, ҳаётда мақсадларсиз ва ўзингизнинг бефойдалигингизга ишонган руҳан синган ҳолатга тушиб қоласиз. Шунинг учун, перверз нарцисс билан алоқаларни иложи борича эрта узиш керак.