Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Бола билан буллинг ҳақида гаплашинг. Ота-оналарга маслаҳат

Бола билан буллинг ҳақида гаплашинг. Ота-оналарга маслаҳат
20 Iyul 2020

Ўз фарзандингиз зўравонлик/буллингни бошдан кечираётганини кўриш азобдир. Баъзи ота-оналар ўз болаларини қўрқитиш ва зўравонликдан/буллингдан ҳимоя қилишга ёрдам беришни нимадан ва...

Ўз фарзандингиз зўравонлик/буллингни бошдан кечираётганини кўриш азобдир.

Баъзи ота-оналар ўз болаларини қўрқитиш ва зўравонликдан/буллингдан ҳимоя қилишга ёрдам беришни нимадан ва қачондан бошлаш кераклигини билмайдилар. Бошқалари эса, фарзандлари зарарли хатти-ҳаракатларнинг қурбони, гувоҳи ёки ҳатто бундай зарарли ҳаракат ижрочилари эканликларини билмасликлари мумкин.

Дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги ўқувчиларнинг тахминан 50 фоизи мактабда ва унинг атрофида тенгдошларининг зўравонлигига дучор бўлганликларини айтишади.

Лекин биз буллинг нима эканлигини биламизми?

Буллинг мунтазам равишда такрорланиб турадиган бошқа болага қасддан зарар етказишдир. Буллинг жабрланувчига ўзига нисбатан зўравонликни тўхтатишига имкон бермайдиган куч тенгсизлигини назарда тутувчи ҳаракат. Буллинг ҳамма жойда ва ҳар қандай вақтда бўлиши мумкин: кундалик ҳаётда, ёзишмаларда ёки ижтимоий тармоқларда. Бу нафақат боланинг ўқишга диққатини қаратишга тўсқинлик қилади, балки узоқ давом этадиган руҳий жароҳатларга ҳам олиб келиши мумкин. Буллингни тўхтатиш зарур.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда барча болалар таълим олиш ва жисмоний ёки руҳий зўравонлик, тан жароҳати етказиш ёки ҳақоратлашнинг ҳар қандай шаклидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланган. Зўравонлик/буллинг бундан истисно эмас.

Аввало фарзандингизни реал ёки виртуал хаётдаги зўравонлик/буллинг ҳақида хабардор қилинг.

Болалар зўравонлик/буллинг нима эканлигини билганларидан сўнг, улар ўзларига ёки бошқа бировга нисбатан бундай ҳолат содир бўлиши биланоқ, ушбу ҳолатни осонроқ аниқлашга қодир бўлади.

Фарзандингиз билан очиқ суҳбатлашинг. Унга зўравонлик/буллинг ҳақида қанчалик кўп гапирсангиз, у буни кўрганида ёки бошдан кечирганида сизга айтиб бериши осонроқ бўлади. Ҳар куни фарзандларингиз билан мулоқотда бўлинг ва улардан нафақат дарслари ва машғулотлари, балки ҳис-туйғулари ҳақида сўранг, мактабдаги вақтлари ва уларнинг Интернетдаги фаолияти тўғрисида ҳам сўранг.

Фарзандингизга буллингга қарши курашда ўрнак бўлишга ёрдам беринг. Зўравонлик/буллингнинг учта иштирокчиси мавжуд: жабрланувчи, тартиббузар ва гувоҳ. Болалар зўравонлик/буллинг қурбони бўлишмаса ҳам, улар ўз тенгдошларига нисбатан беозор, ҳурматли ва меҳрибон бўлиш орқали зўравонлик/буллинг ҳолатининг олдини олишлари мумкин. Агар улар зўравонлик/буллингнинг гувоҳи бўлса, жабрланувчини қўллаб-қувватлашлари, унга ёрдам беришлари ва / ёки зўравонлик/буллингни амалга оширувчиларини сўроққа тутишлари мумкин.

Фарзандингизга ўзига ишончни оширишда ёрдам беринг. Фарзандингизни дарсларга қатнашишга ёки ўз жамоангизда яхши кўрган тадбирларига қўшилишга унданг. Бу болада ўзига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ва умумий қизиқишларга эга дўстлар орттиришга ёрдам беради.

Улар учун ўрнак бўлинг. Атрофингиздаги одамларга меҳр ва ҳурмат кўрсатиш орқали, фарзандингизга бошқа болалар ва катталарга қандай қилиб меҳрибонлик ва ҳурмат билан муомала қилишни кўрсатасиз, шу қаторда бошқаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишганида ҳам бефарқ бўлмасликни ўргатасиз. Болалар ўзларининг ота-оналаридан ўзини қандай тутиш кераклигини, шунингдек, Интернетда қандай маълумотни жойлаштириш кераклигини ўрганишади.

Фарзандингизнинг реал ва виртуал ҳаёти ҳақида хабардор бўлинг. Фарзандингиз фойдаланадиган платформалар билан танишинг, унга онлайн ва офлайн дунё қандай ўзаро боғликлигини тушунтиринг ва Интернетда дуч келадиган турли хатарлар ҳақида огоҳлантиринг.

Болам зўравонлик/буллингдан жабрланаётганига амин эмасман. Қандай белгиларга аҳамият беришим керак?

Яқиндан кузатинг. Болаларнинг ҳиссий ҳолатига эътибор беринг, чунки баъзи болалар ўз ташвишларини оғзаки билдирмасликлари мумкин. Аҳамият берилиши лозим бўлган белгилар:

Қаердан пайдо бўлгани аниқланмаган кўкаришлар, тирналишлар, синган суяклар ва битиб кетаётган яралар каби жисмоний белгилар

Мактабга боришдан ёки мактабдаги тадбирларга қўшилишдан қўрқиш

Ташвишли, асабий ёки жуда ҳушёр бўлиш

Мактабда ёки мактабдан ташқарида дўстларининг камлиги

Тўсатдан дўстларини йўқотиш ёки ижтимоий вазиятлардан қочиш

Кийим, электроника буюмлари ва бошқа шахсий нарсаларининг йўқолиши ёки шикастланиши

Кўпинча пул сўраш

Мактабда ўзлаштириш кўрсаткичларининг пастлиги

Ғойиб бўлиш ёки мактабдан уйга кетишни сўраб мурожаат қилиш

Катталар ёнида бўлишга ҳаракат қилиш

Яхши ухламасликлари ва кўрқинчли туш кўришлари мумкин

Бош оғриғи, ошқозон оғриғи ёки бошқа жисмоний касалликлардан шикоят қилиш

Интернетда ёки ўз телефонида вақт сарфлаганидан кейин мунтазам равишда хафагарчилик (асосли тушунтиришларсиз).

Нотабиий тарзда сир сақлайдиган бўлиб қолади, айниқса онлайн фаолият ҳақида

Тажовузкор ёки жаҳлдор бўлиш

Очиқ гапиринг. Мактабда, жамоада ва Интернетда яхши ва ёмон хатти-ҳаракатлар, ҳулқ ҳақида болаларингизга гапиринг. Болалар билан очиқ-ойдин гаплашиш муҳим, шунда фарзандларингиз сизга ўз ҳаётларида нима бўлаётганини айтиб беришга тайёр бўлишади.

Агар фарзандим зўравонлик/буллингдан жабр чекса, мен нима қилишим керак?

Агар фарзандингиз зўравонлик/буллингдан аъзият чекаётган бўлса, унга ёрдам бериш учун қуйида келтирилган бир неча қадамларни амалга оширишингиз мумкин:

Фарзандингизни очиқ ва хотиржам тингланг. Зўравонлик/буллинг сабабини топишга ёки муаммони ҳал қилишга уринишнинг ўрнига, уларни тинглаётганингизни ва қўллаб-қувватлашингизни намойиш қилинг. Бу уларнинг айби эмаслигини билишларига ишонч ҳосил қилинг.

Фарзандингизга унга ишонишингизни айтинг; у сизга айтганларидан хурсанд бўлганингизни; бу унинг айби эмаслигини; ёрдам излашда қўлингиздан келган ҳамма нарсани қилишингиз ҳақида айтинг.

Ўқитувчи ёки мактаб раҳбарияти билан суҳбатлашинг. Сиз ва фарзандингиз зўравонлик/буллинг масаласига ёлғиз ёндашиши шарт эмас. Фарзандингиз ўқийдиган мактабда зўравонлик/буллингга қарши сиёсат ёки ахлоқ кодекси мавжудлиги ҳақида  сўранг. Бу шахсан ёки Интернет орқали зўравонлик/буллингга ҳам тегишли булиши мумкин.

Фарзандингиз учун, зўравонлик/буллингга қарши курашишда ўз ота-онасининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Фарзандингизга у ҳар қандай вақтда сиз билан гаплашиши мумкинлигини билдиринг ва унда ҳаммаси яхшиланишига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат килинг.

 

Oldingi maqola

Токсик ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак
19 Iyul 2020
Токсик ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак

Keyingi maqola

Газлайтинг нима? Унга қандай қарши туриш мумкин?
20 Iyul 2020
Газлайтинг нима? Унга қандай қарши туриш мумкин?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top