Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Зўравондан кетишга қарор қилганлар учун хавфсизлик режаси

Зўравондан кетишга қарор қилганлар учун хавфсизлик режаси
08 May 2020

Кўпинча одамлар йиллар давомида зулм ва зўравонлик муҳитида яшайдилар. Улар кетмаслигининг кўп сабаблари бор: қўрқув, ўзаро боғлиқ муносабатлар, иқтисодий қарамлик...

Кўпинча одамлар йиллар давомида зулм ва зўравонлик муҳитида яшайдилар. Улар кетмаслигининг кўп сабаблари бор: қўрқув, ўзаро боғлиқ муносабатлар, иқтисодий қарамлик ва бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин.

Агар сиз ҳали ҳам тажовузкор билан яшаётиб, ундан воз кечишга қарор қилган бўлсангиз, хавфсизлик режасини тузинг:

  • Ишонган одамингизга (дўстларингиз, қўшниларингиз, адвокат ва бошқалар) жисмоний зўравонликка дучор бўлганлигингизни тасдиқловчи барча ҳужжатларни (фотосуратлар, сертификатлар ва бошқалар) сақлашга беринг;
  • Ўзингиз учун қаердан ёрдам сўрашингиз мумкинлигини ҳал қилинг, турмуш ўртоғингиз нима қилаётгани ҳақида хабар беринг ва сиз яшаётган вазиятдан уялишингиз керак эмаслигини унутманг;
  • Агар жароҳат олган бўлсангиз, дарҳол шифокор кўригига бориб, тегишли маълумотнома расмийлаштиришини сўранг. Эҳтимол, шифокор 102 га қўнғироқ қилишни таклиф қилар – рад қилманг;
  • Фарзандларингиз учун кимдан ёрдам сўрашингиз мумкинлигини аниқлаб олинг. Бу зўравонлик қурбонлари учун реабилитация марказлари, дўстларингиз ёки қўшниларингиз бўлиши мумкин; болаларга улар биринчи навбатда ўз хавфсизлиги тўғрисида ўйлашлари кераклигини ўргатинг;
  • Сизга нисбатан бўлган барча зўравонлик ҳолатларини бирор кундаликка ёзиб, уни ишончли жойда сақланг;
  • Инқирозли вазият бўлишини кутманг, ҳуқуқшунос ёки зўравонлик қурбонлари учун реабилитация марказининг мутахассиси билан ўз ҳуқуқларингиз ҳақида маслаҳатлашинг;
  • Қандай қилиб ва ​​қайси жамоат транспортида хавфсизроқ жойга боришингизни режалаштириб олинг ёки ҳар доим ёнингизда таксига етадиган миқдорда пул олиб юринг;
  • Агар зудлик билан уйдан чиқиб кетиш зарурати туғилса, керакли телефон рақамлари ва ҳужжатларни осонгина олинадиган жойда сақланг;
  • Хавфсиз жойда кийим-кечак, дори-дармон, болаларнинг бир нечта севимли ўйинчоқлари ва бошқа сизга керак бўлган нарсалар солинган сумкани сақланг. Бу сизнинг уйингизда ёки дўстларингиз, қўшниларингиз, ишхонангиздаги жой бўлиши мумкин;
  • Ўзингиз ва фарзандларингизга тегишли бўлган ҳужжатларни осонгина топиладиган жойда сақланг, шунда улар чиқиб кетаётганда осонгина топилади ва олинади.;
  • Оз-оздан пул ғамлаб, доим ёнингизда муайян миқдордаги пул бўлишига ҳаракат қилинг ёки жамғармангизни ишончли одамда (дўстлар, қариндошлар) сақланг;
  • Агар фарзандларингиз ёки бошқа бир киши турмуш ўртоғингизга сиз ундан кетмоқчи эканлигингизни айтса, нима қилишингизни режалаштиринг.

Зўравонлик қурбони унинг бошига тушган вазиятда айбдор эмас. Зўравонлик куч ва назорат масаласидир. Агар сиз оиладаги зўравонликдан азият чексангиз ва кетишдан қўрқсангиз, қўрқувингиз табиийдир. Вақт ўтиши билан сиз бу азиятли ҳолатдан чиқишга куч топасиз.

Собиқ турмуш ўртоғи таъқиб қилаётган аёллар учун хавфсизлик режаси

Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси

Ўзбекистонда уй зўравонлиги қурбонлари учун ишонч телефонлари рақамларини эслаб қолинг.

 

Oldingi maqola

Эркакларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани учун жон куйдираётган сиёсатчи аёлга жавоб
06 May 2020
Эркакларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани учун жон куйдираётган сиёсатчи аёлга жавоб

Keyingi maqola

Сурайёнинг тошланиши
10 May 2020
Сурайёнинг тошланиши
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top