Аввало ўзингизга ишонч қачон йўқолганини аниқлаш зарур. Ўзингизга ишонч бормиди ўзи? Болаликданоқ ота-онангиз сизни «уқувсиз»ликда айблаб келган бўлса, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, сиз онг остига ўзингиз билмаган ҳолда “ҳа, мен уқувсизман, қўлимдан ҳеч бир иш келмайди” деган сигнални юборгансиз. Уни енгишингиз учун анча вақт сарф қилиниши керак.
Ҳар бир потенциал ёки омадни инсоннинг IQси билан боғлаб бўлмайди. Ҳар бир омадсиз ҳаракат инсонда ўзига ишончни пасайтириб қўяди. Ҳар қандай ишни бошлашдан олдин сиз ўша ишингиз омадли бўлишига ишонинг, агар бу иш сига тўғри келмаслигини сездингизми, ундан дарҳол воз кечинг. Агар инсон нотўғри йўналишни танлаб, унда йиллар давомида юраверса, албатта, ўзига ишонч сўни боради, аслида 10 йил олдин танловни ўзгартириши мукин эди-ку! Қисқаси, психологик тарафдан қараганимизда, бир неча йилдан кейин ўтган умрингизга ачингандан кўра ҳозир ишингиздаги муваффаққиятсизликни тан олганингиз маъқул.
Психолог Эми Кадди ўтказган тадқиқотларига кўра: Агар инсон “нонни қанча катта тишласа”, шу қадар омадли бўлади ва аксинча ўзини омадсиз ҳисоблаб қисилаверса, ундан омад юз ўгиради. Доим мақсадингиз катта бўлсинки, сиз ҳам катта натижаларга эришасиз. Бу исботланган ҳақиқат. Доим тоғнинг чўққисини кўзланг, шунда ҳеч бўлмаганда унинг атрофини эгаллайсиз!