Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Жамият “ҳазм қилаётган” оилавий зўравонлик

Жамият “ҳазм қилаётган” оилавий зўравонлик
31 Iyul 2021

Оилавий – маиший зўравонлик муаммоси Ўзбекистон жамияти учун “ёпиқ” мавзу ҳисобланади. Кўпчилик бу муаммони “уй ичидаги масала” сифатида қабул қилиб,...

Оилавий – маиший зўравонлик муаммоси Ўзбекистон жамияти учун “ёпиқ” мавзу ҳисобланади. Кўпчилик бу муаммони “уй ичидаги масала” сифатида қабул қилиб, оилавий масалаларга ҳеч ким аралашмасилиги кераклигига ишонади. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали ёритилаётган оилавий зўравонлик бўйича турли резонанс ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунга жавобан, давлат томонидан оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш юзасидан алоҳида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, улар томонидан ушбу муаммони ечишда тегишли кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши йўлга қўйилмоқда. Ушбу мақолада жамиятимизда содир бўлаётган оилавий зўравонлик ҳолатлари ва унга қарши кураш учун амалга оширилаётган ишлар таҳлили баён қилинади.

👉Жамиятимизда оилавий зўравонлик ҳолати бўйича жорий вазият қандай?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва масс медиа орқали жамиятимизда содир бўлаётган оилавий зўравонлик ҳолатларини сони ошиб бораётганини кузатилмоқда. Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил ахборот лойиҳаси ҳисобланган NeMolchi.uz (Sukut Saqlama) саҳифасида оилавий зўравонлик оқибатида ўз жонига қасд қилган аёллар ҳақида маълумотлар кетма-кетлиги эълон қилинди. Қуйида ушбу ходисалар ҳақида батафсил тўхталамиз.

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди (манба: gazeta.uz). Дастлабки экспертиза маълумотига кўра, марҳуманинг ўлимига ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция сабаб бўлган. Марҳума 2020 йил октябрь ойида 20 ёшли М.Янгибоев билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан «Катқалъа» маҳалласида истиқомат қилиб келган.

Воқеа содир бўлган пайтда Қозоғистонда бўлган Мухлиса Қадамбоеванинг отаси Зафар Пиров қизининг ўлимини билиб, дарҳол қайтиб келган. У воқеаларга қуйидагича изоҳ берди:

29-март куни мен Қозоғистонга кетиш учун Тошкентга бордим. Ўша куни қизим янги оиласидан холасинининг туғилган кунига бориш учун рухсат сўраган, лекин улар қизимга рухсат бермасдан ўз ишларига кетишган. Кейин қизим уларни қайтишини кута бошлади аммо охиргача кутолмади. У эшикни қулфлаб, калитни деразага кўйган ва қўшнисидан йўл кира учун 5 минг сўм қарз олиб, уйига кетган. Сўнгра, қизим ва бувиси холасининг туғилган кунига кетишган. Ўша куни менда дадам қўнғироқ қилиб, қизимнинг уйида қандайдир келишмовчилик бўлганини ва у уйга қайтиб келганини айтди.

Мен қизим билан гаплашиб, унга биз билан уйда қолишни таклиф қилдим. Қизимнинг айтишича, олдин ҳам улар куёвим билан 1-2 марта уришишган экан, аммо бизга хавотирга қўймаслик учун бу масалани айтмаган экан. Ярим соатдан сўнг, “Дамас” автомобилида куёвимнинг акаси келди ва “Дўстим билан мен сени олиб кетишга келдик. Тез кетишимиз керак, ҳаммаси яхши бўлади” деган.

Ўша вақтда рафиқам уйда экан, шовқинни эшитиб эшик олдига борган, қизим эса машина тараф яқинлашган. Қизим машина эшигини очганда орқа ўриндиқда ўтирган одам уни машина ичига тортиб солди. Рафиқам бақиришига қарамасдан машина тезда маҳалладан чиқиб кетган.

31 март куни онам ва рафиқам қизимни кўришга боришди. Қайнонаси бозорга кетгани учун уй эшигини қулфлаб кетган экан, қизим эса кўчада бўлган. Рафиқам қизимнинг ўнг томонида кўкариш кўрди. Маълум бўлишича, у Дамасга ўтирганида, Муроджон (куёв) ҳам ўша ерда бўлган. Йўлда у қизимга мушт билан зарба берган. “Энди мени бошдан оёқ ўнг томоним оғрияпти, бошқа чидолмайман, мени уйга олиб кетинглар,” – деди.

Лиана Натрошвили: Психология нуқтаи назаридан, бу ижтимоий масала саналади. Бизга зўравонликни амалга оширган шахсларни ҳулқ-атворини тузатиш бўйича дастурлар, болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи оилалар ва мактабларда ишлайдиган дастурлар, ривожланган ва йўлга қўйилган ижтимоий хизмат ва бошқалар бўлиши керак. Зўравонликнинг ҳар қандай тури ва шаклига қарши салбий муносабатни шакллантириш даркор.

Oldingi maqola

Аёллар нега ўз ташқи кўринишларини ўзгартиради? Фикр.
31 Iyul 2021
Аёллар нега ўз ташқи кўринишларини ўзгартиради? Фикр.

Keyingi maqola

Фароғат Хуррамова: “Ҳар бир аёл бахтли бўлишини истайман!”
03 Avg 2021
Фароғат Хуррамова: “Ҳар бир аёл бахтли бўлишини истайман!”
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top