Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?

Бизга кўпинча молиявий қарамлик, иши ёки маълумоти йўқлиги сабабли абьюзив муносабатлардан чиқа олмаган аёллар мурожаат қилишади. Бундай вазиятда давлат томонидан ташкил этилган мономарказлар аёлларга ёрдам бериши мумкин. Мономарказ вазифаси бозор талабларидан келиб чиқиб касб эгаллашга ёрдам беришдир. (Мономарказлар эркакларга ҳам ёрдам беради, албатта, мутахассисликлар учун турли вариантлар мавжуд).

Кўпчилик қайта тайёрлаш ва мутахассисликка эга бўлиш имкониятлари ҳақида эшитган, аммо қаерга бориб, нима қилиш кераклигини билмайди. Бизнинг волонтёримиз мономарказлар қандай ишлаши ва уларда ўқиш қанчалик реал эканлигини текширишга рози бўлди.

Исмим Виктория. Мен 31 ёшдаман ва ўз мисолимда Бандликка кўмаклашиш марказидан йўлланма олиш ва қаерга бориш кераклигини кўрсатиб, ҳикоя қилмоқчиман.

Мен мурожаат қилишим мумкин бўлган Бандликка кўмаклашиш маркази Мирзо Улуғбек туманида жойлашган. Уларнинг манзили ва телефон рақамларини интернетда ёки маҳаллада топиш мумкин. Мен уларга қўнғироқ қилишдан бошладим. Керакли рақамларни топдим. Менга жами бешта рақам беришди, лекин уларнинг биронтаси бўйича гўшак кўтарилмади. Охир-оқибат, манзил бўйича ўзим боришга қарор қилдим.

Ёнингизда албатта паспорт бўлиши шарт. Менда бошқа ҳужжатлар сўралмади.

Бандлик марказига тахминан эрталабки 11 ларда бордим. Ҳеч қандай навбатсиз мутахассисга учрашдим. Менга мономарказда мавжуд бўлган курслар, уларнинг манзиллари ва ўқиш даврийлиги ҳақида маълумот берилди.

Таълим олиш бепул. Бундан ташқари стипендия ҳам олиш мумкин, лекин бунинг учун иккита иш берувчидан ишга жойлаштиришда рад этганлиги тўғрисида расмий ҳужжат олиш керак (рад этиш ҳужжатининг амал қилиш муддати 5 кун). Демак марказга келишдан 10 кун олдин сизга икки марта иш беришни рад этишлари керак. Марказда сизга компьютерда долзарб вакансияларни кўриш имкони берилади. Тошкент шаҳри бўйича 2 та мономарказ фаолият кўрсатади. Мақоламиз сўнгида барча мономарказлар манзилларини кўрсатиб ўтамиз.

Мономарказда пуллик курслар ҳам бор, лекин бу малакавий мутахассисликлар эмас, балки кўшимча кўникмалардир: чет тиллар, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик саводхонлиги. Нархлар ўртача, ўқув марказларидан анча арзон.

Мен nail-мутахассислигини танладим (маникюр устаси). Ариза ёздим ва деярли 15 дақиқада менга ўқишга йўлланма берилди.

Ишга жойлаштиришга ваъда беришмади, чунки уларга гўзаллик салонлари камдан-кам мурожаат қилар экан. Мен Тузель-1 мавзесидаги мономарказга боришим керак экан.

У ерда мени икки ёқимли қиз кутиб олди, мен уларга йўлланмани бердим ва ўша ерда аризани тўлдирдим. Узоғи билан 10 дақиқа вақтим кетди.

Бу ерда ҳам паспорт керак бўлади. Негаки ундаги маълумотлар кейин сертификатга ёзилади. Менинг телефон рақамимни ёзиб олишди ва янги гуруҳ очилганда менга қўнғироқ қилишларини айтишди. Мен машғулотлар ўтадиган хоналарни кўрсатишларини сўрадим. Бунинг учун қўшни бинога ўтиш керак экан. Ҳар бир қаватда стендлар бўлиб, уларда айни қаватда жойлашган курслар ҳақида маълумот келтирилган. Барча таълим олувчилар оқ халатларда юриб, хоналар бўлажак мутахассисларни ўқитиш учун барча жиҳозларга эга.

nail-мутахассис хонасида қулай стол, маникюр учун лампалар ўрнатилган. Мен ўзимни гўёки маникюр салонига тушгандай хис қилдим. Дарсларда дафтар, ручка билан келиш керак экан. Маникюр учун керакли жиҳозлар марказда бор, лекин истасангиз ўзингиз учун индивидуал тўплам олишингиз мумкин, кейинчалик у сизга ишда керак бўлади ва уйда қўшимча ўзингизни синасангиз бўлади. Айтганча, айрим салонлар иш жиҳозларини ўзлари тақдим қилишаркан, шунинг учун ҳаражат қилмасангиз ҳам бўларкан. Лекин менинг фикримча, ўз иш қуролингиз бўлгани яхшироқ.

Курсларга ёзилиш учун менинг 1 кун вақтим кетди. Курслада ўқиб тугатиш учун яна 3 ой вақтим кетади.

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди? Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди? Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди? Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди? Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди? Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?

Виктория Зубаирова тайёрлади.

Ўзбекистонда мономарказлар манзиллари

  1. Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (71) 207-69-00 (ички рақам – 112, 113, 114, 117). Сайт: www.monomarkaz.uz
  2. Нукус шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (55) 102-40-12, (55) 102-40-17. Сайт: www.monomarkaz.uz
  3. Ургенч шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (62) 226-06-46.
  4. Бухоро шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (65) 226-21-26. Сайт:  www.buxoromonomarkaz.uz
  5. Навои шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (78) 770-35-05, (78) 770-35-04. Сайт: www.navmm.uz
  6. Қарши шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (55) 401-61-69, (55) 401-61-70
  7. Самарқанд шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (66) 225-08-40
  8. Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (73) 241-97-37, (94) 398-80-00
  9. Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (90) 623-68-88
  10. Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: 692260711
  11. Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (67) 236-44-22, (99) 474-06-50
  12. Жиззах шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (93) 804-06-09, (91) 593-03-72, (93) 940-31-00
  13. Денов шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (97) 387-93-00
  14. Ангор туманидан «Ишга марҳамат» мономарказиТел.: (55) 451-80-06. Сайт: www.angormonomarkaz.uz
  15. КОИКА Самарқанд. Тел.: (66) 221-73-62, (66) 221-72-62
  16. Шеробод туманидаги касбга ўқитиш марказиТел.: (76) 322-15-81
  17. Бекобод шаҳридаги касбга ўқитиш марказиТел.: (70) 935-10-31
  18. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигиТел.: (71) 200-06-00