ЗЎРАВОН РАҲБАР БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛИШ ЗАРУР? МУТАХАССИС МАСЛАҲАТИ

Афсуски, МДҲ давлатларидаги иш этикаси ҳавас қиларли даражада эмас. Уларда эски анъаналар ҳамон сақланиб қолган ва кўпчилик замонавий ёндашувларга йўл бермайди. Статистикага кўра, жамиятимизда 40% гача ходимлар раҳбарлари томонидан тазйиққа учрашини маълум қилишган. Хўш, бошлиғингиз ўзини подшоҳдай, сизни эса қулидай кўрса, нима қилиш керак? Бу ҳақда клиник психолог, оилавий психотерапевт, эртакчи-терапевт Александр Арчагов сўзлаб беради.

1-ҚАДАМ: ЎЗИНГИЗНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИНИ ИЗЛАНГ

Ўзингизга: “‎Нимани ҳис қиляпман? Бошлиғим билан муносабатларим қандай?” деган саволлар беринг.‎ Нималарга суяниш мумкин ва ўзингизни қандай қўллай оласиз, таҳлил қилиб кўринг. Салбий вазиятларда ўзингизни қандай овутишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг.

Масалан, ушбу машқ сизга тўғри келиши мумкин. Худди шундай вазият дугонангиз ёки дўстингиз билан содир бўлди, деб фараз қилинг. Унга нима деган бўлардингиз. Худди шу машқнинг яна бир варианти: келажакдан туриб ўтмишингиздаги ўзингизга мактуб ёзинг. Унда ўзингизни қўллаб-қувватланг ва ушбу вазиятни удлалай олганингизни намойиш қилинг.

2-ҚАДАМ: ОЛДИНГИЗДА ҚАНДАЙ ИНСОН ТУРИБДИ, УНИНГ ЗЎРАВОНЛИГИ НИМАДА НАМОЁН БЎЛАДИ

Раҳбарингизнинг хулқ-атворини тўлиқ таҳлил қилиб кўринг. Нималарни гапиряпти. Бир ҳақиқатни тан олинг: у ҳаммага зарар етказаяптими, камситяптими ва ҳақорат қиляптими? Ёки у шунчаки талабчан бўлиб, унинг бу феъли сизга оғирроқ туюлаётгандир? Жавобингизга қараб кейинги стратегия белгиланади.

Агар раҳбар томонидан зўравонлик ҳаракатлари йўқ бўлса ва сизга менежментнинг қатъий услуби ёқмаса, балки очиқчасига гаплашиб кўрарсиз. Бошлиғингизга у ҳақдаги фикрингизни билдиринг, келишиб кўришга ҳаракат қилинг.

Мабодо “шэф”ингиз ҳақиқий зўравон бўлса ва ҳаммага тазйиқ ўтказса, у ҳолда бошқачароқ иш тутиш керак. Масалан, тез асабийлашади, бекорга бақиради. Бундай ҳолатларда бошлиқнинг бироз тинчланишини кутинг ва шундай мурожаат қилинг: “Ҳозирги иш шаклимиз жараённинг ривожланишига ёрдам беролмайди, келинг, бошқачасига ёндашиб кўрамиз”‎.

Янги ташаббуслар оқибатида ҳеч қандай хавф бўлмаслигини тушунтиринг.

Уни тинчлантиринг. Фақат дангал усулда эмас, балки дипломатик йўл билан.

Учинчи ва энг ташвишли вариант — бошлиғингизнинг сизга нисбатан ўтказаётган зуғуми ва бундан унинг ўзини роҳатланишидир. Бунинг белгилари қуйидагилардир: зўравонлик муттасил ва тизимли равишда содир бўлади, бошлиқ устингиздан очиқчасига кулади, ходимларини уришганидан сўнг табассум қилиб юради.

Ушбу вазиятда биргина ечим — бошқа иш топиш. Ўзга йўлнинг ўзи йўқ. Чунки бу каби раҳбар охиригача ёмонлик қилишни давом эттиради.

Манба: https://www.psychologies.ru