Зўравон билан яшаётганлар учун хавфсизлик режаси

Сизга нисбатан зўравонлик қўллаётган одам билан яшасангиз ўзингизни ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

  • Ўзингизни атроф-муҳитдан ажратиб қўймасликка ҳаракат қилинг, дўстларингиз (дугоналарингиз), қариндошлар, қўшнилар билан алоқада бўлинг;
  • Партнёрингиз (турмуш ўртоғингиз) қайси ҳолатларда зўравонлик қилишига эътибор қилинг. Уларнинг олдини олиш ва ўзингиз ҳамда болаларни хавфсизлантиришга ҳаракат қилинг;
  • Уйда тиғли буюмлардан ҳоли (ошхона) ва чиқиш эшигига яқинроқ хонани топинг; сизга зўравонлик қилинган пайтда шундай хонада яширининг ёки уйни тарк этинг;
  • Ички ишлар органлари, ишонч телефонлари, Ўзбекистондаги шелтерлар телефон рақамлари, хавфли вазиятда қолганингизда мурожаат қилишингиз мумкин бўлган қўшнилар, дўстларингизнинг рақамларини ёдлаб олинг;
  • Ички ишлар органлари билан қандай боғланишингиз мумкинлигини ўйланг ва у ерга туну-кун бепул қўнғироқ қилиш мумкинлигини унутманг;
  • Сизнинг ишончингиздаги қўшни ёки дўстларингизга уйингиздаги вазият ҳақида гапириб беринг; сиз хавфли вазиятда қолганингизда уларга узатишингиз мумкин бўлган махсус белгилар ҳақида келишиб олинг; сиз шундай белги берганингизда нима қилиш кераклиги ҳақида келишиб олинг;
  • Хавфли вазиятда ўз ҳатти-ҳаракатларингизни болалар билан репитиция қилиб кўринг; зўравонлик ҳолатида улар аралашмаслиги кераклигини тайинланг; хавфли вазиятда болалар кимнидир ёрдамга чақириши ёки уйни тарк этиши кераклигини англатувчи махсус сўзларни ўйлаб топинг;
  • Болаларингизга зўравонлик ҳеч нарса билан оқланмаслигини тушунтиринг, зўравонлик сиз ёки болалар айбдор экан, деб зинҳор ўйламанг;
  • Уйни тез тарк этишни болалар билан машқ қилиб кўринглар;
  • Қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмлар (пичоқ, қайчи ва ҳ.к.) ларни ёпиқ жойларда сақланг;
  • Зўравон сизни бўғиши мумкин бўлган нарсалар (шарф, қалин занжирлар) дан фойдаланманг;
  • Яқинларингиз ёки реабилитация маркази ходими билан тез-тез телефонда гаплашиб, ўз ҳолатингиз бўйича фикр алмашинг;
  • Ёнингизда доимо мобил телефон ёки телефон бўлмаганда SIM-карта албатта бўлсин.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!