«Тутқунликда: Носоғлом муносабатларга қандай чек қўйиш мумкин» Ауд Далсегг ва Ингер Вессе

«Жонимни тикиб бўлса ҳам бирон иш қилсам онам барибир танқид қилишга баҳона топарди. Ҳаммаси бефойда. Балки онамнинг шу нарсага эҳтиёжи бордир».

«Кетишга баҳонаси бўлиши учун жанжал бошларди».

«У мени ҳеч қачон ўзи билан шаҳарга олиб бормасди, негаки мендан уяларди. Оғзидан куракда турмайдиган сўзлар чиқарди – “ж…б”, “қ….қ” ва ҳоказо”.

Агар сиз яқинларингизда бундай ҳатти-ҳаракатларни кузатган бўлсангиз, катта эҳтимол билан у психопат. Уларда эса одамни ўзига бўйсундириш ва босим ўтказиш зарурати мавжуд. Улар сизнинг ҳаётингиз, ҳар бир қадамингизни бошқаришни орзу қиладилар.

Психопатларнинг қурбонларига эътибор етишмайди. Психопатлар атрофдагиларга шундай мулойим кўринадики, унинг қурбонига ҳеч ким ишонмайди.

Қурбонларнинг айтишича, яқинлари қўллаб-қувватлаш ўрнига айбни ўзларига ағдарган:

🔺 мен биронтангизнинг ёнингизни ололмайман, иккингизга муносабатим яхши

🔺 ўз хатоларинга эътибор қарат

🔺 нега пўписаларини жиддий қабул қиляпсан?

🔺 эҳтимол, ҳаддан ташқари ўзингга олаётгандирсан?

🔺 нега шунчаки уйдан кетмайсан?

 

Психопатлар ким ўзи? Нега улар ўзларини шундай тутади? Психопатлар кўпинча қайси усуллардан фойдаланадилар? Илмоққа тушиб қолмаслик ва психопатнинг қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак? Бу саволларга жавобларни муаллифлар Ауд Далсегг ва Ингер Вессенинг «Тутқунликда: носоғлом муносабатларга қандай чек қўйиш мумкин» китобида топасиз.

Китобда нафақат психопатия феномени ҳақида сўз юритилади, балки ўзига хос тавсиялар ҳам келтирилган, уларга риоя этган ҳолда психопатдан қутулишингиз мумкин.

Муаллифлар узоқ йиллар давомида оғриқли муносабатлар қурбонлари билан ишлаш доирасида олинган билимларини биз билан баҳам кўришади. Ауд Далсегг – оиладаги зўравонлик қурбонлари учун инқироз марказида ишлаган, психопатлар билан ишлаган ва тазъйиқ қурбонлари ҳақида ёзган журналист.

Ингер Вессе – ижтимоий ҳуқуқлар соҳасидаги юрист. 1993 йилда оғир ҳаётий шароитга тушиб қолганларга кўмак марказини очади ва 1999 йилгача уни бошқарди. Ҳозирда консалтинг фаолияти билан шуғулланади. Вессе бундай муносабатларнинг қурбони бўлган ва кўплаб инсонларни ўз мисолида илҳомлантирган.