«Ҳаддан ташқари севувчи аёллар» Робин Норвуд

“Мен унга шунчалик боғланиб қолгандимки, ҳар сафар кетганида, мен унга янада кўпроқ талпинардим. У қайтарди, унга жуда кераклигимни айтарди. Аммо бу ҳолат атиги бир кеча давом этар, кейин ҳаммаси баттар ёмонлашар ва мен унинг яна кетиб қолмаслиги, уни хурсанд қилиш учун қўлимдан келган ҳаммасини қилардим”.

Айрим аёллар учун севги қарамликка айланади.

Ҳаддан ташқари севувчи аёллар дисфункционал оилаларда ўсган. Болалигида улар учун ота-оналари “ёпиқ” бўлган. Катта бўлишгач, улар болаликдан кўрган моделларини қайта тиклашади, чунки улар учун бу муҳит таниш.

Бундай аёллар доимо партнёрининг жирканч феълини (бефарқлиги ёки қўполлиги) қийин болалиги ёки ишдаги муаммолари билан оқлайдилар. Улар янада кўпроқ меҳр берсам, янада гўзал бўлсам, у ўзгаради, деб умид қилишади. Ўзларининг ҳаёти эмас, эрининг муаммолари ичида яшашади. Ҳар сафар бундай аёллар ўзаро муносабатларга тобора кўпроқ энергия сарфлайдилар, аммо ҳеч қачон севилмайди.

Агар сиз:

✅ дисфункционал оилада ўсган бўлсангиз

✅ болаликда меҳрга муҳтож бўлган бўлсангиз

✅ сизларни ташламасликлари учун ҳамма нарсага тайёр бўлсангиз

✅ у ўзгаради, деб умид қилсангиз

✅ эркакка ҳаддан ташқари боғланиб қолсангиз

✅ кучли ҳиссиётлар сиз учун меъёрга айланган бўлса

✅ муаммоси бир инсонларни ўзига тортса

✅ меҳрибон, ҳотиржам эркакларни ўзингиздан итарсангиз

✅ сизнингча севги – бу азоб бўлса,

Робин Норвуднинг “Ҳаддан ташқари севувчи аёллар китоби” айнан сиз учун.

Бу китобда умидсизликка тушиб қолган ва мутахассисдан ёрдам сўраб келган аёлларнинг ҳикояларини ўқийсиз. Улар ҳаддан ташқари севишларини англадилар, бу хатти-ҳаракатларнинг манбасини топиб, ўз жароҳатлари устида ишладилар ва қарамликка олиб келувчи севгидан соғлом муносабатларга қадар узоқ йўлни босиб ўтдилар.

«У билан айрилиқдан кейин ҳаётимдаги сокинлик ва осойишталик мени ақлдан оздирарди. Мен унга қўнғироқ қилмаслик ва ҳаммасини бошидан бошламаслик учун ҳар қандай макрларга бордим. Аммо аста-секин одатий ҳаётга ўргандим».

Китобда ўз муаммоларингизни ҳал қилиш ва ҳаддан ташқари севишга мойилликни даволашга ёрдам берадиган маслаҳатлар келтирилган.

Китобни онлайн ўқиш учун (рус тилида):

http://loveread.ec/read_book.php?id=79784&p=1