Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Турли мамлакатларда қурбонлар зўравонлик ҳақида билдирмасдан қандай хабар қилишади

Турли мамлакатларда қурбонлар зўравонлик ҳақида билдирмасдан қандай хабар қилишади
13 Fev 2021

Баъзи мамлакатларда оилавий зўравонлик қурбонлари учун махсус белгилар ёки код сўзлари мавжуд. Шу тарзда, жабрланганлар бошқаларга ёрдамга муҳтож эканликларини билдиришлари...

Баъзи мамлакатларда оилавий зўравонлик қурбонлари учун махсус белгилар ёки код сўзлари мавжуд. Шу тарзда, жабрланганлар бошқаларга ёрдамга муҳтож эканликларини билдиришлари мумкин.

Афсуски, Ўзбекистонда бундай код сўзлар мавжуд эмас, аммо бугун биз баъзи мамлакатлар тажрибаси ҳақида гапириб бермоқчимиз.

АҚШ

2019 йилда бутун мамлакат бўйлаб пицца туфайли оиладаги зўравонликдан халос бўлиш ҳақидаги ҳикоя шов-шувга сабаб бўлди.

Орегона штатида яшовчи аёл онасининг таниши уйларига келганда қутқарув хизматига қўнғироқ қилишдан ўзга чора топа олмаганди. Гап шундаки, ўша одам онасига қўл кўтарганини бир неча бор кўрган. Тажовузкор ҳаммасини эшитади, шунинг учун полицияни чақира олмасди. У 911 рақамини терди ва қайта-қайта ўз манзилини айтиб, пицца буюртма қила бошлади.

Диспетчер Тенейк (1): Орегона тўққиз бир бир.

Аёл (2): Мен […] манзилига пицца буюртма қилмоқчи эдим.

(1): Сиз пиццага буюртма бериш учун 911 га қўнғироқ қиляпсизми??

(2): Ҳа. Хонадон рақами […]

(1): Лекин сиз адашдингиз, бу рақамда пиццага буюртма қилинмайди

(2): Йўқ, йўқ, йўқ. Сиз тушунмаяпсиз.

 (1): Энди тушундим.

Диспетчернинг сўзларига кўра, дастлаб у қўнғироқ қилувчи аёл адашди, деб ўйлайди. Кейин у саволлар бера бошлади ва аёл тажовузкор тушунмайдиган даражада хавф ҳақида маълум қилди. Тенейк полиция патруль хизматига шошилинч қўнғироқ қилиб, манзилга яқинлашганда сирена ва чироқларни ўчириб етиб бориш кераклигини таъкидлади (видеони мазкур ҳаволада кўриш мумкин).

Фавқулодда хизмат Миллий уюшмаси диспетчерлик хизматлари директори 911 орқали пиццага буюртма бериш каби пароль доимо ҳам иш бермаслиги мумкинлигини айтади. У қўнғироқ қилиш ўрнига 911 хизматига хабар юборишни тавсия қилади. Аммо 911 га қисқа хабар юбориш функцияси ҳамма штатларда ҳам мавжуд эмас. Карвер қўнғироқ мазмуни тушунарсиз бўлса ҳам диспетчер гўшакни босмаслигига ишонтирди. Муҳими – диспетчерга ўз манзилингизни айтинг.

 

Буюк Британия

  1. Буюк Британияда оиладаги зўравонлик қурбонлари дорихоналардан ёрдам сўрашлари мумкин. Бунинг учун улар «Ани»ни чақиришларини сўрашлари керак. Ask for Ani – бу мурожаат қилган одам оиладаги зўравонликдан азият чекаётгани билдирувчи белгидир. ANI – бу қисқартма бўлиб, уни “дарҳол ҳаракат керак” (Action Needed Immediately) деб таржима қилиш мумкин.
  1. Бирор одам хавф остида бўлса, у 999 рақамиорқали оператор билан пичирлаб бўлса ҳам гаплаша олади. Қурбонлар саволларга жавоб берганда йўталиб қўйиши ёки телефон клавишаларини босиши мумкин. Агар бир нечта сўз айтиш имкони бўлса, манзилни айтиш керак (жойлашуви, мўлжал).

 

Мобил рақамидан 999 га қўнғироқ

Қўнғироқ қилувчи гапирмаса ва саволларга жавоб бермаса, сўров чиққанда 55 ни босиб, қўнғироқни полицияга йўналтиришларини кутиш керак.

55 ни босиш функцияси фақат мобил телефонларда ишлайди ва афсуски, полицияга қўнғироқ қилувчининг манзилини билиш имконини бермайди. 55 ни босмасангиз қўнғироқ тугатилади.

999 га стационар телефондан қўнғироқ

Қўнғироқ қилувчи гапирмаса ва саволларга жавоб бермаса, оператор қўнғироқни полицияга йўналтиради.

999 га уй телефонидан қўнғироқ қилганингизда полиция абонентнинг жойлашувини автоматик равишда билади.

 

Уй зўравонлиги қурбонлари карантин пайтида ўзларини қандай ҳимоя қилди

Карантин чекловлари пайтида оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайиб кетганда кодли ибора ғоясини турли мамлакатлардаги манфаатдор ташкилотлар ўзлаштирди.

Масалан, Россияда июньдан Mixit ва “Зўравонликка.Йўқ” марказининг долзарб алоқа рақами уй зўравонлиги ҳақида қўнғироқларни қабул қиляпти. Исталган аёл ёки қиз компанияга қўнғироқ қилиб, гўёки косметика воситасини сотиб олиш баҳонасида “менинг буюртмамга сиёҳранг тасмани солиб қўйинг” каби кодли иборани айтиши мумкин. Сиёҳранг тасма – бутун дунёда уй зўравонлиги белгисидир. Шундай қилиб Mixit оператори мазкур қўнғироқ бўйича барча маълумотни “Зўравонликка.Йўқ” марказига тезкор узатиш кераклигини тушунади.

Польшада Кристина Пашко исмли талаба қиз мавжуд бўлмаган косметика интернет-дўконини очдики, уй зўравонлигидан азият чекканлар тажовузкорнинг диққатини тортмаган ҳолда ёрдам сўрашлари мумкин. Қурбонлар дўконнинг Facebook тармоғидаги саҳифаси ёки электрон почтага “тана учун табиий косметика” бўйича савол юбориши мумкин. Дўкон оператори “ҳаридор”нинг саломатлиги хусусида ва буюртмани уйга олиб келишлари керакми деган савол беради. Мижоз манзилни кўрсатса, оператор дарҳол полицияни чақиради.

Қўшни Қозоғистонда полиция зўравонлик қурбонларига 102 қуйидаги оғзаки сўров билан мурожаат билан мурожаат қилишни тавсия қилди: “Ниқоб ва антисептиклар келдими”, сўнг уй манзилини айтиш керак.

#SignalForHelp

Канада аёллар хайрия ташкилоти Canadian Women жабрланганларга билдирмасдан ёрдам сўраш усулини ўйлаб топдилар.

Ташкилот оилавий зўравонлик қурбонлари учун ўқув видеосини ёзиб олди. Бу одамнинг ёрдамга муҳтожлигини кўрсатадиган имо-ишорани кўрсатади. Бир дақиқали видеода иккита аёл видео орқали қўнғироқлашяпти.

Сариқ сочли аёл (орқасида эркак кўриняпти) дугонасидан бананли пирог рецептини сўраяпти, бунда кўз ёшларини яширишга ҳаракат қиляпти. Кейин сочларини тўғирлаётиб, эрига билдирмасдан дугонасига белги юборяпти. Бошқа аёлнинг юзи дарҳол ўзгариб, дугонаси уй зўравонлиги қурбони бўлганини англаяпти. Бунда видеоқўнғироқ орқали суҳбатдошингизга кафтингизни кўрсатинг, сўнг катта бармоқни букиб, кафтингизни ёпиб, мушт ҳосил қилинг. Видеони кўрганлар бу белги ҳақиқатдан ҳам тажовузкорга билдирмасдан зўравонликка учраганингни билдириш учун яхши ишора эканлигини айтишди. Видеони мазкур ҳаволада кўриш мумкин.

Ўзбекистонда ҳалигача оиладаги зўравонлик қурбонига айланганингни ва ёрдамга муҳтожлигингни кўрсатувчи кодли иборалар ёки имо-ишоралар мавжуд эмас, аммо ҳар биримиз «Ёрдам учун сигнал» ишорасини осонгина эслаб қолиб, яқинларимиз билан бўлишишимиз мумкин. Ким билади, балки эртага, ушбу ишорани билганингиз туфайли бировнинг ҳаётини сақлаб қоларсиз.

Oldingi maqola

Ота-оналар болаларнинг шахсий чегараларини қандай бузишади ва бу нима учун хавфли
12 Fev 2021
Ота-оналар болаларнинг шахсий чегараларини қандай бузишади ва бу нима учун хавфли

Keyingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ - Дам олишни ўрганмоқчимисиз?
13 Fev 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ - Дам олишни ўрганмоқчимисиз?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top