Омма олдидаги шармандагарчиликдан кандай кутилиш мумкин?

Ҳаётимизда бир марта бўлса ҳам омма олдида ҳижолат тортиб қолган пайтларимиз бўлади. Бу бир неча дақиқаларга чўзилиши мумкин, лекин йиллар давомида қилиб қўйган хатомизнинг ҳаққини тўлашимизга тўғри келади. Биргина хато бизни яшашимиз, ишлашимиз, щахсий хаётимиз – ҳамма-ҳаммасига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Ҳудди ҳамма сизга қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандек, ҳамма устингиздан кулаётгандек кўринаверади. Бундан қандай қутулиш мумкин?
 
Менимча бундай ҳолат ҳар биримизда бўлган. Баъзиларда бу каттароқ жараёнларни ўз ичига олади. Дейлик, сиз бирор ишни яхши ниятлар билан бошлайсиз-у, афсуски, охири сизни уялтириб қўяди ёки сиз ким биландир яхши ният билан танишасиз-у, у сизга қаттиқ панд бергани учун эл олдида юзингиз шувут бўлади. Баъзи хатоларимизнинг бадали ўта қаттиқ бўлади.
 
Келинг, бундай уят ҳисси қаердан келиб чиқишини ўрганамиз. Уйда ота-онамиз бирор холатга салбий қараш билан қарайди, улар учун бу шармандали. Ота-онангизга бу каби ҳолатлар уятлими, демак сизга ҳам шундай бўлиши керак, шундайми?
Ҳижолатли ҳолатга тушиб қолганимизда кузатувчи, баҳоловчилар албатта топилади. Лекин улар вазиятни сизнинг назарингиз билан эмас, ўз қаричи ва уларнинг дунёкарашидаги фикрлар билан баҳо беради.
 
Уят бу – ўз-ўзингизга нафрат ва ўз-ўзингиздан кўнглингиз қолиши демакдир. Айни пайтда ўзингизга савол беринг: бўлиб ўтган ҳолат ўзлигингизни рад этишга арзийдими аслида? Тасаввур қилинг, бўлиб ўтган воқеа 5 йилдан кейин аҳамиятли бўладими? 10 йилдан кейин-чи? Умуман уят хисси – ўзингизни ўзгартиришингиз ёки ўзингизни эзиб, адо қилишингизга арзийдими? Хўп, шу ҳолат бўлди дейлик, нимадир ўзгарадими?
 
Бундай ҳолатлар сизга яхшигина дарс бўлади ва келгусида уларни такрорламаслик имкониятини беради. Бирор иш қилганингизда пухта режа қилишга, ким биландир шахсий ҳаётингизни боғламоқчи бўлсангиз ҳар кимга ҳам ишонмасликни ўргатади.
 
_________________
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз