Одамлар қандай қилиб бошқаларни қадрсизлантиради

👉Қадрсизлантириш – бу руҳиятимизнинг ҳимоя механизми бўлиб, бунда биз муҳим бўлган нарсаларнинг аҳамиятини камайтирамиз ёки инкор этамиз. Исталган нарса қадрсизлантирилиши мумкин: ҳис-туйғулар, қадриятлар, бошқалар ёки ўзингизнинг ютуқларингиз.

Одамлар қандай қилиб бошқаларни қадрсизлантиради

1️⃣ Яратган нарсанг санъан асари эмас-у, бўлаверади …
Айримларга бошқаларнинг айниқса профессионал ютуқларини қадрсизлантириш ёқади. Бирон нимага эришдингизми (нуфузли ташкилотга жойлашиш, яхши мақола ёзиш ва ҳоказо), муваффақиятларингизни ер билан битта қилишга тайёр одам албатта топилади.
Қандай жавоб бериш керак: Барча учун ягона муваффақият йўқлигини эсдан чиқарманг. Ютуқларингиз билан фахрланишингизни айтинг. Зеро бунга эришиш учун анчагина тер тўккансиз. Умуман олганда, яқинларингиз тез-тез сизни қадрсизлантирса, ўйлаб кўринг: эҳтимол у сизнинг муваффақиятингиз, қатъиятлилигингиз, истеъдодингизни кўра олмас.

2️⃣ Нима қилибди, мана менда…
Қадрсизлантиришнинг бу тури билан барчангиз тўқнашганингиз аниқ. Суҳбатдошингиз шундай қилиб сизнинг туйғуларингиз ва муаммоингиз унинг фожеаси олдида ҳеч нарса эмаслигини билдиради.
Қандай жавоб бериш керак: сизнинг туйғуларингиз бошқаларники каби муҳимлигини айтинг. Ва уларни қадрсизлантириш – фаросатсизликдан дарак.

3️⃣ ўйсанг-чи, ана, Африкада болалар очидан ўляпти
Шунақасига дуч келганмисиз? Сизни безовта қилаётган нарса ҳақида гапиришингиз билан суҳбатдошингиз сизнинг муаммонгиз инсониятнинг глобал муаммолари олдида заррача қийматга эга эмаслигини кўрсатади.
Қандай жавоб бериш керак: олдинги бандда айтиб ўтганимиздай, суҳбатдошингизга сизнинг ҳам муаммоларингиз аҳамиятли эканини айтинг. Бу арзимас нарса эмас, сизни ҳақиқатда безовта қиляпти.

4️⃣ Сен туйғуларга берилувчансан
Сизни ҳафа қилгач, суҳбатдошингиз ўта туйғуларга берилувчанлигингизни пеш қилади. Ваҳоланки бу манипуляция.
Қандай жавоб бериш керак: бундай ҳолат такрорланаверса, мулоқотни чеклаш ёки узоқлашиш ҳақида ўйланг. Бундай суҳбатдош сизга фақат зиён келтиради. У сизни ҳафа қилиб, кейин бутун айбни ўзингизга ағдариб қўя қолади, гўёки сиз ўта таъсирчансиз.

5️⃣ Ҳаётга енгил қара, оптимист бўл
Ҳамма нарсани ижобий қабул қилиш – яхши, лекин у доим ҳам иш бермайди.
Қандай жавоб бериш керак: гап жиддий ҳолат ёки хавф ҳақида кетса, хаётга позитив қараш сизга зиён келтириши мумкин. Туйғуларингизни шу тариқа қадрсизлантирувчи инсон билан алоқани узишга ҳақлисиз.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан