НОСАМИМИЙ УЗРНИНГ 11 ТУРИ

Самимийлик ҳар қандай муносабатларда зарур — муҳаббатда ҳам, дўстликда ҳам. Ҳар биримиз хато қиламиз, шунинг учун керак вақтда тўғри узр сўрашни билишимиз зарур. Аммо қандай?
Чин дилдан кечирим сўраш аввалги шончни қайтариб бериши, дил яраларини тузатиши ва муносабатларни тиклаши мумкин. Носамимий узрлар эса вазиятни янада чуқурлаштиради. Қуйида ана шунда узрларни санаб берамиз.
1. «Кечир, агар…»
Буни тўлиқ кечирим сўраш деб бўлмайди, чунки унда инсон айбни бўйнига олмайди, фақат ўз тахминини билдиради холос.
Мисоллар:
«Агар нотўғри қилган бўлсам, кечир».
«Агар хафа қилган бўлсам, кечир».
2. «Агар сенга…, унда кечир»
Бу сўзлар айбни қурбонга ағдаради ва умуман узр сўрашга кирмайди.
«Агар сенга жуда тегиб кетган бўлса, унда кечирақол».
3. «Кечир, аммо…»
Пичинг аралаш узрлар оғриқларни кетказолмайди.
«Кечир, лекин бунга бошқалар хафа бўлмасди».
«Ўзинг бошлаган бўлсанг ҳам, кечир».
«Ўзимни тўхтата олмадим, кечир».
4. «Мен шунчаки…»
Ўзини оқлаб кечирим сўраш мумкинми?! Сизни хафа қилиб туриб, бу оғриқни оқлайди.
«Шунчаки ҳазил қилдим».
«Шунчаки тинлантирмоқчийдим».
5. «Кечирим сўрадим-ку»
Инсоннинг ўзи узрини қадрсизлантиради.
«Миллион марта кечирим сўраган бўлсам».
6. «Афсусдаман…»
Бунда суҳбатдош масъулиятни ўз бўйнига олмайди.
«Йўл қўйилган хатолар учун афсусдаман».
7. «Тушунаман…»
Ҳаракатини оқлайди ва келтирилган зарар учун жавобгарликни ҳис қилмайди.
«Бундай қилмаслигим керак эди».
«Тушуниб турибман, олдин сендан сўрашим керак эди».
Яна бир тури: «Биласан-ку, мен…»
Беҳуда узр сўраётганини билдириб қўяди.
«Афсусда эканимни биласанку».
«Сенга оғриқ етказишни истамаслигимни жуда яхши англайсан».
8. «Агар сен…, кечирим сўрайман»
Бу вазиятда айбдор узри учун эвазига сиздан таъма қилади.
«Бу мавзуга бошқа қайтмасанг, узр сўрайман».
9. «Балки…»
Бу аслида узр эмас, балки унга ишора холос.
«Балки сендан кечирим сўрашим керакдир».
10. «Фалончи узр сўрашимни айтди»
Бу ўз номи билан бировнинг узри.
«Онанг узр сўрашимни сўради».
11. «Майли, узр, энди хурсандмисан?»
Бу «кечирим» кўпроқ таҳдидга ўхшайди.
«Бўлдида, узр сўрадимку!»
Носамимий узрнинг сабаблари инсон айбдор эканига ишонмайди, лекин муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бошқа ҳолларда айбни ҳис қилсада, бу ёқимсиз туйғулардан тезроқ ҳалос бўлишни истайди.

Аслида узр сўзлари қандай янграши керак?
Агар инсон чин дилдан кечирим сўраса, у ҳолда:
– ҳеч қандай шарт қўймайди ва айбини камайтиришга ҳаракат қилмайди;
– ҳисларингизни ҳурмат қилишини ва бошқа оғриқ келтирмаслигини англатади;
– чиндан ҳам афсус чекади;
– бундай иш бошқа қайтарилмасликка ваъда беради;
– зарарни қоплашни айтиш ҳам ўринли бўлади.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/11-vidov-neiskrennih-izvineniy/