НИМА УЧУН РАШК ҚИЛАМИЗ: 6 АСОСИЙ САБАБ

Агар рашк қилишга сабаб бўлмасада, жуфтингиз шубҳа-гумонлари билан қийнайверса, демак бунинг замирида бошқа сабаблар ётган бўлади. Яъни ички муаммолар бўлиши ҳам мумкин. Ёки рашкчи инсоннинг шахсий манфаатлари устун туради.

1. Бошқариш истаги
«Қаерда эдинг? Ким билан? Нима қилдинг?» каби асоссиз сўроқлар сизни бошқариш истагидан дарак беради. Айб қўйиш орқали у сизда айбдорлик ҳиссини уйғотишни мақсад қилади. Натижада сиз ўзингизни оқлайсиз, иложи борича яхши бўлишга ҳаракат қиласиз, сизни бошқаришга қўйиб берасиз. Аммо бу каби ёлғон бошқарувнинг нима кераги бор? Рашкчи инсон кўп ҳолларда жуфтини ўз мулки деб ҳисоблайди. Шу тариқа золим эрлар пайдо бўлади.
Нима қилиш керак? Асоссиз рашкни сездингизми, уни қўлламанг, тасдиқламанг, айбни ўз бўйнингизга олманг. Хотиржам шароитда жуфтингиз билан гаплашиб кўришга ҳаракат қилинг, вазиятни тушунтиринг.

2. Ўзига ишонмаслик
Ўзига ишонмаган жуфт биров орқали ўша ишончни тиклашни истайди. У умр йўлдошини йўқотишдан қўрққани учун бегоналарга нисбатан рашк қилаверади.
Нима қилиш керак?
Бундай инсонни ёлғиз қолдириш керак. Шунда у ўзига келиб олади.

3. Руҳий бузилиш
Доимий асоссиз шубҳалар, ҳар қандай муносабатдан ишқий ҳиёнат излаш рашкнинг патологик томонларига киради. Бундай шахс мутахассис кўмагига муҳтож.
Нима қилиш керак? Психиатр ёки психотерапевтга боринг. Жуфтингиз бу муаммони тан олмаслиги мумкин, шу сабаб яқинларингиз ёрдами керак.

4. Ўзига паст баҳо бериш
Бошқалар билан солиштирганда хунукроқман ёки омадсизроқман, дея қўрққан ҳолда, ўз жуфтини рашк қиладиган одамлар ўзига паст баҳо беради. “Мени севмайди, бошқаларга яхшироқ гапиради” деган баҳоналар билан телефонини текширади, оқловларга ишонмайди.
Нима қилиш керак? Бундай инсонга ўз кучига ишониши учун кўмаклашиш зарур. Кичик ютуқлари учун мақтанг, мотивацион мулоқотлар ҳам ёрдам беради.

5. Диққат эътиборда бўлишга интилиш
Бу тоифага кирувчи рашкчилар назардан қолишдан жуда қўрқади ва шу сабабли рашки билан эътибор тортаман, деб фикрлайди.
Нима қилиш керак?
Беҳуда рашк қилишнинг ўрнига «Менга эътибор беринг. Мен билан гаплашинг, қучоғингизга олинг» дейиш қийин эмас.

6. Чегараларни бузиш
Баъзида рашкларимиз асосли бўлади. Шунинг учун оилада рашкни келтириб чиқарадиган сабабларни ўртада муҳокама қилиб олиш жоиз.
Нима қилиш керак? Бундай рашкнинг олдини олиш учун, мулоқот ёрдам беради. Ҳақиқат мулоқотда билинади. Рашкнинг ортида нима туришидан қатъий назар, жуфтингизга нисбатан ишончсизликни сездингизми, салбий оқибатини йўқотишдан кўра, унинг олдини олинг.

Манба: https://www.psychologies.ru/articles/pochemu-myi-revnuem-6-neochevidnyih-prichin/