Муаммоли оилаларда фарзандлар эшитишга мажбур бўлган 17 та айблов

Шахсий чегараларни ҳурмат қилмаслик, бошқариш, айбдор қилиш, уялтириш. Фарзандга бўлган бундай муносабат руҳиятда жароҳат қолдиради. Тарбиядаги 17 хил хато ҳақида сизга эслатиб ўтмоқчимиз.
1. Оилада сир сақлама
Мабодо бола бирор-бир ишни яширса, уни сир сақлашда айблаб, роса “изза қилишади”. Натижада бола сир сақламаслик ниқоби остида “намунали” бўлишга ҳаракат қилади. Қарабсизки, кетма-кет ёлғонлар туғилаверади.
2. Ҳаммаси сен деб бўлди.
Қилган айби учун шундоғам сиқилиб турган болани айблаш хунук иш. Кўпинча ота-оналар муроса излашнинг ўрнига айбдор қилишни осон билишади.
3. Бундай қилсанг, сени яхши кўрмайман.
Меҳр-муҳаббат шарт эвазига берилмайди.
4. Ҳаммага ўхшаб фикрласанг-чи.
Афсус, кўпчилик ота-оналар фарзандини қолипга солишни яхши кўради. Яъни бола бошқача фикрда бўлса, уни анъанавий фикрлаш тарзига мажбурлаб йўналтиришади.
5. Болани хафа қилганликни тан олмаслик.
Ҳар бир одам ўз ҳиссиётларига эга, шу жумладан, фарзандларимиз ҳам. Улар бизлардан хафа бўлишга ҳам ҳақли. Баъзи катталар эса фарзандига оғриқ келтирганини тан олмайди.
6. Яшаш – бу жанг.
Бундай оилаларда атрофдагиларни душман сифатида кўрсатиш қабул қилинган. Табиийки, бола барчани рақиб сифатида кўриб катта бўлади.
7. Эшигингни қулфлама. Демак, ниманидир яширяпсан.
Боланинг шахсий ҳаётига мудом аралашиш.
8. Аҳмоқсан.
Бундай шароитда фарзанд ўзига ишонмайди, улғайганда эса мустақил қарор қабул қилолмайди.
9. Ҳаммасини ўйлаб топгансан.
Болага ишонмаслик.
10. Отанг ёки онанг ёмон.
“Даданг умримни ҳазон қилди, онанг ҳеч нарсани билмайди” дея болага бир-бирини ёмонлаш мутлақо яхши натижа бермайди. Бу билан бола ота ёки онасини ёмон кўриб қолмайди, балки ўзини айблай бошлайди.
11. Гапларимизни эшитишинг шарт
Бола психологик жиҳатдан тайёрми ёки йўқ, бунинг фарқи йўқ. Ота-оналар фикр-мулоҳазаларини мажбурлаб сингдиради.
12. Атайлаб қилаяпсанми?
Бечора болакай харчанд сабаб келтирмасин, унга ишонишмайди. Натижада доим айбдор бўлиб қолаверади.
13. Мени ҳурмат қилмайсан.
Боланинг ўз фикри бўлиши табиий. У ҳар доим ҳам атайлаб сизни хафа қилгиси келмайди. Мени ҳурмат қилмайсан дейиш эса уни икки карра тушкунликка солади.
14. Ўлдириб, кейин тинчийсан.
Бу бошқаришдан бошқаси эмас. Аммо болага етадиган қалб жароҳати мислсиз.
15. Худо жазоингни беради.
Мазкур вазиятда айбдорлик ва уят ҳиссига яна қўрқув қўшилади.
16. Шу аҳволингни дўстларинг кўришса, нима дейди?
Дўстлар фикри бола учун жуда муҳим. Баъзи ота-оналар бундай фойдаланади ҳамда фарзандини истаган йўналишига буради.
17. Сен бўлмасанг, шу содир бўлмасди.
Бола бахтсиз ҳодисаларда фақат ўзин айблай бошлайди.

Маслаҳатимиз мана шу хатоларни фарзандлар тарбиясида асло такрорламанг.

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди