Тушкунликка тушиб қолган яқинингиз учун унинг ёлғиз эмаслигини ва уни доим тушуна олишингизни қандай билдира олиш мумкин? Психиатр ва блогер Джин Ким шундай деган:
🔸Доим ёнингда эканлигимни билсанг бўлди
Сиз доим ёнида эканлигингизни билдириш орқали уни қўллаб-қувватлаган бўласиз. Тушкунликка тобора шўнғиб кетаётган шахс сизнинг бир оғиз гапингиз билан бу дунёда ёлғиз қолмагани, уни қўлловчилар борлигини хис қилади. Ҳатто унга бирор гап айтиб тасалли бермаслигингиз мумкин, шунчаки унинг ёнида жимгина туришингиз ҳам унга куч-қувват беради, ёлғиз эмаслиги, у ҳам ҳалигача кимларгадир керак эканлигини хис қилади.
🔸Сизга қандай ёрдам бера оламан?
Психологик босим остида қолган инсон бу саволингизга жавоб бера олмайди, лекин бу саволингиз билан тушкунликдаги одам қалбига қулоқ солади – унинг қалби нима истаяпти? Ишонинг, бундай пайтда у “менга ҳеч нарса керак эмас” деса ҳам бу саволни эшитишга муҳтож бўлган бўлади. Агар у инсон ўз дардини сизга айтишга қарор қилган бўлса, билингки, сиз унга энг катта ёрдамни берган бўласиз.
🔸Хушомад қилинг…
Тушкунликка тушиб қолган хар қандай инсоннинг ўзига бўлган баҳоси пасайиб бораверади, шундай пайтларда унинг нозик қалби, ҳеч кимга ўхшамаган ташқи кўринишидаги ташқи кўринишига таъриф берингки, бу илтифотдан сўнг ўзига бўлган ишонч яна хам ортган бўлади.
🔸Ҳа, биламан, сенга ноҳақлик қилишди
Чуқур тушкунлик кайфияти уни ўша кўнгилни хира қилувчи кунга қайта-қайта рухан бориб келаверади. Бундай ҳолатларда уни тушунмаган яқинлари, энди бу ёғига ошириб юборгани, ўзини қўлга олиши кераклигини таъкидлашдан чарчашмайди. Депрессия ҳолатидагиларнинг кўнгиллари нозик бўлиб бораверади, шундай ҳолларда уларни тинглагувчи қулоқ ва тушунувчи қалб керак бўлади. Агар у ўз ёнида қўллаб-қувватловчиларни хис этса ўзини қўлга олиши осонроқ бўлади.
🔸Мен сенга ёрдам бераман
Агар у кундан-кунга тушкунликка тушишда давом этаверса, унга албатта психотерапевт ёрдами керак. Бу ҳолатга тушмаганларнинг кўпчилигини мутахассиснинг номини ўзиёқ қўрқитиб юборади. Тушкун кайфиятдаги инсонга далда бўлиб биринчи қабулга оборишингизни ўзи энг катта ёрдам аслида.
🔸Мен сени тушунаман: мен ҳам шундай ҳолатни бошимдан ўтказганман
Агар сиз ёки бирор яқинингиз хаётида шундай қийинчиликларни ўтказган бўлса, унга бошингиздан ўтган кунларни гапириб беринг.Сизнинг у билан очиқча гаплашишингиз,уни қийнаб юрган муаммолар у қадар ечими йўқ муаммодек кўринмай қолади, аста-секинлик билан ўзига кела бошлайди. Энг муҳими, ҳаёт шу билан тугамаслигини тушуниб етасиз. Яқин инсонингизни шу пайтда ёлғиз қолдирманг, бундай ҳолат ҳар биримизнинг ҳаётимизда учраши мумкинлигини унутмайлик.
_________________
#SukutSaqlama #ZoravonlikdanHoliOzbekiston #Munosabatlar