Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Хиёнатни унутиш осонми?

Хиёнатни унутиш осонми?
14 Yan 2022

Эр ёки хотин хиёнат қилди. Оила ажралиб кетмади. Аёл билан эркакни муроса йўлига солишди. Аммо уларнинг олдида хиёнатни унутиш, аввалги...

Эр ёки хотин хиёнат қилди. Оила ажралиб кетмади. Аёл билан эркакни муроса йўлига солишди. Аммо уларнинг олдида хиёнатни унутиш, аввалги муносабатларни тиклашдек жуда мураккаб вазифа турибди. Буни уддалаш мумкинми?
Баъзида бир-биримизни қучоқлаб, кечирим сўрасак бўлди, олдинги ҳислар қайтиб келади, хиёнат худди даҳшатли туш каби унутилади, деб ўйлаймиз. Аммо масала аслида биз ўйлагандан жиддий. Чунки хиёнатни психологик жароҳат сифатида қабул қилганмиз ва дард, алам, қўрқув, хафалик, асабийлик каби ҳислар гирдобида қолганмиз. Аксар ҳолатларда жуфтининг хиёнатини бошидан ўтказган инсон буни сотқинлик деб қабул қилади.
Босқичма-босчиқ ҳаракат қилинг
Барқарорликни қайтариш учун хиёнат келтирган салбий ҳисларни бирма-бир таҳлил қилиш керак. Энг азобли туйғу, бу хафалик. Ахир бизнинг ўрнимизга бировни афзал кўришди. Бу ҳар қандай инсоннинг шахсиятига тегади. Агар бор нафратимизни ташқарига чиқарадиган бўлсак, оила батамом бузилиб кетиши тайин. Шунинг учун хафаликни секин-аста билдириб бориш керак. Энг муҳимидан бошланг. Бунинг учун қулай фурсат топинг. Бир-бирингизни сокин вазиятда тинглай оладиган вақтни кутинг. Энг муҳими, ўзингиз билан ҳам, жуфтингиз билан ҳам ростгўй бўлинг. Ўйлаб кўринг, жуфтингиз сизга хиёнат қилгани билан, кўз очиб кўргани барибир сиз-ку. Сизни бекорга танламаган ва оила қурмаган. Хиёнат сизни 100 фоиз синдириб қўймаслиги ва ўзингизга берадиган баҳоингизни пастга туширмаслиги лозим. Хиёнатга қарамай, у олдингизда айбини тан олди ва сиздан узоқлашишни истамаяпти. Мана шу ҳақиқатнинг ўзи умр йўлдошингизга яна бир имкон беришга сабаб бўла олади. Ундан сиздаги айнан қайси хислатлар ҳамон қадрли эканини сўранг. Шу тариқа ўзингизга нисбатан тушиб кетган баҳоингизни секин-аста кўтаришга эришасиз.
Қўрқувларни даволанг
Хиёнатга гувоҳ бўлган одамда кўпинча қуйидаги қўрқувлар пайдо бўлади: «Яна хиёнат қилса-чи? Нега севимли инсоним бошқани танлади?» Биз мудом ўзимизни рақобатчимиз билан таққослайверамиз. Ундаги афзал томонларни кўриб, ўзимизни пастга урамиз. Бу қўрқувлар муносабатларни асло тикламайди, балки бузишда давом этади. Шундай экан, учинчи шахс ҳақида ўйлашни бас қилинг. Оилани тиклашга рози бўлдингизми, демак, фақат икки инсоннинг муроса йўллари томон қадам ташланг.
Атрофда юришни бас қилинг
Стресс оқибатида кўпгина фикр-хаёллар сизни қийнайди. Натижада хиёнат ҳақидаги ўйлар бутун вужудимизни қамраб олади. Жуфтимизнинг хиёнатдаги ҳаракатларини таҳлил қилаверамиз. Бундай ҳолатда психологлар фикрларни қоғозга ёзишни таклиф қилишади. Токи хафалик енгиллашмагунга қадар ёзаверинг. Йиғлашдан уялманг, истасангиз тоза ҳавода кўпроқ юринг. Кўнглингизга сиғса, мусиқа тингланг. Бу асабийлик ҳолатини енгиллаштиради. Жуфтингизга эса охиста муомала қилинг. Хиёнат сизни не кўйга солганини гапириб беринг, фақат ортиқча вахима қилманг. Бунга нисбатан унинг жавобини тинглаб кўринг. Бир кун келиб, барча гина-аразлар унутилганидан кейин хиёнат мавзусига ортиқ қайтманг. Тўғри, кечириш осон эмас ва бу тез содир бўлмайди. Аммо салбий ҳисларни қайта-қайта эсга олавериш ҳам ярамайди.
Кемтиклик ўрнини тўлдиринг
Вақт ўтган сари хиёнат уйғотган салбий ҳислар бироз сўниб боради. Демак, нега учбурчак пайдо бўлгани ҳақида жиддий ўйлаб кўриш фурсати етибди. Хўш, қайси хатолар жуфтингизни хиёнат сари етаклади? Қандай камчиликларингиз бор? Буларга аниқлик киритиб олиш учун эса фақат мулоқот керак. Ичингизда айтилмаган сирлар қолмасин. Эркакка эътибор етишмаганми ёки аёлга ғамхўрлик, эр-хотин буларни очиқчасига ҳал қилиб олиши керак. Хиёнат жуфтлик учун мисоли синов. У муносабатларнинг нечоғли мустаҳкам эканини аниқлаб беради. Хиёнат муаммо бор жойда вужудга келади. Унинг илдизлари қаерда? Қарашларингиз, ҳақиқатларингиз, тафаккурингизни қайта кўриб чиқинг. Унутманг, олдингизда хиёнатдан бош эгиб турган инсоннинг ўзи ҳам виждон азобида қолган.

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди

Oldingi maqola

Ўсмирлар суициди: хавфни қандай англаш мумкин?
11 Yan 2022
Ўсмирлар суициди: хавфни қандай англаш мумкин?

Keyingi maqola

Муаммоли оилаларда фарзандлар эшитишга мажбур бўлган 17 та айблов
17 Yan 2022
Муаммоли оилаларда фарзандлар эшитишга мажбур бўлган 17 та айблов
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top