Болалар учун уй зўравонлигига чидаш керакми?

✅ Болалигида уй зўравонлигидан жароҳат олган болаларда катта бўлганларида соғлиқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келиш хавфи юқори бўлади, хусусан чекиш, токсикомания, семизлик, саратон, юрак касалликлари, депрессияга мойил бўладилар.

✅ Уй зўравонлигида яшагандан кўра нотўкис оилада яшаган хавфсизроқдир.

✅ Уй зўравонлиги муҳитида яшаётган болалар бошқа болаларга қараганда кўпроқ қўпол муомалага учрайди. Масалан, она уй зўравонлиги қурбони бўлган оилаларнинг ярмида болалар жисмоний зўравонликка учрайди.

✅ Уйдаги зўравонликка гувоҳ бўлган болалар ва ўсмирлар тегишли гендер моделини ўзлаштиради (доим эмас) ва уни кейинги авлодда амалга оширадилар.

❗️Агар «болалар ва оила учун» зўравонликка чидаб келаётган бўлсангиз, фарзандларингиз бундай қарордан вояга етганида азоб чекиши эҳтимоли юқоридир. Улар учун бундай келажакни хоҳлайсизми?