Аёлдан аёлга: аёллар бир-бирини қўллаб-қувватлаши нима учун муҳим

Биз стереотиплар аёлларнинг жамиятдаги ўрнини қадрсизлантириши ҳақида ёзганмиз: https://nemolchi.uz/uz/2020/06/08/mizoginija-ajollarga-nafrat-zhamijatda-andaj-namojon-b-ladi/.

Шунингдек нега айрим аёллар бошқа аёллардан нафратланиши масаласини ҳам кўриб чиқдик: https://nemolchi.uz/uz/2020/06/06/ichki-mizoginija-nega-ajollar-bir-birini-a-oratlajdi-va-nafratlanadi/.

Вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш керак? Бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Айниқса аёллар аёлларни қўллаб-қувватлаши муҳим. Аёллар бирдамлиги улар дўстлик қилиши, бир мақсад учун ҳаракат қилишлари ва патриархал эътиқодларникидан фарқли равишда ўзини тутишлари мумкинлигини кўрсатади.

Аёл аёлни қандай қўллаб-қувватлаши мумкин

  • Аёлларнинг аҳамиятини таъкидлайдиган ибораларни қўлланг:
  • «Ҳаётимдаги энг гўзал лаҳзалардан бири – сендек дугонам пайдо бўлган кундир», Вильям Ротслер.
  • «Энг яқин дугона ҳатто айтилмаган гапни ҳам тинглай олади», Марк Леви.
  • «Аёллар давраси эркакларникидан анча афзал – дугона эркак аҳамиятсиз деб ҳисоблаган ҳар бир нарсани яхшироқ англайди», Мария Николаева.
  • Мен кучли эмасман, у кучли эмас, лекин бирдамликда биз дунёда барчадан кучлимиз. Линда Макфарлейн.
  • «Агар сизга бирор нарса айтишларини хоҳласангиз, эркакни чақиринг, лекин амалда бирон нарса қилишларини хоҳласангиз, аёлни чақиришингиз керак», Маргарет Тэтчер.
  • Зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларни қадрсизлантирсалар, улар томонга туринг. Қуйидаги иборалардан қочинг:
  • Бундай кийиниш керак эмасди!
  • Аёллар ўз ҳатти-ҳаракатлари туфайли зўравонликка учрайди.
  • Эркакнинг уйига боришга бало бормиди? Нима, унга шеърият кечаси уюштиради, деб ўйлаганмиди?
  • Унинг туриши (кийиниши, ташқи кўриниши) ― миллатимиз/динимиз учун шарманда.
  • Бундай пайтда уйда ўтириш керак эди, кўчада бало бормиди?
  • Уни ўзинг танладинг, нима, аввал феълини билмаганмиди?
  • Бировдан ажралиш учун инсонларни ҳақорат қилишдан қочинг:
  • Туғруқдан кейинги депрессия дейсанми? Бўлмаган нарса! Мен учтасини туғиб, депрессияга вақтим ҳам бўлмаган.
  • Бувиларимиз далада туғишган, бутун оилага қараб, бирон марта арз қилишмаган.
  • Бундай зўравондан шунча бола туғиб зарилмиди? Дарров қочиш керак эди.
  • Менга биринчи марта қўл кўтаришгандаёқ, чидаб ўтирмасдан кетганман. Ҳалигача ундан кета олмадингми – демак, сенга бу нарса ёқяпти.
  • Мен бундай ҳолатга учрамаганман, негаки мен…
  • Эркак кишини ҳурмат қилсангиз, бундай бўлмасди.
  • Сиз негатив фикрларкансиз, шунинг учун хаётингизда шундай воқеалар рўй беряпти.

Бу тўлиқ рўйхат эмас, албатта. Илтимос, аёлларнинг бирдамлиги ва қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлигини унутманг. Агар сиз аёлни қўллаб-қувватлай олмасангиз, ҳеч бўлмаганда ўзингизнинг баҳо беришингиз, маъқуллашингиз ва қоралашингиз билан уни баттар эзманг. Бу аёлларга нисбатан стереотипларни йўқ қилиш ва зўравонлик маданиятини йўқ қилишга катта ҳисса қўшади.