Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш керак

Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш керак
03 Iyul 2023

​ (https://telegra.ph/file/1821f9ba8126aae47b88c.jpg)Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида бизга кўплаб саволлар йўллашади. Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана...

​ (https://telegra.ph/file/1821f9ba8126aae47b88c.jpg)Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида бизга кўплаб саволлар йўллашади. Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана ҳақида гаплашишни уч ёки тўрт ёшдан бошлаб муҳокама қилиш керак. Оддий саволлардан бошланг. Жинсий зўравонлик ҳақида эмас, балки ўз танасини ҳурмат қилиш ҳақида гапиринг. Фарзандингизга бошқа одамнинг унга тегишга ҳаққи йўқлиги, ҳар ким ўз танасига фақат ўзи масъуллигини тушунтиринг.

Болага чегаралар ҳақида тушунча берсак, ишимиз анча осонлашади. Болага шундай десангиз бўлади: «Сенинг рухсатингсиз бошқа бир одам сенга ҳеч нарса қилиши мумкин эмас», «Кимдир чегарадан ўтиб, сенга ёқмайдиган ҳаракатлар қилса, бу ҳақида ота-онанг ёки бошқа катталарга айтиш керак».

Дарҳол «педофил», «зўравон», «маньяк» каби тушунчаларни бериш шарт эмас. Акс ҳолда бола буни ўз фойдасига ҳам ишлатиши мумкин. Болалар янги сўзни эшитиб, унинг моҳиятини тушунмасдан уйга «олиб келадиган» ҳолатлар кўп учрайди. Болани бу олам – хавфли ва жирканч бир жой эканлигига йўналтирманг, яхшиси чегараларни аниқ қўйиш ва ўз баданини ҳурмат қилишни ўргатинг.

Бегоналар борасида «Мен сизни танимайман, сиз билан ҳеч қаерга бормайман» ибораси қўлланилсин. Бу барча нотанишларга тегишли эканини уқтиринг. Қандай ҳолат бўлмасин – болага машина тагидан мушукчани чиқариб олишни илтимос қилишяптими, ширинлик таклиф қилишяптими, қари инсонни уйга кузатишни сўрашяптими – бу тактикамиз ўзгармайди. Бегонами – мумкин эмас!

Иккинчи қоида: болага тегиниб, уни қаергадир олиб кетишаётган бўлса, бор овозда бақириб, тепиб, тишлаш керак. Қўрқмаслик ва уялмаслик – ноқулай вазиятга тушиш зўравонлик қурбони бўлишдан минг марта афзал.

❌Танишлар билан мулоқотда эса бола ўз баданининг даҳлсизлиги ҳақида унутмаслиги керак. Ҳеч кимга, ҳатто яқин қариндошларга ҳам ёқимсиз ишлар қилиш, қўлини югуртириш, тегиниш, ечинтириш, суратга олишга РУХСАТ БЕРМАСЛИК.

Болангизга аниқ тушунтиринг, у бошқа одамлар борасидаги энг кичик шубҳалар ва ёқимсиз ҳолатлар ҳақида гапириб бериши мумкин – сиз доимо уни тинглашга тайёрсиз ва тушунасиз. Боланинг сизга тушунарсиз ҳис -туйғулари ва фикрлари ҳақида айтиб беришдан тортинмаслиги муҳим.

Oldingi maqola

НИМА УЧУН ЎЗИМИЗГА ИШОНЧИМИЗНИ ЙЎҚОТАМИЗ ВА УНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАЙТАРИШИМИЗ МУМКИН?
01 Iyul 2023
НИМА УЧУН ЎЗИМИЗГА ИШОНЧИМИЗНИ ЙЎҚОТАМИЗ ВА УНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚАЙТАРИШИМИЗ МУМКИН?

Keyingi maqola

Оддий қизиқишми ёки жиноят: педофиллар ким ва улар қандай ҳаёт кечиради?
03 Iyul 2023
Оддий қизиқишми ёки жиноят: педофиллар ким ва улар қандай ҳаёт кечиради?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top