Болангиз катта бўлгани сари унинг хавфсизлиги ҳақида ўйланиб қоласиз. Доимо уларнинг ёнида бўла олмайсиз. Шунинг учун ўз шахсий чегараларини ҳимоя қилишларини ўргатинг. Бунда сиз болангизни потенциал қурбон бўлишдан ҳимоя қиласиз.
✔️Болага нима ҳақида гапириш керак:
1. Ҳар бир инсоннинг шахсий чегаралари мавжуд
2. Ҳаётда яхши ва ёмон одамлар учраши мумкин
3. Яхши кўринган ҳар бир инсон сизга яхшилик тиламайди
4. Боланинг интим жойларини ҳеч ким тегишга ҳақли эмас
5. Оғир вазиятда атрофдагилардан ёрдам сўрашдан қўрқиш керак эмас
6. Уялиш, сукут сақлаш ва яширишга мажбур эмас
7. Бола ўз норозилигини билдириб «йўқ» дейишга ҳақли
❌Ота-оналар нима қилмасликлари кеак:
1. Бола ейиши мумкин бўлгандан кўпроқ овқат ейишга мажбурлаш
2. Боланинг иродасига қарши тиббий кўрсатмалар ўтказиш
3. Болага босим ўтказиш
4. Бақириш, ҳақорат қилиш, устидан кулиш
5. Болани дўстлари олдида пастга уриш
6. Шошилтириш ёки секин ҳаракат қилгани учун жаҳл қилиш
7. Болани сизни қучоқлаш ёки ўпишига мажбурлаш
Шахсий чегараларни ҳимоя қилишга ўргатиш:
1. Киришдан олдин хона эшигини тақиллатиш
2. Сўрамасдан боланинг буюмларига тегинмаслик
3. Ҳаммом ёки ҳожатхонага тақилламасдан кирмаслик
4. Мустақил бўлиш
5. Бирон тиббий кўрсатмалар қилишдан аввал улар нега керакли ҳақида тушунтириш
6. Бола билан суҳбатда ундан доимо сўраб бориш: «… қилсам майлими…?», «Сенга ҳалақит бермаяптими…?
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Болалар