Аввал газлайтерлар ва улардан ҳимояланиш ҳақида ёзганмиз. Лекин газлайтинг нафақат муносабатларда, балки ишхонада ҳам учрайди.
👉Ишда газлайтер:
1️⃣ Ўз қурбонининг ишлари, омади ва ютуқлари ҳақида салбий фикр билдиради.
2️⃣ Қурбонни нафақат ишда, балки хаётда ҳам омадсиз эканлигига ишонтиради.
3️⃣ Ғийбат тарқатади.
4️⃣ Маълумотдан сизга қарши фойдаланади.
5️⃣ Умумий йиғилиш, тадбирлар ва учрашувларда ўз қурбонининг ғоялари, ютуқлари устидан кулади.
6️⃣ Унинг орқасидан ҳам шу ишни қилади.
7️⃣ Қурбони ривожланмаслиги, ўсмаслиги, ўз кучларини янги йўналишда синамаслиги учун янги имкониятлардан қисиб қўяди.
8️⃣ Қурбонини иш жойида эзади.
9️⃣ Бир ёқлама ёндошади.
🔟 Бирон лойиҳада ютуғи катта бўлса-да, ҳеч қачон ташаккур билдирмайди ва мақтамайди.
❓Унга қандай қарши туриш керак:
✅ Манипуляторнинг ҳийлаларига тушманг.
✅ Ўз позициянгизда қаттиқ туриб, қарорларингизга таъсир ўтказишига йўл қўйманг.
✅ У билан иложи борича гаплашмасликка ҳаракат қилинг. Гувоҳлар олдида мулоқот қилинг.
✅ Газлайтер одамнинг ўзига ва маҳоратига ишончини камайтиришга ҳаракат қилишини ёдда тутган ҳолда ўз ҳиссиётларингизни кўрсатманг.
#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #Психология