Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Жинсий тарбияни қачон бошлаган маъқул?

Жинсий тарбияни қачон бошлаган маъқул?
17 Yan 2021

Жинсий тарбия сўзлар, ҳаракатлар, ўзаро муносабат орқали амалга ошадиган жараён. Бу иш ота-она, энага, мураббий ёки ўқитувчига ишониб топширилади. Афсуски,...

Жинсий тарбия сўзлар, ҳаракатлар, ўзаро муносабат орқали амалга ошадиган жараён. Бу иш ота-она, энага, мураббий ёки ўқитувчига ишониб топширилади. Афсуски, кўп оилаларда фарзандларга жинсий тарбия бериш уят ҳисобланади. Катталар болаларни иложи борича бу каби мавзулардан ҳимоя қилишади. Жинсий тарбия ҳақида гап очган кам сонли инсонларнинг эса овози ўчирилади. Аслида болага жинсий тарбия бериш керакми? Тананинг тузилиши, жинсий етуклик, ҳомиладор бўлиш, фарзанд кўриш каби масалаларни қайси ёшдан бошлаб муҳокама қилиш лозим? Агар болангиз Интернетдаги бузуқ маълумотларни ўқишини ёки тенгдошидан аҳлоқсиз воқеаларни эшитишини истамасангиз, жинсий тарбияни ўз қўлингизга олинг.

0 -2 ЁШ. Бу ёшда бола учун ота-онаси билан ўзаро мулоқот муҳим. Чақалоқда катталарга нисбатан ишонч туйғуси шаклланади ва албатта, у дадаси ва онаси ўртасидаги фарқни англай бошлайди, яъни аёл ва эркак орасидаги фарқни. Боланинг барча аъзоларини ўз номи билан атанг. Қолаверса, агар у сиз билан қучоқлашишни истамаса, бунга мажбурламанг. Чўмилтираётган ёки тагликларини алмаштираётган вақтда, яланғоч юриш яхши эмаслигини тушунтиринг.

2-5 ЁШ. Болага фарзанд она қорнида ривожланишини айтиш мумкин. Бу ёшда кичкинтойлар ўз аъзоларига қизиқа бошлайди. Қолаверса, уларга қарама-қарши жинс вакилининг интим аъзолари ҳам қизиқ бўлиши мумкин. Ёки катталар кийим алмаштирганда, кузатишни яхши кўришади. Унутманг, бу ёшда ҳам уларда яланғоч юриш борасида уялиш ҳисси ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Огоҳ бўлинг, агар бола катталар орасидаги интим муносабатлар ҳақида гапирса, уятли сўзларни кўп ишлатса, буни эътиборсиз қолдирманг. Фарзандингиз чўмилаётганда ёки кийим алмаштираётганда, унга бундай аҳволда бировга кўриниш уят эканлигини тушунтиринг. Агар болангиз сиздан ҳам уялса, унинг бу истагини ҳурмат қилинг. Интим аъзолар барчада бўлишини ва бу ҳар кимнинг ўз шахсий ҳудуди эканлигини сўзлаб беринг.

5–8 ЁШ. Болалар эркак ва аёл ўртасидаги ҳар томонлама фарқни тушуниб қолади. Аёл туғишини, ота-оналар фарзандли бўлишини жуда яхши англайди. Бу ёшда ўғил бола ва қиз болалар орасида бир-бирини ёқтириш ҳислари пайдо бўлиши мумкин ва бу табиий. Унга тенгдошлари билан дўстлашиш яхши эканлигини, аммо ҳамма бир-бирини ҳурмат қилиши кераклигини уқтиринг.

9–13 ЁШ. Бу давр энг ноқулай саволлар ва вазиятлар даври ҳисобланади. Бола жинсий етуклик сари қадам ташлайди ва унда жисмоний ўзгаришлар сезилади. Қизларнинг дугоналари билан, ўғил болаларнинг дўстлари билан вақт ўтказишига эътибор беринг. Уларнинг суҳбатлари нима ҳақда бўляпти. Ҳозир бу ёшдаги болалар ижтимоий тармоқлар орқали ўзаро суҳбат қуришни яхши кўради. Ота-оналар вақти-вақти билан ана шу ёзишмаларга назар ташлаб туриши керак. Мабодо фарзандингиз тақиқланган видеоларни томоша қилишини сезиб қолсангиз, уни уришиб ёки уриб юрманг. Фожиа ясаб, вазиятни чуқурлаштирманг. Яхшиси унга бундай денг: “Ҳали ҳаммасига улгурасан, болам. Ҳозир айни илм оладиган вақтинг, ҳунар ўрган. Интернетдаги видеолар аҳлоқсиз инсонларнинг иши. Уларнинг сен учун мутлақо фойдаси йўқ. Бундай тасвирларни ҳатто биз катталар томоша қилишдан уяламиз”. Шундай қилиб унда виждонини уйғотсангиз, бола бу ҳақда жиддий ўйланиб қолади. Энг қийин вазият, агар болангиз сиз билан бу ҳақда умуманг гаплашишни истамаса. Бу ҳолда ҳам босиқлик билан унга дўст эканлигингизни исботланг. Она қизига жинсий аъзоларидаги ўзгаришлар ҳақида гапириб берсин. Ота эса ўғлига. Энг муҳими, фарзанд ўзининг шахсий ҳудуди дахлсиз эканлигини ва истаган одам унга тегиниши мумкин эмаслигини тушуниб етиши зарур.

14-18 ЁШ. Қиз болага ҳайз, овуляция, ҳомиладорлик, туғиш жараёни ҳақида тушунтириш мумкин. Ўғил болалар билан суҳбатда эса танасидаги ўзгаришлардан ташқари, жинсий йўл билан юқадиган касалликларни ҳам тилга олса бўлади. Унутманг, агар боланинг қизиқишига муносиб жавоб бермасангиз ёки унинг саволларини рад этсангиз, у ҳақиқатни четдан излай бошлайди ва нотўғри маълумот олади. Интим мавзуларда гаплашиш ота ва ўғил, она ва қизни бир-бирига яна-да яқинлаштиради, фарзандларнинг ота-онага бўлган ишончини орттиради. Аксинча, фарзандингиздан жинсий ҳаётни қанчалик яширсангиз, унинг қизиқиши шунчалик ортиб бораверади. Шундай экан, болангиз билан гаплашишни ўрганинг.

Oldingi maqola

Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин
17 Yan 2021
Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин

Keyingi maqola

Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»
29 Yan 2021
Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top