Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ҳаётни янги саҳифадан бошланг

Ҳаётни янги саҳифадан бошланг
17 Yan 2021

Болаликдан ҳамма бизга яхши ўқиш, қаергадир шошиш, мактабни аъло баҳога тугатиш, кўпроқ юмушларга улгуриш, тезроқ институтга кириш кераклигини уқтиради. Аммо...

Болаликдан ҳамма бизга яхши ўқиш, қаергадир шошиш, мактабни аъло баҳога тугатиш, кўпроқ юмушларга улгуриш, тезроқ институтга кириш кераклигини уқтиради. Аммо барчамиз ҳам режадаги ишларни тўлиқ амалга оширолмаймиз, баъзиларимиз эса ҳаётда ўзгалар кўрсатмаси билан адашиб юраверамиз. Энг муҳими, шахсий орзуларни аниқлаб, уларни рўёбга чиқаришдир.

Ҳар бир инсон бегонанинг эмас, ўз ҳаётини яшаб ўтиши керак. Биринчидан, фикрларингизни йиғиб, нима учун бу ҳолатга келиб қолганингизни ўйлаб кўринг. Шу нуқтагача ўз истагингиз билан келдингизми ёки ўзгаларнинг ундови билан? Сиз кимсиз ва орзуингиз нима? Балки ҳозирги касбингизни отангизнинг таклифи билан танлагандирсиз. Ёки орзуларингиз сизни шу ерга етаклаб келгану, аммо энди қониқмаётгандирсиз?

Ҳақиқатни тан олишга жасорат етмайди. Балки илмий соҳада салоҳиятингиз йўқдир ёки яхши жарроҳ бўлиш учун, қўлларингиз бироз нўноқдир. Ҳаётни фақат оқ ва қора рангларда кўриш керак эмас, яъни энг ёмон деб ҳисобланган ҳодисанинг ҳам ўрнак олса арзийдиган жиҳатлари бор. Унинг яна бир яхши томони, сиз учун у янги эмас, қандай чора кўришни, ўзингизни қандай тутишни жуда яхши биласиз. Афсуски, ҳаёт кафолат бермайди ва фақат сиз қарор қабул қилишингиз керак. Агар чиндан ҳам яхшилаб ўйлаб кўрган, ҳаммасини тарозига солган бўлсангиз, кўнглингиздаги қўрқувни енгиш учун, ҳаётингизда ўзгаришлар қилишга тайёр туринг. Тўғри, бир деганда муваффақиятга эришолмаслигингиз мумкин, аммо ҳар қандай ўзгариш, бу тоза ҳаво, янги тажриба, янги йўллар ва имкониятлар демакдир.

Янги ҳаётингизни кимлар билан бирга бошлашни истайсиз, шуни ўйлаб кўринг. Кимлар билан мулоқот қилишга ўрганиб қолгансиз: улар сизга чиндан ҳам дўстми, балки шунчаки тавозе учун мулоқот қиладиган инсонларни ҳаёт йўлингиздан чиқариб ташлаш зарурдир. Ўйлаб кўринг ва сизни орқага тортадиган инсонлардан четлашинг. Янги ҳаёт бошлайдиган бўлсангиз, айнан кимларни унга қабул қилишингизни ҳам режалаштириб қўйинг.

Ўтмишни тақдир измига қўйиб беринг. Ҳадеб уни безовта қилаверманг, қандай кунлардан ўтган бўлсангиз, барчасини ўтмишда қолдиринг. Салбий ҳодисаларни унутсангиз ҳам бўлади. Тўғри, ўтмиш хатоларидан хулоса чиқариш керак бўлади, шу кунгача йиққан тажрибангизни йўққа чиқара олмайсиз, лекин иложи борича ўтмишдан фақат ижобий ҳисларни олиб қолинг ва янги саҳифани варақланг.

Ана энди ҳақиқий режаларни тузса бўлади. Қандай ўзгаришларни истайсиз, уларнинг рўйхатини тузинг ва мақсадга эришиш йўлида ҳар бир қадамингизни ёзиб чиқинг. Глобал масалаларни ёзмаганингиз маъқул. Яхшиси натижасига кўзингиз етиб турган мақсадлардан бошланг, олдингизга аниқ мақсадни қўйсангиз, унга кичик қадамлар билан бўлса ҳам эриша оласиз. Кейин “мажбурман” деган сўзни унутинг. Чунки сиз ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиряпсиз, сиз буни хоҳлаяпсиз. Сизнинг кичик ўзгаришларингиз, бу қувонч келтирадиган ҳодисалар бўлади.

Масалан, ташқи кўринишингизни ўзгартиришдан бошлаш мумкин. Янги соч турмагига ўхшаш миттигина ўзгариш ҳам ўзингизни янги шахс сифатида ҳис қилишингизга ёрдам беради. Янги одамга ўхшаб фикрланг ва асло ортга қараманг ҳамда агар бундай бўлса-чи, деган жумлани ишлатманг. Токи эски фикрлардан халос бўлмас экансиз, янги фикрларни қабул қила олмайсиз, чунки эскиларда умид учқуни сақланиб қолаверади. Шундай экан, тарих эшигини мустаҳкам ёпинг. «Мен қила олмайман» ва «қўлимдан келмайди» деган сўзларни унутинг. Шубҳа-гумонлардан четроқ юринг ва ижобий фикрлашга кўпроқ куч сарфланг. Ўзингиз ҳақингизда омадсизман, деган ўйда бўлсангиз, у ҳолда барча ҳаракатларингиз ва ишларингиз омадсизлик сари юз тутаверади. Шунинг учун бу фикрни миянгиздан чиқаринг.

Вақт чексиз эмаслигини ёдда тутинг. Қанчалик вақтни чўзаверсак, янги нарсани бошлашга шунчалик вақтимиз кам қолаверади. Айниқса, ёш ўтиб миямизнинг ўрганиш ва эслаб қолиш фаолияти пасайиб бораверади. 25 ёшда салбий ҳодисалардан воз кечиш билан, 50 ёшда буни уддалашнинг орасида катта фарқ бор. 50 ёшда икки ҳисса қийин, чунки шунча йил адашиб ҳаёт кечирганингизни ўйлашдан ёмони йўқ. Ким бўлишингиздан, нима билан шуғулланишингиздан қатъий назар, ўзгаришни истамасангиз ҳам, оз вақтга бўлса-да, касбий фаолиятингиздан дам олинг. Сиз шунчаки журналист, маркетолог, шифокор, талаба эмассиз, балки кўп қиррали инсонсиз ва ҳали кашф этилмаган жиҳатларингиз кўп. Истеъдодимиз бўлмаса ҳам, ичимизда меҳр-муҳаббатга сазовор шахс яшайди. Сиз беминнат муҳаббатга лойиқсиз.

Oldingi maqola

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаса, нима қилиш керак?
17 Yan 2021
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаса, нима қилиш керак?

Keyingi maqola

Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин
17 Yan 2021
Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top