Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома

Кўчада бегона таъқиб қилганда нима қилиш керак? Фойдали йўриқнома
28 Noy 2020

Бегоналарнинг таъқибидан биронтамиз ҳимояланмаганмиз. Сиз хотиржам, ҳеч кимни безовта қилмай кетябсиз. Кутилмаганда қандайдир нотаниш одам сизга шубҳали қараб, орқангиздан эргашаётганини...

Бегоналарнинг таъқибидан биронтамиз ҳимояланмаганмиз. Сиз хотиржам, ҳеч кимни безовта қилмай кетябсиз. Кутилмаганда қандайдир нотаниш одам сизга шубҳали қараб, орқангиздан эргашаётганини сездингиз. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
 
Бу ҳаволада сталкинг ҳақида ўқишингиз мумкин.
1️⃣ Сизни ҳақиқатда таъқиб қилаётганларига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун тўхтаб, гўёки бирон жойингизни тўғирламоқчидек бўлиб таъқиб қилувчининг нигоҳларига эътибор беринг.
 
2️⃣ Қадамингизни секинлатинг. Таъқиб этувчи илдамлашига қўйиб беринг. У ҳам қадамини секинлатса ёки тўхтаб қолса, маршрутингизни ўзгартиринг, йўлнинг нариги томонига ўтинг.
 
3️⃣ Агар шубҳали шахс ҳам йўлдан ўтиб, таъқиб этишда давом этса, уни кўздан қочирманг.
 
4️⃣ Уни яширинча камерага олинг. Телефонингизнинг олд қисмидаги фронтал камерани ёқинг ва селфи олаётгандай бўлинг. Уни видеога олиб, яқинларингизга юборинг.
 
5️⃣ Кафе, дўкон, кинотеатр, метро – ҳуллас одамлар гавжум бўлган жойга киринг. Атрофдагилардан ёрдам сўранг. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини кўрсангиз, уларга мурожаат қилинг.
6️⃣ Яқинларингизга қўнғироқ қилиб, баланд овозда гаплашиб, таъқиб қилувчи эшитадиган даражада суҳбатдошингизга учрашув жойини айтинг. Яқинларингиздан келишларини сўранг.
 
7️⃣ Телефонингиз бўлмаса ёки унинг қуввати тугаган бўлса, кўчадаги ўтаётганлардан сўранг. Унга сизни таъқиб этишаётганини секин айтиб, ёрдам сўранг.
 
8️⃣ Асло одамлар бўлмаган жойлар ёки кўп қаватли уйларга кирманг. Ўзингизнинг подъездингизга-ку умуман кирманг. Квартирангизгача ета олмаслик ёки эшикни ёпишга улгурмаслик ҳавфи бор.
 
9️⃣ Трассага чиққан бўлсангиз, келаётган биринчи машинани тўхтатиб, энг яқин участкага олиб боришини сўранг.
 
🔟 Участкада ариза ёзиб, таъқиб қилувчининг сурати, видеоларни тақдим этинг. Кўпинча таъқиб қилувчи ички ишлар органлари унинг кетидан тушгани тўхтатиб қолади. Лекин барибир маълум вақт уйдан ёлғиз чиқмасликка ҳаракат қилинг.
 
_______________
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Oldingi maqola

“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?
28 Noy 2020
“Яхши қизалоқ”синдроми нимаси билан ҳавфли?

Keyingi maqola

“МенОнаман-ку!”: Оғриқ, ғазаб ва муҳаббат
29 Noy 2020
“МенОнаман-ку!”: Оғриқ, ғазаб ва муҳаббат
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top