Баъзи обуначиларимиз томонидан келган ҳикояларда айтилишича, улар оталари ва яқинлари томонидан масхара қилинишига, афсуски, оналар қаршилик кўрсата олишмайди. Шу маънодаги постларимизда ҳам кўплаб обуначиларимиз аёлларни болаларини зўравон ота ёки бошқа қариндошдан ҳимоя қилмаганликда айблашади.
Яқинда Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи ўгай ота 2 ва 8 ёшли болаларни масхаралаб хўрлаган. Болаларнинг кичигини заҳарлаган ва 2020 йилнинг март ойида 8 ёшли гўдакка қасддан, қайноқ сув сепиб юбориш натижасида бола куйиб қолган.
Нега оналар фарзандларини масхара қилишига ва қийноққа солишига жим қараб турадилар ва ҳеч қандай қаршилик кўрсатмайдилар?
Бир нечта сабаб ва эҳтимолларни келтириб ўтамиз:
🔸Ижтимоий мухит: “Эркак керак деб ҳисобласа, тарбияни куч ишлатиб олиб боради. Аёлнинг эркак киши билан баҳслашишга хаққи йуқ, у доим мулойим бўлиши керак!”
🔸Патриархал муносабат: “Эр оила бошлиғи ва у нима деса сўзсиз бажарилиши шарт! Унинг обръўсига путур етмаслиги керак.”
🔸 “Қўл синса енг ичида” қабилида иш тутиш: энг катта қўрқув моддий қўллаб-қувватловчидан айрилиб қолиш, шу билан бирга эрсиз ва ёлғиз қолиб кетиш қўрқувидир!Аёлнинг фикрича, агар шундай холга тушса хам ўзи, хам фарзандлари янаям қийиналишини ўйлаб ваҳимага тушади.
🔸Туяқуш холати (бошини қум ичига тиқиб олиш): Ўзини ҳеч нарса кўрмагандек ва эшитмаётгандек тутиш.
🔸Ночорлик: “Бирор бир холатни ўзгартиришга ўзида куч топа олмаслик, қатъий харакатни амалга ошира олиш ва хаттоки ўз-ўзини химоя қилиш учун ҳам кураша олмаслиги кўзга ташланади.
🔸Жамиятдаги зўравонлик маданияти: Болаларни уриш –тарбиянинг бир бўлаги деб ҳисобланиши.
🔸Чарчоқ: Курашиш ва ўзини химоя қилиш учун хам ўзида куч топа олмаслик.
🔸Ўз-ўзини ишонтириш: Болалар учун нима яхшилигини отаси жуда яхши билади, чунки у болаларини яхши кўради.
🔸Манипуляция:Она тўғридан-тўғри фарзандалрига зуғум ўтказа олмаганидан, эрини гиж-гижлайди ва ота хам ўз ўрнида бор аламини болаларидан олади.
🔸Чақмоқдек зиён етказувчи фарзанд: Она ич-ичидан хурсанд, ахир зуғум ва жахл фақат унинг бошига ёғилаверадими? Бошқалар хам ҳис этаётганидан хурсанд
🔸Асабга тегувчи фарзанд:Бола хаммани асабига тегади табиийки бундай фарзандалар албатта калтакланади, баъзи оналар бундай холаталардан ич-ичидан қувонишади ва фарзанди олдида виждони пок бўлиб қолаверади, чунки берилган жазо она томонидан берилмади-да.
🔸Болага нисбатан мехрсизлик ёки бошқача қилиб айтганда тошбағирлик, рашк, рақобат ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
🔸Аутоагрессия. Босим остида яшаш: Инсон доим қурқув билан яшаса-ю, уни ҳеч кимга айта олмаса, айбдорлик хисси билан яшашига тўғри келади. Масалан: ҳеч қачон фарзандларини ҳимоя қила олмаслигидан ўзини доим айбдордек хис қилиб яшайди.
🔸Азобланиш ўз жаҳл ва аламини билдиришнинг ягона йули:Бир умр азобланиб яшашдан бошқа иложим йук! Ва нихоят унга зиён етказиб қўйганлар кўзлари катта-катта очилиб , нима қилиб қўйишганини англашади. Ҳатто ҳайвонлар тўдаси орасида ҳам шундай бир ҳолат кўзга ташланар экан: Агар катта эркак тўда бошлиғи ,ёшроқ тўда аъзосига зиён етказган бўлса энг қизиғи бунга анча вақтлар ўтиб соғайиб кетган бўлсада ,тўда бошлиғини кўрганданоқ халиги “жабрдийда” оқсоқланишни бошлар экан токи тўда бошлиғи унинг бу ахволига айбдорлик хисси билан яшаши учун.
🔸Келажакка қўрқув ва уят нигохи билан қараш: Ёшгина қизалоқ номуси топталса хам овоз чиқаришмайди “УЯТ” бўлади, кейин қандай бош кўтариб юради? ёки бўлмаса уни қандай узатиб олади? Улар учун шу муҳим-ку, ахир! Қизалоқнинг рухий ҳолати-чи?
Демак юқоридаги санаб ўтилган холатларнинг бирданига бир нечтаси ва аксинча хеч қайси бўлмаслиги хам мумкин.
Агар зўравонлик холатларига гувоҳ бўлиб қолсангиз қандай йўл тутишингиз мумкин?
1️⃣ Агар сиз қўшни хонадондан қаттиқ шовқин-сурон ёки болаларда доим калтакланиш оқибатида кўкариш холатларини кўрсангиз зудлик билан ИИБга ёки тегишли органларга мурожаат қилинг. Сизнинг эътиборсизлигингиз ва холатни кўра билиб туриб,кўрмасликка олишингиз бир гўдакнинг хаётига зомин бўлиши мумкин.
2️⃣Яна бир тавсия: Боланинг онаси билан сухбатлашинг, балки хонадонидаги тинимсиз жанжаллар оқибатида рухан чарчаб курашишга ўзида куч топа олмаётгандир?!
3️⃣Албатта бола билан хам суҳбатлашинг, унга далда бўлинг, агар бундай ҳолат тез-тез такрорланса ҳеч иккиланмай унга ёрдам беришга тайёр эканлигингизни билдиринг, токи бола ёлғиз эмаслигини хис қилсин.
4️⃣Ақл билан иш кўрувчи оила аъзоларини кўз олдингизга келтиринг, балки бу болакайнинг бувиси ёки бобоси бўлиши мумкин. Биргаликда ушбу вазиятдан чиқиш йўлларини қидиринг.
Нима учун аёллар эрларига фарзандлари устидан масхара қилишларига йўл қўйиб беришади?
Баъзи обуначиларимиз томонидан келган ҳикояларда айтилишича, улар оталари ва яқинлари томонидан масхара қилинишига, афсуски, оналар қаршилик кўрсата олишмайди. Шу маънодаги...
8