Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Аёлнинг идеал танаси қандай бўлиши керак. Бодипозитив, ёки…

Аёлнинг идеал танаси қандай бўлиши керак. Бодипозитив, ёки…
29 Iyul 2020

Ўзининг ва ўзгаларнинг баданига позитив муносабат охирги пайтларда ҳамманинг эътиборида. Бу ҳам шахсий чегаралар мавзусининг давомидир. Лойиҳамизга бир қиз аноним...

Ўзининг ва ўзгаларнинг баданига позитив муносабат охирги пайтларда ҳамманинг эътиборида. Бу ҳам шахсий чегаралар мавзусининг давомидир.

Лойиҳамизга бир қиз аноним тарзда мактуб йўллади. Қуйидагига ўхшаш ибораларни кўп эшитаркан:

Қўлларинг роса семирибди. Бунга қандай йўл қўйдинг?

Семизлигингни доимо эслатмайми? Сен ҳақингда қайғуряпман-ку. Камроқ есанг-чи. Нега тушунмайсан, фақат сени ўйлаяпман.

Яқинда турмушга чиқишинг кераклиги эсингдами? Мен болали бўлгач, семирдим, менга қарама, сени ёшингда бор-йўғи 45 кило эдим.

Қиз эса 157 см бўйи билан бор-йўғи 60 кг вазнга эга.

Мукаммал тана трансформацияси

Биз бу дунёга мукаммал бўлиб келамиз. Ҳар қандай бола ота-онанинг назарида мукаммалдир. Танадаги ҳар бир катлам, ҳар бир қисми улар учун энг гўзал. Қандай ажойиб ёноқлари ва қоринчаси бор! Болалар борича мукаммалдир.

Йиллар ўтиб, жамият аёл танасининг идеал қиёфасини намойиш этади: 90-60-90, енгил вазн, оппоқ текис тишлар, чиройли кўкрак, ингичка бел. Идеал қизлар бизга реклама афишаларидан қарашади: абадий ёш ва стандартларга тўла мос келади. Каталогдан кийимларни танлаганимизда, улар идеал шаклга эга моделлар билан намойиш этилади. Агар бу катта ўлчамдаги кийим бўлса ҳам, қизлар ўша ўлчовдан анча озғин бўлади.

  • Ажинлар? Даҳшат-ку бу. Бизнинг янги кремимизни сотиб олинг ва сиз 10 ёш кичик кўринасиз. Ботокс, мезотерапия ҳақида унутманг.
  • Бадандаги тортишишлар? Қандай ёқимсиз. Бу кўринишда сузишга бора кўрма.
  • Оёқдаги туклар? Сен ҳам аёлмисан! Атрофдагиларни тукларинг билан даҳшатга солма. Лазер эпиляцияни қилдир, шунда кераксиз туклардан умрбод қутуласан.
  • Шунча ҳам овқат ейдими! Яқинда эшикдан сиғмай қоласан. Дарҳол фитнесга қатна ва ўша мўъжизавий кремни сотиб ол.

Туғилганимиздан бу ибораларни эшитгунимизча танамиз билан нима содир бўлди? Бизнинг бенуқсон танамиз ва ёқимли семиз оёқчаларимиз қачон бошқаларда жирканчлик ва ўзимиз учун шармандаликка айланишга улгурди? Бизнинг туғма ижобий бодипозитивимиз қаерга йўқолди?

Ҳеч нарса ўзгармади. Танамиз туғилганимизда қанчалик идеал бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. У ҳеч қаерга йўқолмади. Узоқ йиллар аввал ота-онамиз қанчалик ёқимлик кўринган бўлса, ҳозир ҳам ўзимизга ёқиши керак.

Танамизни камситувчи барча иборалар гўзаллик саноатининг уйдирмаларидир. Унга бизнинг чўнтагимиз керак. Озиш коктейлларига пул сарфлашимиз керак. Энг самарали кремлар, филлерлар, зардобларни излашимиз керак. Биз гўзаллик ортидан қувмас эканмиз, бу саноат ўлади. Ҳар бир аёл ўз танасини борича қабул қилиб, ўзгаларнинг исталганча кўриниш ҳуқуқини тан олса, миллиардлаб топадиган компаниялар банкротга учрайди-ку. Шунинг учун улар бизга қандай кўринишга эга бўлишимиз ва идеал танамиз қандай бўлишини уқтиришади: 90-60-90, чиройли кўкрак, хипча бел, ялтироқ сочлар, майин тери, доимий ёшлик…

Бодипозитив керак эмасми?

Қатор тадқиқотларни келтириб ўтсак:

Олимлар Хейли Донт ва Марика Тигеманн бир мунча вақт давомида 4 ёшли 128 нафар қизалоқларни кузатдилар. Тадқиқотчилар ўзларининг тенгдошлари ва оммавий ахборот воситалари болаларнинг дунёқарашига қандай таъсир қилишини ўрганишди. 6 ёшга келиб, қизларнинг ярми ўзларини «жуда семиз» эканликларига ишонишди. 11 ёшга келиб, учта қиздан иккитаси бунга ишонишди. Улар балоғат ёшига етганларида, деярли 100% ўсмир қизлар ўз вазнини назорат қилишга ҳаракат қилишган.

Тадқиқотчи Жиллон Вандер Вал ТВИ (тана вазни индекси) ва ўсмирларнинг ўз вазнларини назорат қилишга бўлган носоғлом уринишлари ўртасидаги боғлиқликни топишга ҳаракат қилди. У 4,259 нафар ўсмирлар билан суҳбат ўтказди ва уларнинг 92 фоизи вазн йўқотишга ҳаракат қилаётганини аниқлади. Ва қизларнинг 44 фоизи аллақачон зарарли овқатланиш одатларига эга эди.

Олима Анне Бекер маданий жиҳатларнинг (оммавий телевидение маданияти мисолида) одамнинг танасига бўлган муносабатига таъсирини ўрганишга ҳаракат қилди. У Фижи оролларида илгари ёпилган жамоага ТВнинг таъсирини ўрганган. Телевидение у ерда 1995 йилда пайдо бўлган. Бу вақтга қадар орол аҳолиси овқатланишга доир бузилишларини бошдан кечиришмаган. Аммо Британия ва Америка телеканалларининг кўрсатувларидан сўнг, бир ойдан кейин вазият ўзгарди. Кузатилган қизларнинг 13 фоизи овқатланишга доир қарашларини ўзгартириб, бундай белгилар уч йилдан кейин деярли қизларнинг учдан бирида учраган – 29%.

Гўзаллик стандартлари соғлиқни сақлаш стандартлари билан бир хил эканлигига ишонилади. Бу ҳақида кейинроқ алоҳида тўхталамиз.

Мақоламиз аввалидаги қизга мурожаат

Азизам, биз озғинмизми-семиз, баланд ёки паст эканлигимиз умуман аҳамиятсиз. Токи одамларга улар қандай кўриниш керакликлари уқтирилар экан – улар доимо ўзларида камчилик топишади. Бу ерда доимо ҳам вазн назарда тутилмайди.

Ҳар биримизда ўзимизни қулай ҳис қиладиган вазн ва шаклимиз мавжуд. Биз ўша вазнда қолиш учун ўзимиз айрим маҳсулотлардан воз кечишимиз мумкин. Лекин бу бизга қийинчилик туғдирмайди. Соғлом таомларни танлашимиз, қўшимча моддаларни қабул қилишимиз ёки улардан воз кечишимиз мумкин. Спорт ёки йога билан шуғулланишимиз мумкин. Ёки шуғулланмаслигимиз ҳам мумкин. Биз ва танамиз учун нима яхши ёки ёмонлигини ўзимиз хал қиламиз. Негаки туғилганимизданоқ танамиз мукаммал – биз айнан шундай туғилганмиз.

Мен сизнинг дўстларингиз орасида ким учундир жуда озғин ёки ўта семиз кўринишини биламан. Аммо сиз бу гапларга эътибор бермайсиз, чунки улар қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, бу дўстлар сиз учун дунёдаги энг зўр одамлардир. Шуни билингки, сиз ҳам ким учундир озғин ва ким учундир семизсиз.

Ўзимиз ҳақимизда қандай қайғуришимиз мумкин? Бизни боримизча қабул қиладиган ва яхши кўрадиган одамлар атрофимизга йиғиш. Бизнинг бодипозитивимизни ўғирламоқчи бўлганларни эътиборсиз қолдирамиз. Негаки менинг танам – менинг шахсий ишимдир!

Oldingi maqola

Дам олишингиз кераклиги ҳақида ўн белги
27 Iyul 2020
Дам олишингиз кераклиги ҳақида ўн белги

Keyingi maqola

Аёллар, қурбон бўлишни бас қилинг!
30 Iyul 2020
Аёллар, қурбон бўлишни бас қилинг!
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top