Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

«Менинг ота-онам токсик ота-оналар тоифасига кирадими?» Токсик ота-оналарнинг белгилари

«Менинг ота-онам токсик ота-оналар тоифасига кирадими?» Токсик ота-оналарнинг белгилари
18 Iyul 2020

Токсик ота-оналар ўзи ким ва улар билан ўзингизни қандай тутиш кераклигини кўриб чиқдик. Улар қандай усуллардан фойдаланишлари ва қандай белгилар...

Токсик ота-оналар ўзи ким ва улар билан ўзингизни қандай тутиш кераклигини кўриб чиқдик. Улар қандай усуллардан фойдаланишлари ва қандай белгилар орқали токсик хатти-ҳаракатларни аниқлай олиш мумкинлигини кўриб чиқайлик.

  1. Токсик ота-оналар фарзандларининг муваффақиятларига қувонмайди ёки улар камситади. Масалан, бола олимпиада ғолиби бўлди. Токсик ота-она “Олимпиада унчалик қийин бўлмаган” дейди. Улардан мақтов эшитиш деярли имконсиз.
  2. Токсик ота-оналар бутун эътиборини муваффақиятсизлик ва омадсизлигингизга қаратади. Бола мусобақада ютқазса, синфда энг ёмон натижа кўрсатса – бу муваффақиятсизликлар ҳақида эшитмаган қариндош қолмайди. Ота-она боласини шарманда қилиб, нобоп бола ўсаётгани ҳақида жар солишади. Вояга етганида, бундай ота-оналарнинг фарзандлари ҳар қандай хатони ва уларга айтилган арзимас камчиликни мағлубият деб қабул билишади. Ўз ютуқларини камситиб, ҳатто сезмайдилар ҳам.
  3. Токсик ота-оналар ўз фарзандларини доим бошқа болалар билан таққослайди. “Муҳаббатнинг қандай озодалигини қара. Сен битта нонни ҳам эплаб еёлмайсан, ҳамма жойинг ушоқ бўлиб кетади”. “Дугонамнинг ўғли инглиз тилида бемалол китоб ўқийди, сен эса ҳали ҳарфларини тўлиқ билмайсан”. “Чиқишингни кўрдим. Қўшнимизга қараганда жуда суст чиқдинг”. Бундай ота-оналарнинг фарзандлари умрлари давомида минг азобда ота-онасига нимадир исботламоқчи бўлади. Улар яхши натижага эришиш учун ҳар қандай усулдан фойдаланишга тайёр, гарчи у ҳалол бўлмаса ҳам. Улар яхши натижага эришиш ўрнига ота-она ёки бошқа одамларнинг мақтовига ва розилигига эришиш учун бутун кучини сарфлайди.
  4. Токсик ота-оналар болаларни ўз муаммоларига аралаштиради. Масалан, ота билан мунтазам урушадиган она низони хал қилиш учун болаларни аралаштиради. Ёки ишдан чарчаб келган ота болада аламини олади. Ёки болалар учун қилинган нарсаларни ота-оналар бир-бирига миннат қилади. Оқибатда бундай оиладаги болалар ўзлари англамаган ҳолда ота-оналарнинг жанжаллари ёки ёмон кайфияти учун ўзларини айбдор ҳис қилади.
  5. Токсик ота-оналар боланинг шахсий чегараларини тан олмайди. Улар болани бутунлай назорат қилади: унинг ёзишмаларини ўқийди, аккаунтларини текширади. Бу бола хавфсизлиги учун қилинадиган кузатув эмас. Ота-она кейин боланинг ёзганларини унинг юзига солиши ёки унинг номидан ўртоқларига хабар ёзиши мумкин. Бундай ота-оналар боланинг шахсий нарсаларини титкилайди, ҳар бир қадами учун ҳисобот беришини талаб қилишади. Тўғри, ҳар бир ота-она бола учун қайғуради, лекин боланинг шахсиятини ҳурмат қилган ҳолда баъзан унга назорат қилаётганингизни билдирмаслик керакки, у ўзини мустақил хис қилсин. Тотал назорат остида ўсган одам ҳеч қачон ҳаётида мустақил қарор қабул қила олмайди ва бўйнига масъулият олмайди.
  6. Токсик ота-оналар болани руҳан эзади ва/ёки жисмонан жазолайди. Болага қилинган ҳар қандай зўравонлик унинг руҳиятида изи кетмайдиган жароҳат қолдириши ва мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Бу дарҳол сезилмаслиги ҳам мумкин. Лекин йиллар ўтиб, катталар бундай тарбиянинг «мевасини» кўришади: ишончсизлик, ҳиссиётларни бошқара олмаслик, масъулиятсизлик, қарор қабул қилишдан қўрқиш ва бошқалар.
  1. Токсик ота-оналар боланинг фикрини инкор этади. Қарор қабул қилиш учун жуда кичиксан». «Мен айтганим бўлади». «Сен совғага ўйинчоқ сўрадинг, лекин менимча китоб яхшироқ». Бундай ота-оналар болага нима яхшилигини ўзим яхшироқ биламан, деб ҳисоблайди. Бола ўз қарорини айтишга ҳақли эканлигини инкор этиш учун ўз ёшлари ёки тажрибаларини пеш қилишади. Бундай ота-оналарнинг болалари ўзига ишонмайдиган, ўз истаклари ва амбицияларини инкор этиб улғаяди. Ҳатто ёшлари катта бўлганда ҳам.
  1. Токсик ота-оналар боланинг ҳиссиётларини ҳисобга олмайди. Бундай ота-оналар талаб қилганда бола овозини ўчириши ёки тиржайиши керак, деб ҳисоблайди. Унинг ҳиссиётлари билан ишлари йўқ. Улар газлайтинг билан шуғулланади, яъни боланинг муаммолари ва ҳис-туйғуларини рад этади. «Оғрияпти, дейишинг нимаси?! Уялишинг керак!». Ёки: «Сен Аброрни ёқтирмайсанми? Мени бу қизиқтирмайди. Ўзингни яхши тут ва у билан гаплаш». Бундай рад этилган ҳис-туйғулар катта ёшда турли муаммо ва касалликларга олиб келиши мумкин.

Агар сизнинг ота-онангиз бундай усулларни қўллаган ёки айни пайтда қўллаётган бўлса, ҳеч биримизга ота-она бўлишга ўргатишмаганини эътиборга олинг. Кўпинча болаларни тарбиялаш модели уларнинг токсик бўлган ота-оналаридан қабул қилинади. Ва бу, вирус каби, авлоддан авлодга ўтади.

 

 

 

Oldingi maqola

Токсик ота-она билан ўзини қандай тутиш бўйича йўриқнома
17 Iyul 2020
Токсик ота-она билан ўзини қандай тутиш бўйича йўриқнома

Keyingi maqola

Токсик ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак
19 Iyul 2020
Токсик ота-она бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top