Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Карантин оила институти муаммоларини очиб берди

Карантин оила институти муаммоларини очиб берди
23 May 2020

Бизнинг фуқаромиз қирғиз-ўзбек чегарасида "қолиб кетди" (https://osh.turmush.kg/ru/news:1620192). Пулсиз, уйсиз, кўмаксиз. Бутун бойлиги - вояга етмаган ягона ўғли. Эри уч талоқ...

Бизнинг фуқаромиз қирғиз-ўзбек чегарасида «қолиб кетди» (https://osh.turmush.kg/ru/news:1620192). Пулсиз, уйсиз, кўмаксиз. Бутун бойлиги – вояга етмаган ягона ўғли. Эри уч талоқ бериб, Россияга жўнади ва оиласини буткул унутди.

Ҳамюртимизга чегарадан ўтишга рухсат берилса ҳам, унинг ўғлига – йўқ. У Қирғизстон паспорти эгаси бўлгани учун чет эл фуқароси ҳисобланади. Қаҳрамонимиз эса ўғлини бегона юртда ташлаб кетмайди.

Феруза (исми ўзгартирилди) Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида истиқомат қилувчи кишига турмушга чиқди. Аммо оиладаги можародан сўнг у Ўзбекистонга ота-онасининг уйига қайтишга қарор қилди. Ўш шаҳрига келди-ю, аммо Қорасув туманидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан ўтолмади – ҳозирги эпидемиологик вазият туфайли чегарада чекловлар ўрнатилган.

Жалал-Ободга ҳам қайтолмайди.

Ферузанинг сўзларига кўра, у март ойидан бери Ўшда ижарага олинган квартирада яшайди. Аммо у ердан ҳам чиқиб кетди, 15 кундан бери кўчада қолиб кетишди. – Мен Ўзбекистонга ота-онамникига боришим керак эди. Аммо коронавирус туфайли биз чегарани кесиб ўтолмаяпмиз. 1 майдан бошлаб чегара очилади, деб эшитдик. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктига етиб келдик, аммо ҳануз чегарадан ўта олмаяпмиз. Яна бир муаммо шундаки, мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўғлим эса Қирғизистон фуқаролигига эга. Мени киритсалар ҳам, боламни ўтказишмайди. Мен боламни ташлаб кетолмайман, турмуш ўртоғим Россияда, – дейди қаҳрамонимиз.

Карантин бўлмаганда ҳам унинг ўғли Ўзбекистонга кира олмасди. Чунки бошқа давлат билан чегараларни кесиб ўтиш учун отанинг рухсати керак. Ота эса ўз хаёти билан овора…

Аёл қонунан расмийлаштирилмасдан чет эл фуқаросига турмушга чиқишдан аввал ўйлаши керак эди, дейишингиз мумкин. Ҳақсиз. Лекин аёл буларни ўйламаган. У оилавий бахт ҳақида ўйлаган ва ўз давлатининг чегарасидан бир неча километр нарида оч ҳолатда ётиши етти ухлаб ҳам тушига кирмаган. У яхши хотин бўлса, эри доимо ёнида бўлишини орзу қилган.

Бу аёлга кимдир ёрдам беради-йўқми, билмаймиз. Аммо биламизки, ота-онадан бирининг кириш/чиқиш учун рухсатини олиш зарурати ҳар доим ҳам бола ва ота-онанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди. Баъзан у қасосга ўтиб, қаҳрамонимиз воқеасида эса она ва бола учун қафасга айланиши мумкин…

Манба: https://osh.turmush.kg/ru/news:1620192?from=turmush&place=byregion

 

________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак #Оила

Oldingi maqola

Фарзандларимга нисбатан ноҳақликка чида олмайман!
22 May 2020
Фарзандларимга нисбатан ноҳақликка чида олмайман!

Keyingi maqola

Фариштадирмасман, лекин аёлман... Фарзандларим учун ҳаммасига чидаб келяпман
24 May 2020
Фариштадирмасман, лекин аёлман... Фарзандларим учун ҳаммасига чидаб келяпман
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top