Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда битта ҳам ҳимоя ордери берилмади!

2019 йил сентябрь ойидан Ўзбекистонда битта ҳам ҳимоя ордери берилмади!
20 Dek 2019

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун тўлиқ ишламаяпти! 2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан...

2 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади (https://lex.uz/docs/4494712). Қонунда кўрсатилган ҳимоя воситаларидан бири ҳимоя ордеридир. Бундай кафолатлар кўплаб мамлакатларда такрорий зўравонликнинг олдини олиш ва тажовузкорни чеклаш учун берилади. Ўзбекистонда улар қонунда кўрсатилган лекин ҳозиргача ҳеч кимга берилмаяпти.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни ким саботаж қилмоқда?

Ҳимоя ордери ички ишлар органлари ходимлари томонидан берилиши керак. Улар ҳали ҳам ҳимоя ордерини бериш тартиби ва уни қандай шаклда бериш кераклигини билишмайди. Нима учун? Ушбу қонуннинг 23-моддасига кўра, «ҳимоя ордерининг шакли ва уни таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».

ИИВ ходимларининг сўзларига кўра, ҳозиргача Вазирлар Маҳкамаси ҳимоя ордерлари ёки уни бериш тартибини тасдиқламаган. Қонун ҳужжатларида қонуннинг 34-бандига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмаган.

Қонун қабул қилинганига қарийб уч ой бўлди! Тўлиқ ишламас экан, нима учун бу қонунни қабул қилганимиздан фахрланиб, давра суҳбатлари ўтказяпсиз? Ҳимоя ордерини олиш ҳали ҳам мумкин бўлмаса, нима учун халқаро ташкилотлар кўзига чанг солиняпти? НЕГА ЯНА ЁЛҒОН ГАПИРЯПСИЗ?

Oldingi maqola

Қайнона ва келинлар
19 Dek 2019
Қайнона ва келинлар

Keyingi maqola

Адлия вазирлигидан ажралиш ҳақида ролик: Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тўғрисидаги қонун бузилиши эмасми?
26 Dek 2019
Адлия вазирлигидан ажралиш ҳақида ролик: Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тўғрисидаги қонун бузилиши эмасми?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top