Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Болани ўпиш, ёноғидан тортиш исталмаган тегинишлардир

Болани ўпиш, ёноғидан тортиш исталмаган тегинишлардир
15 Apr 2020

Фарзандингизга ўз ҳис-туйғуларини англашни ўргатинг. Агар у ўзини ноқулай сезса, демак, бу объектив туйғу. Шундай пайтда “ҳаммаси яхши” деб ўзини...

Фарзандингизга ўз ҳис-туйғуларини англашни ўргатинг. Агар у ўзини ноқулай сезса, демак, бу объектив туйғу. Шундай пайтда “ҳаммаси яхши” деб ўзини алдамаслиги керак. Эркак ўқитувчи қиз боланинг елкасига қўл қўйганда, у ўзини ноқулай сезаётган бўлса, ўқитувчига қўлини олишини айтсин. Қатъий айтиш керак.

Болангиз ўзи учун ноқулай вазиятдан чиқиб кетиши учун “ҳожатхонага бормоқчиман” каби бирон баҳона билан чиқиб кетиб, бошқалардан ёрдам сўраши мумкинлигини ўргатинг.

Исталмаган тегинишга ўпиш, ёноғидан тортиш кабилар киради. Боланинг шахсий чегараларини ҳурмат қилиш керак.

Болаларга қилинган зўравонликка қарши курашда жамият классик педофил сиймосига ўрганиб қолгани жуда ачинарли. Уларнинг наздида педофиллар подеъздда пойлаб туради ёки чекка жойларда юради. Аслида, кўп ҳолларда, болаларга қарши зўравонлик яқин одамлар томонидан амалга оширилади (амакилари / ўгай оталари / ака-ука / қўшнилар).

Болажонни ҳижолат қилувчи тегинишглар тўғридан-тўғри таҳдидлар йўқлиги билан хавфлидир. Жисмоний зўравонлик йўқ. Лекин бола бу нарса нотўғри эканлигини ҳис қилади (мисол: ўқитувчи доскага чиққанимда доим орқамдан келиб, бўйнимга нафас олади; амаким доимо тиззасига ўтирғизиб, ғалати суйкалади). Педофиллар айнан шундан фойдаланишади.

Фарзандингиз ҳиссиётларига “қулоқ тутинг”. У ўгай отаси билан ўзини ғалати ҳис қиляптими, амакивачаси келганда хонадан чиқиб кетишга ҳаракат қиладими ёки бирон фандан қўшимча дарсга айнан маълум ўқитувчи туфайли боришни хоҳламаяптими – булар сиз учун белгидир.

Бу мавзуда болаларга қандайдир тушунчалар бериб борасизми? Жинсий саводхонлик ва жинсий тарбия борасида қандай саволларингиз бор? Бизга ёзинг.

Oldingi maqola

Уй зўравонлигига мойил одамни қандай аниқлаш мумкин
14 Apr 2020
Уй зўравонлигига мойил одамни қандай аниқлаш мумкин

Keyingi maqola

Хавфсизлик режасини ишлаб чиқамиз
16 Apr 2020
Хавфсизлик режасини ишлаб чиқамиз
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top