Мен шу расмни қўйиб ўз саҳифамда пост ёзар эканман, Ғаниев шаънига ҳеч нарса демоқчи эмасман. Сабаби, бу иш биргина бу одам қатнашадиган тадбирга хос иш эмас.
Узоққа бормай, 6 ноябрь куни Жиззахда Ш. Рашидовнинг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашдим. Ўша куни ҳам яхшигина совуқ эди ва миллий кийимдаги ёш қизчалар бир неча соат юпун кийимда совқотиб Рашидов ҳайкалининг олдида туришди.
Ҳурматли мутасаддилар, сиздан илтимос. Мана шундай совуқ кунларда ўтказаётган тадбирингизда миллий либосда, юпун кийиниб турган қизларнинг соғлигини ўйланг.
Худо кўрсатмасин совуқда турадиган ўша қизлардан бири дардга чалинса унинг даволаниши учун ҳисобингиздан бир тийин ҳам бермайсиз. Мабодо берганингиз билан унинг йўқотилган соғлиги қайта тикланмаслиги ҳам мумкин.
Шундай экан, тадбирингизни юпун кийинган қизларсиз ўтказинг.
Илтимос!
Ғайрат Йўлдош
Манба: https://xabar.uz/4vx