Болаликдан биз бир хил жадвал асосида яшаймиз, катта бўлганимизда ҳаммаси ўзгаради, ўзим истагандек яшайман, деган хаёлда умид билан кутамиз. Кейинчалик тушуниб етамизки, улғайганимиз сари ҳаммаси янаям қийинлашиб бораверар экан. Доим бир хил ҳолат: Нонушта қил, ишга бор, болани мактабга жўнат, кутиб ол, кечки овқат тайёрла ва ҳоказо. Қарабсизки, умрингиз ўтиб кетганини ўзингиз билмай қоласиз. Ҳудди бошка жойга кўчиб кетсангиз ҳаммаси ўзгарадигандек туюлади-ю, афсуски ҳаммаси бундан баттар бўлиб бораверади. Хўш, шундай ҳолатда нима қилиш керак?
Аслида бу савол остида бундан муҳимроқ саволлар ўрин олган. «Биз нима учун яшаяпмиз?» Бола туғилганда, унинг учун бу дунёдаги ҳамма нарса қизиқ, унда бирор нарсани тезроқ тушуниб олишга бўлган қизиқиш устунлик қилади. Бола каттарган сари уни қизиқтирувчи ҳодисалар камайиб бораверади, айни пайтда у улғайиб маълум бир соҳада эришиш керак бўлган ҳамма натижаларни қўлга киритиб бўлди, энди нима қилиш керак? Шу билан хаёт тугадими?
Бир инсон эришган натижага хали кўпчилик эриша олмаётган бўлиши мумкин. Хўш, ўз касбида бир натижага эришибди, уни янада ривожлантириш, унданда юқори натижаларга эришиши мумкин-ку? Доим ўзингизга савол беришни ўрганинг: Яшаб турган хаётим мени, ота-онамни қониқтирадими? Ёки касбимда қандай ҳарактларни қилсам кўпроқ натижага эришаман? Нима учун мен ҳеч ким билан чиқиша олмайман, балки ўзим чиройли муносабатда бўлишни билмасман? Ва ҳоказо.
Агар сиз ўз келажагингизни ўзингиз қура олмасангиз сизга ҳеч ким ёрдам бера олмаслигини тушиниб етишингиз керак. Энг муҳими, ҳаракатдан тўхтаманг! Энг аввало хаётда яшашингизда аниқ мақсадни қўйинг, ана ундан кейин шу мақсад сари олға интилинг!
#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Психология